Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
СУВ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ (ИСПАНИЯ МИСОЛИДА)
Раззоқов Ҳаётбек
Современная наука и исследования · 3 · 2024
Аннотация
This article provides information on foreign experience in water safety. Key words: Water security, ecological situation, water resources management, water resources management, agriculture. ЗАРУБЕЖНЫЙ ОПЫТ В ОБЛАСТИ ВОДНОЙ БЕЗОПАСНОСТИ (В СЛУЧАЕ ИСПАНИИ) Аннотация. В статье представлена информация о зарубежном опыте обеспечения безопасности воды. Ключевые слова: Водная безопасность, экологическая ситуация, управление водными ресурсами, управление водными ресурсами, сельское хозяйство. Бугунги кундаги дунёнинг кўплаб минтақаларидаги экологик вазият сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни тақазо этмоқда. Сув хавфсизлигини таъминлаш давлатлар олдида турган энг долзарб муаммолардан бирига айланиб бормоқда. Соҳада самарали бошқариш механизмини яратиш мураккаб вазифа бўлиб, ушбу муаммога дуч келиб, ечим ишлаб чиққан мамлакатлар тажрибаси қимматлидир. Ривожланган мамлакатлар тажрибасига кўра, сув ресурсларини бошқаришнинг энг яхши амалиёти 6 та асосий компонентни ўз ичига олган комплекс ёндашувдан фойдаланиш ҳисобланади: сув ҳавзасидаги бошқарув; сув ва ерни комплекс бошқариш; ижтимоий, иқтисодий ва экологик омилларни биргаликда ҳисобга олиш; ер усти ва ер ости сув ресурсларини режалаштиришга киритиш; режалаштириш жараёнида жамоатчилик иштироки; қарорлар қабул қилиш жараёнида шаффофлик ва жавобгарлик. Жаҳон банки маълумотларига кўра, ҳозирги кунда дунё миқёсида суғориш тизимларининг самарасизлигидан истемолга яроқли сувнинг ярми исроф бўлмоқда. Испанияда сув истеъмолининг 80 % дан ортиғи қишлоқ хўжалигида сарф бўлади. Мазкур муаммога дуч келаётган давлатлар орасида Испаниянинг тажрибасини кузатиб бориш муҳим. Чунки, сув инфратузилмасига киритилаётган сармоя уларнинг бу соҳадаги стратегиясиниг аҳамияти юқори эканлигини кўрсатади. Испания ҳукумати маълумотларига кўра, ҳозирда мамлакат ҳудудининг 14,6 %и фавқулодда қурғоқчил, 27,4 %и қурғоқчилик ҳолатда. Сўнгги йиллардаги қурғоқчилик туфайли сув омборлари сатҳининг сезиларли пасайиши кузатилмоқда. Испанияда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш механизми 1886 йилда қабул қилинган “Сув кодекси”га мувофиқ бошқарилмоқда, мазкур кодекс 1879, 1985, 2000 ва 2003 йилларда қўшимча таҳрирланган. Унга кўра фермерлар сувдан фойдаланганлиги учун солиқ тўламаслиги, сув бепул бўлиб, сувни етказиб беришга кетадиган харажатларга тўлов ундирилиши белгилаб қўйилган. Испанияда умумий ҳажми 54 млрд. м3 бўлган жами 1230 та сув ҳавзаси бўлиб, ҳар 6 йилда сув ҳавзаларининг гидрологик режаси янгиланиб борилиши белгиланган. Жами 3,8 млн. га суғориладиган майдондан 2,1 млн. га майдонида фаолият юритаётган 700 мингдан 8 13 International scientific journal ISSN: 2181-3906 «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» 2024 VOLUME 3 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ ортиқ сувдан фойдаланувчиларга (фермер ва ишлаб чикарувчилар) хизмат кўрсатиб, сувни етказиб бериши, федерация бошқарувида умумий ҳажми 50 млрд. м3 атрофида бўлган 1200 та сув ҳавзалари мавжудлиги, ушбу тизимнинг фаолияти учун федерация бюджетининг ярими давлат молиявий кўмаги ҳамда сув истеъмолчилардан олинадиган бадал асосида шаклланирилади. Шу билан бирга, сув ресурсларини бошқаришни ривожлантириш ва модернизация қилиш учун Европа Иттифоқи жамғармаларидан молиявий кўмаклар ажратилган бўлиб, мазкур маблағлар федерация орқали сувдан фойдаланувчиларга тақдим этилади. Испания ҳудудидаги барча қишлоқ хўжалиги экин майдонлари хусусий мулк эканлигини инобатга олган ҳолда, молиялаштиришда давлатнинг бошқарув роли чегараланган. Бунда давлатнинг асосий роли сув иншоатларини қуриш ва модернизация қилиш, зарурий инфратузулмани яратиш орқали сув ресурсларидан фойдаланиш ҳамда бошқариш соҳасидаги сиёсатни амалга ошириш ва хизмат кўрсатишдан иборат. Суғориш тизимларини бошқариш, сув хўжалиги иншоатлари ва сув ҳавзаларини модернизация қилиш, таъмирлаш ва бошқа фаолиятларни амалга ошириш учун давлат томнидан 20 йил муддатга жами 5 млрд. евро маблағ ажратилган бўлиб, 2023 йилда 200 млн. евро ўзлаштирилган. Cув ресурсларини бошқариш жараёнида давлат бош ислоҳотчи ҳисобланса-да, сув тежовчи технологияларни жорий этиш соҳадаги фаолиятни ташкил этиш, сувни рационал тақсимлаш 1955 йилда ташкил этилган сиёсий партиялар таркибига кирмайдиган нодавлат- нотижорат ташкилот саналган, бугунги кунда таркибида жами 1300 нафар ходими бўлган FENACORE (Испания миллий ирригация жамоатчилиги федерацияси) ҳамда ҳудудлардаги фермер уюшмалари томонидан амалга оширилади. Испания ҳукумати сувни бошқаришни такомиллаштириш бўйича турли ислоҳотлар ва дастурларни 2000 йиллар бошларидан бери жадал амалга ошириб келмоқда. Хусусан, сув тежовчи технологияларни жорий этган фермерларга 15-20 йил муддатга йиллик 2-4 %лик кредитлар ажритилади. Бундан ташқари, пахта етиштириш узоқ даврлардан буён анъанага айланагн майдонларда бошқа экинларни етиштиришнинг олдини олиш учун ушбу ер эгаларига гектарига йиллик 1200 евродан субсидия маблағлари ажратилади. Сув танқис бўлган йиллари сув етказиб бериш имкони йўқ бўлган майдон эгалари ҳам қўллаб- қувватланади. 2023 йилда сув танқислиги 30 %га етганлиги саб
Доказательный фрагмент
«This article provides information on foreign experience in water safety.»
Образец извлечения
Демо-превьюThis article provides information on foreign experience in water safety. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Water security, ecological situation, water resources management, water
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025
МонографииK.J.Murodov2026