К содержанию
РецензированоRU2021

Человеческие качества народа Узбекистана (на примере Второй мировой войны)

example of World War II) · Tokhir BURKHANOV · February -/© in Science LLC. (Academy of the Armed Forces of the Republic of Uzbekistan) · Soviet Union (Academy of the Armed Forces of the Republic of Uzbekistan)

Общество и инновации · 2021

Аннотация

Калит сўзлар: Мақола, Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистон Совет иттифоқи халқи томонидан етим қолган турли хил миллат Эвакуация болаларини қабул қилиб, қийин шароитдаўз фарзандлари Меҳрибонлик кабиота-оналик меҳри билан боқиш ва тарбиялашдек оғир, Халқ Оила масъулиятли вазифани ўз зиммаларига олган оилаларга Бола бағишланган. Шунингдек, халқимизнинг ўша даврдаги бетакрор инсонпарварлик ва олижаноблик фазилатлари ёритиб берилган. Человеческие качества народа Узбекистана (на примере Второй мировой войны) АННОТАЦИЯ Ключевые слова: Данная статья посвящена Узбекскому народу, семьям, Советский союз матерям и отцам, которые брали на себя ответственность в Эвакуация тяжелое время кормить, с добротой воспитывать детей Доброта сирот из разных стран во времена Второй мировой войны. Народ Семья Также, отражены человеческие и высокие моральные Ребёнок качества народа в этот период. 1941 йилнинг 22 июнида гитлерчилар Германияси собиқ шўро Иттифоқи худудига бостириб кирган кундан бошлаб мамлакат учун Улуғ Ватан уруши бошланганлиги барчага маълум. Бу жангларда кўп мамлакатлар қаторида Ўзбекистон халқи ҳам четда турмаган. Мислсиз уруш шижоатга, қахрамонликка, шунингдек, қийинчиликка, қон билан кўз ёшларга тўла 1418 кечаю кундуз давом этганлигининг энг фожиали томони шунда бўлганки, урушнинг даҳшатини катталар билан бирга ёш болалар ҳам ўз бошидан ўтказиб, ота-оналаридан эрта ажралдилар. Бироқ, Ўзбекистон ҳукумати ва халқи минглаб бошпаниз ва ота-онасиз етим қолган болаларни қабул қилиб олдилар. Собиқ Совет Иттифоқи Халқ Комиссарлар Совети (ХКС)нинг 1941 йилнинг 5 июлдаги “Уруш вақтида аҳолини кўчириш тўғрисида” чиқарган қарорида “Иттифоқчи Республикаларнинг ХКСга, область, ўлка ижроия комитетларига аҳолини кўчириш, қабул қилиб олиш, жойлаштириш ва уларга ҳар томонлама ғамхўрлик қилиш мақсадида махсус бўлимлар ташкил этиш вазифаси юклатилсин”[1], деб таъкидланган. Собиқ Соет Иттифоқининг республикалардан бири Ўзбекистоннинг 184 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 1 (2021) / ISSN 2181-1415 ўша даврдаги ҳукумати бу қарорга асасланиб, 1941 йилнинг ноябрь ойида “Фронтга яқин жойлардан кўчириб келтирилган болаларни жойлаштириш ҳақида”ги қарорини эълон қилади. Шу қарор муносабати билан Тошкент шаҳридаги марказий темир йўл вокзали қошида “Болаларни эвакуация қилиш пункти” ташкил этилади. Бунда эвакуация қилиш пункти бўлимлари республиканинг тўртта шаҳрида - Когон, Самарқанд, Қўқон ва Бревскда ҳам ташкил этилади.[2] Бу эвакопунктларга собиқ Ўзбекистон ССР Маориф Халқ комиссарлигининг ходими Н.П.Крафт раҳбарлик қилган.[3] Уруш даври болаларига ҳар томонлама ғамхўрлик қилиш ишлари билан ўша вақтдаги Республика раҳбарларидан У.Юсупов ва Й.Охунбобоевларнинг ўзлари шахсан шуғулланганлар. Эвакопунктда хизмат қиладиган ходимларнинг вазифаларига эвакуация қилинган болаларни қабул қилиб олиш, уларни болалар уйларига ёки оилаларга жойлаштириш, якка тартибда тарбияга олиш, ўқитиш, ишлаб чиқаришга юбориш, адашиб юрган ёки балоғатга етмаган, қаровсиз қолган болаларни топиб рўйхатга олиш, уларни режа асосида жойлаштириш каби маъсулиятли ишлар киради. Бу масъулиятли ишларга кўпроқ аёллар фаол қатнашганлар. У.Юсуповнинг рафиқаси Е.Г.Самойленко, А.М.Горькийнинг рафиқаси Б.П.Пешкова, келини Н.М.Пешкова, Рус ёзувчиларининг оилаларидан Л.И.Толстая, Погодиннинг турмуш ўртоғи Лутфихоним Саримсоқова кабила иштирок этганлар. 1941-1942 йиллар мобойнида Ўзбекистонга келтирилган 40 мингдан кўпроқ бола эвакуация қилинган бўлиб, уруш охирига қадар уларнинг сони 200 мингдан ортиб кетади.[4] Собиқ Ўзбекистон ҳукумати 1942 йилнинг февралида “Фронт ёқасидан кўчириб келтирилган болаларни жойлаштириш тўғрисида”ги[5] қарори асосида бошпанасиз ва етим қолган болаларни, ўзбек халқи яна ўз оиласига қабул қилишни бошлайди. Мана шундай оилалардан тошкентлик темирчи Шоаҳмад Шомаҳмудов, Турди Ашурхўжаев, самарқандлик Абдулҳамид Самадовларни ва бошқа кўплаб мисолларни келтириш мумкин. Ўзбекистон халқи етим қолган болаларни ота-оналик меҳри билан қабул қилиб, қийин шароитда боқиш ва тарбиялашдек оғир, масъулиятли вазифани ўз зиммаларига олганлар. Шоаҳмад Шомаҳмудов умр йўлдоши Бахри хола Акрамова фронтга яқин жойлардан кўчириб келтирилган, ота-онасидан эрта ажралган турли миллат болаларини олиб тарбиялаш ташаббускорларидан бири бўлдилар. Бу хонадонда ҳар бир бола меҳрибон Баҳри холани “она”, Шоаҳмад акани “ота” деб муомала қилган. Улар биринчи бўлиб, 8 ёшли Рая исмли рус қизини фарзандликка оладилар. Уни зериктирмаслик учун яна Володя исмли болани ҳам қабул қиладилар. Бола жуда нимжон бўлиб, ғамхўрлик ва парваришга мухтож бўлгани учун ҳам Баҳри хола бутун меҳрини, кучини гўдакни тарбиялашга қаратиб, уни катта қийинчиликлар билан соғайтириб олган. Навбатдаги эшалон келиб тўхтаганда, Баҳри хола ва Шоаҳмад акалар яна 6 ёшли Соняни, 7 ёшли Мишани, ва 5 ёшли Федя исмли гўдакларни ўзларига фарзандликка қабул қилганлар. Инсонпарварлик фазилатларини юракдан ҳис қилган ўзбек аёли 1942 йилда Тошкент шаҳрида фашизмга қарши ўтказилг

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Мақола, Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистон Совет иттифоқи халқи томонидан етим қолган турли хил миллат Эвакуация болаларини қабул қилиб, қийин шароитдаўз фарзандлари Меҳрибонлик кабиота-оналик меҳр…»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Мақола, Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистон Совет иттифоқи халқи томонидан етим қолган турли хил миллат Эвакуация болаларини қабул қилиб, қийин шароитдаўз фарзандлари Меҳрибонлик кабиота-оналик меҳр… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru), Советский союз, Семья, Evacuation, Оила, People, Доброта, Совет иттифоқи, Family, Soviet Union, Ребёнок, Children, Бола, Kindness, Эвакуация, Народ, Халқ, Меҳрибонлик
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники