К содержанию
РецензированоRU2021

Права персональной собственности: гарантии конфиденциальности телефонных разговоро

Nodir MUXIDDINOV · March -/© in Science LLC. (Specialized Branch of the Tashkent State University of Law)

Общество и инновации · 2021

Аннотация

Калит сўзлар: Ушбу мақолада фуқаролар томонидан ижтимоий телефонда сўзлашиш тармоқлар ёки мессенжерларида ўзаро мулоқот қилаётган сир (телефонда сўзлашаётган) бошқа бир фуқаронинг ахборот хабарларини расмга олиб (скриншот қилиб, диктофонга дахлсизлик мулоқот ёзиб олиб) ёки унинг мазмунини ушбу мулоқотда шаън қатнашмаётган бошқа шахсларга ошкор қилинишига қадр-қиммат қонунчиликда рухсат берилган ё берилмаганлиги, номулкий ҳуқуқ шунингдек хориж қонунчилиги ўрганилган номоддий неъматлар 1 Employee of the Specialized Branch of the Tashkent State University of Law, Tashkent, Uzbekistan E-mail: nodirmuxiddinov@71gmail.com Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 2 (2021) / ISSN 2181-1415 аудиоёзув, видеоёзув. Права персональной собственности: гарантии конфиденциальности телефонных разговоро АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В данной статье исследуется, разрешает ли Разговор по телефону законодательство гражданам делать снимки (скриншоты, Секретность диктофоны) или раскрывать содержание сообщений Информация другого гражданина (разговаривая по телефону) в Неприкосновенность Общение социальных сетях или мессенджерах, а также изучается Честь иностранное законодательство в данной сфере. Достоинство Неимущественные права Нематериальные блага Аудио Видео Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25-моддасида Ҳар ким ўз шаъни ва обрўсига қилинган тажовузлардан, шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш ва турар жойи дахлсизлиги ҳуқуқига эга. Ҳеч ким қонун назарда тутган ҳоллардан ва тартибдан ташқари бировнинг турар жойига кириши, тинтув ўтказиши ёки уни кўздан кечириши, ёзишмалар ва телефонда сўзлашувлар сирини ошкора қилиши мумкин эмас.[1] Дарҳақиқат, ҳар ким эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эга. Ҳеч ким қонунга асосланмаган ҳолда ҳибсга олиниши ёки қамоқда сақланиши мумкин эмас. Ҳар бир жисмоний шахс ўзининг ҳаёти давомида жамиятда тутган ўрни, ёши, касб-кори, ўзининг ҳулқ-атвори ва бошқа сифатларидан келиб чиқиб муайян ўринга эга бўлади. Бундай ўринни унинг ўзи ўзига нисбатан белгилаши ва шу орқали ўз ҳаёти ва ҳаракатига баҳо бериб, қаноатланиш ҳиссини ҳосил қилиши мумкин. Шунингдек, шахснинг қандай ижтимоий мавқъега эгалигига баҳо бошқа шахслар томонидан ҳам берилиши мумкин. Шахсга берилган ана шундай баҳо ва унинг ўз ҳатти-ҳаракатларига нисбатан муносабати фуқаролик ҳуқуқий нуқтаи назардан ҳимоя қилинади. Худди шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 99-моддасига кўра шахснинг ҳаёти ва соғлиғи, шаъни ва қадр-қиммати, шахсий дахлсизлиги, ишчанлик обрўси, шахсий ҳаётининг дахлсизлиги, хусусий ва оилавий сири, номга бўлган ҳуқуқи, тасвирга бўлган ҳуқуқи, муаллифлик ҳуқуқи, бошқа шахсий номулкий ҳуқуқлар ҳамда туғилганидан бошлаб ёки қонунга мувофиқ фуқарога тегишли бўлган бошқа номоддий неъматлар тортиб олинмайди ва ўзга усул билан бошқа шахсга берилмайди. Вафот этган кишига тегишли бўлган шахсий номулкий ҳуқуқлар ва бошқа номоддий неъматлар қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда бошқа шахслар, шу жумладан ҳуқуқ эгасининг ворислари томонидан амалга оширилиши ва ҳимоя этилиши лозимлиги белгилаб қўйилган.[2] Шахсий номулкий ҳуқуқлар шахсдан ажратилмайди ва ундан ҳоҳлаган вақтида фойдаланиш мумкин. Масалан биргина шаън ва қадр-қимматни оладиган бўлсак шахсни ҳеч ким хох у мансабдор шахс бўлсин хох давлат хизматчиси бўлсин шаъни ва қадр қимматини камситишга йўл қўйилмайди ва бу юқоридан кўрсатилганидек қонун билан қўриқланади. Шахсий номулкий муносабатлар шахс туғилгандан бошлаб вафот 63 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 2 (2021) / ISSN 2181-1415 этгунга қадар ажралмайди. Бу билан шахс жамиятда, халқ орасида, қариндош-уруғлари, дўст-душман орасидаги обрўси белгиланади. И.Б.Зокировнинг ёзишича, Моддий кўринишдаги неъматлар (ашёлар) билан бир қаторда номоддий неъматлар ҳам фуқаролик ҳуқуқининг объекти ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида номоддий неъматлар тушунчаси берилган бўлиб, унга асосан фуқарога туғилишдан ёки қонун бўйича тегишли бўлган шахснинг ҳаёти, соғлиғи, шаъни, шахсий дахлсизлиги, қадр-қиммати ва пок номи, касбий нуфузи, хусусий ҳаёт дахлсизлиги, шахсий ва оммавий сирлари, эркин кўчиб юриш, туриш ва яшаш жойини танлаш, муаллифлик ва бошқа шахсий мулкий ҳуқуқлари номоддий неъматлар ҳисобланади. Улар шахсдан бегоналаштирилмайди ёки бошқа бировга ўтказилиши (берилиши) мумкин эмас. Айни вақтда қонунларда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда марҳумга тегишли бўлган шахсий-номулкий ҳуқуқлар ва бошқа номоддий неъматлар бошқа шахслар, шу жумладан, ҳуқуқ эгасининг меросхўрлари томонидан амалга оширилиши ва ҳимоя қилиниши мумкинлигини ҳам қонун назарда тутади [3]. Дарҳақиқат, бугунги кунда шахсий номулкий ҳуқуқлар масаласи замон талабидан келиб чиқиб жуда долзарб масалалардан бири сифатида кўтарилаётганлиги бежиз эмас. Шахсий номулкий муносабатларнинг бир тури ҳисобланган телифонда сўзлашувларининг айниқса сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда ва бошқа ахборот манбаларида фуқаролар

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Ушбу мақолада фуқаролар томонидан ижтимоий телефонда сўзлашиш тармоқлар ёки мессенжерларида ўзаро мулоқот қилаётган сир (телефонда сўзлашаётган) бошқа бир фуқаронинг ахборот хабарларини расмга олиб (скри…»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Ушбу мақолада фуқаролар томонидан ижтимоий телефонда сўзлашиш тармоқлар ёки мессенжерларида ўзаро мулоқот қилаётган сир (телефонда сўзлашаётган) бошқа бир фуқаронинг ахборот хабарларини расмга олиб (скри… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru), неприкосновенность, дахлсизлик, қадр-қиммат, Talking on the phone, сир, номоддий неъматлар, честь, аудио, dignity, секретность, общение, видеоёзув, шаън, номулкий ҳуқуқ, ахборот, communication, достоинство, Телефонда сўзлашиш, мулоқот, информация, secrecy, audio, неимущественные права, нематериальные блага, intangible benefits, разговор по телефону, video, аудиоёзув, inviolability, honor, видео, non-property rights
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники