К содержанию
РецензированоRU2021

Своеобразная парадигма эстетического мировоззрения Абу Насра аль-Фараби

Oysuluv UROKOVA

Общество и инновации · 2021

Аннотация

Калит сўзлар: Ушбу мақолада Фаробийнинг эстетик қарашлари моддий Эстетика ва маънавий ходисаларнинг уйғунлиги, рационал ва Мусиқа санъати эмоционаллик, руҳ ва тана хақидаги фикрлар билан намоён Оҳанглар бўлган ва санъатнинг ҳар-хил кўринишларида асосан Ижрочи Уйғунлик мусиқада мисол тариқасида акс эттирилган. Товушлар. 1 Doctor of Philosophy (PhD), Associate Professor, Head of the Department of Social Sciences and Humanities, Andijan State Medical Institute, Andijan, Uzbekistan Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 2 (2021) / ISSN 2181-1415 Своеобразная парадигма эстетического мировоззрения Абу Насра аль-Фараби АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В данной статье выражаются эстетические взгляды Эстетика Фароби идеями о гармонии материальных и духовных Музыкальное искусство явлений, рациональности и эмоциональности, духа и тела, а Мелодии также воплощаются в различных формах искусства, в Исполнитель Гармония основном в музыке Звуки. КИРИШ Ўзбекистон халқ рассоми Абдулҳақ Абдуллаев таъкидлаганидек: «Менинг қалбим шарқ халқлари билан, лекин менинг хайратим Ғарбга қаратилган. Шарқни севаман, Ғарб менинг руҳимни қувватлайди. Биринчиси меҳрибон онам, иккинчиси чуқур ҳурматга сазовор устозим. Шарқ фалсафий донодир. Ғарб амалий оқилдир. Бири сокин, бири жўшқиндир» [1]. Ана шу фалсафий доно мерос ўзининг эстетик тафаккур тараққиётида юксак чўққиларга эришгани билан эътиборлидир. Абу Наср Фаробийни «иккинчи муаллим» яъни Шарқ Аристотели дея таърифлашади, ва бу бежиз эмас. У, биринчилар қаторида, яъни Марказий Осиё халқлари ижтимоий-фалсафий тафаккури тарихида қадимги Юнон ва Ўрта ҳамда Яқин Шарқ халқлари фалсафий меросини туб-тубигача мукаммал эгаллади, ва энциклопедик мутафаккир сифатида илм жамияти олдига ўз даври учун ўзига ҳос бўлган бир қатор ғоя ва гипотезаларни илгари сурди. Ўрта ва Яқин Шарқ халқлари ўтган даврлар маънавий меросини чуқур ўрганиб, уларга шарҳлар бериб, уларни тафаккур қилиш асосида Абу Наср Фаробий ўзининг «донишмадлик ибодатхонаси»ни яратади ва унинг «деворлари» остида Шарқнинг кейинги даврлари прогрессив тафаккур эгалари тахсил олдилар. МАВЗУГА ОИД АДАБИЁТЛАРНИНГ ТАҲЛИЛИ Фаробий мусиқанинг назарияси ва амалиёти хақида ўзига хос таълимот яратади, ўз ижтимоий утопиясини комил шаҳар шаклида намоён этади, эстетика борасида материалистик ғояларни айтиб ўтади. М.Хайруллаевнинг образли таъкидича, Фаробий учун, олам – бу ғунчадир, у секин-асталик билан очилиб, ўзининг ранго-ранг тусларини ва туганмас бойлигини намойиш этади». [2] Фаробийнинг эстетик қарашлари асосан мусиқа санъатининг назарияси ва амалиётини ишлаб чиқиш доирасига қаратилган эди. У, «Мусиқа хақида катта китоб», «Мусиқа хақида фикрлар», «Ритмларни классификация қилиш хақида китоб» каби асарларни яратган, мусиқа эстетикаси билан боғлиқ муаммолар эса «Илмлар классификацияси китоби»да ёритилган. «Мусиқа илмига келсак, - деб ёзади Фаробий, - у, қисқа қилиб айтганда куйларнинг турларини ўрганиш билан боғлиқ, улар нималардан ташкил топади, улар нимадан терилади, нима учун улар терилади, инсон қалбига таъсир қилиш учун уларнинг фаолияти қандай бўлиши керак. Бу ном билан машхур бўлган илм 161 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 2 (2021) / ISSN 2181-1415 иккига бўлинади, бири мусиқа хақида амалий илм бўлса, иккинчиси унинг назарий жихатини ташкил этади». [3] Фаробий фикрича, мусиқанинг назарий қисми мушоҳадага асосланади, чунки у куйлар ва тонлар хақида билим беради, қандай асбоб билан чалинишидан қатъий назар куй нимадан ташкил топиши хақида билим беради. Мусиқа назарияси куйни эшитиш идрокининг предмети сифатида кўриб чиқади. Фаробий мусиқасининг эстетикасига кўра мусиқа назарияси фани бешта катта қисмга бўлинади. Биринчи бўлимда биз ушбу фан нимани ўз ичига олганлиги, ушбу принциплар қандай қўлланилиши, ушбу санъатни қандай усуллар билан ўрганиши, нимадан ва қанча элементлардан ташкил топганлиги ва нимадан иборатлигини аниқлашда кўриб чиқиладиган асосий принциплар ҳақида ва тадқиқотчи қандай бўлиши кераклиги хақида гап кетади. Иккинчи бўлимда ушбу санъатнинг асослари ҳақида сўз боради. Ушбу бўлим оҳангларнинг келиб чиқиши ҳақида, уларнинг сони ва уларнинг турлари ҳақида маълумот беради, баъзи оҳангларнинг бошқаларга бўлган муносабатини тушунтиради ва буларнинг барчасини исботлайди. Шунингдек, оҳангларнинг тартиб ва тартиби турлари тушунтирилади, керакли оҳанглардан мусиқа яратиш усуллари тушунтирилади. Учинчи бўлимда асослар, принциплар ва далилларга оид тушунтирилган нарсаларни турли хил сунъий воситаларга (оҳангларни яратиш) мўлжалланган нарсаларга тадбиқ этиш, ушбу воситаларни ишлатиб, буларнинг барчасини (оҳангларини) ажратиб олиш, уларни олдиндан белгилаб қўйилганлиги ҳақида гап боради. Тўртинчи бўлимда оҳангларнинг метрик асосини ташкил этувчи табиий ритм турлари ҳақида сўз боради. Ушбу бўлимда умуман мусиқа куйлари ҳақида, шунингдек, шеърий нутқ учун яратилган, маълум бир тартиб ва тартиб асосида тузилган мукаммал оҳанглар ҳақида, шеърий нутқда

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Ушбу мақолада Фаробийнинг эстетик қарашлари моддий Эстетика ва маънавий ходисаларнинг уйғунлиги, рационал ва Мусиқа санъати эмоционаллик, руҳ ва тана хақидаги фикрлар билан намоён Оҳанглар бўлган ва санъ…»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Ушбу мақолада Фаробийнинг эстетик қарашлари моддий Эстетика ва маънавий ходисаларнинг уйғунлиги, рационал ва Мусиқа санъати эмоционаллик, руҳ ва тана хақидаги фикрлар билан намоён Оҳанглар бўлган ва санъ… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Aesthetics, harmony, товушлар, performer, мелодии, оҳанглар, гармония, sounds, исполнитель, melodies, musical art, мусиқа санъати, музыкальное искусство, звуки, эстетика, ижрочи, уйғунлик
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники