К содержанию
РецензированоRU2021

Распространение инфекционных заболеваний среди скота и меры профилактики.

ЧОРВАЧИЛИКДА ИНФЕКЦИОН КАСАЛЛИКЛАРИНИНГ · ТАРҚАЛИШИ ВА ОЛДИНИ ОЛИШ ЧОРАЛАРИ

in Library · 31 · 94- 96 · 2021

Аннотация

Ушбу маколада чорва ҳайвонларининг инфекцион ва инвазион касалликлари яьни бактериал касалликларни тарқалиш даражаси хамда касалликларни олдини олиш ва қарши курашиш буйича чорва фермерларга ва мутахасиссларга тавсиялар берилган. Аннотация: В статье даны сведения о распространении инфекционных и инвазионных болезней скота, то есть бактериальных болезней, а также рекомендации животноводам и специалистам по профилактике и борьбе с болезнями. Калит сўзлар: инфекция, бактерия, микробиология, эпизоотология, даволаш, олдини олиш, қарши курашиш, колибактериоз, сальмонеллёз ва пастереллёз. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 3-февралдаги ПФ- 6159-сонли «Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизимида замонавий хизматлар кўрсатишни янада ривожлантириш”, 2020-йил 25-ноябрдаги ПҚ- 4899-сонли «Биотехнологияларни ривожлантириш ва мамлакатнинг биологик хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича комплекс чора- тадбирлар тўғрисида»ги, 2022-йил 31-мартдаги ПҚ-187-сонли «Ветеринария ва чорвачилик соҳасида кадрлар тайёрлашни тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги, Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 23-июлдаги 564-сонли «Ветеринария дори воситалари ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш чора- тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари соҳамизни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Мамлакатимиз аҳолисининг гўшт ва сут маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини тўла қондиришда чорва молларининг турли касалликлардан ҳимоялаш муҳим ахамиятга эга. Бунда ветеринария тадбирларини ўтказиш катта рол ўйнайди. Республикамиз қишлоқ хўжалигининг муҳим тармоғи бўлган чорвачиликни ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшиш ва уни етарли даражада маҳаллий ресурслардан ишлаб чиқарилган ҳамда кенг доирада фойдаланиш мумкин бўлган ветеринария дори-дармонлари билан таъминлаш бугунги кунда ветеринария www.wsrjournal.com 1 5 5 Volume-26_Issue-2_April -2024 World scientific research journal фанининг муҳим вазифаларидан биридир. Маълумки, ҳайвонларнинг юқумли касалликлари чорвачилик учун энг катта хавф бўлиб ҳисобланади ва соҳанинг ривожланиши, юқори рентабелликка эришишига тўсқинлик қилади. Чунки, юқумли бактериал касалликларда касалланиш ва ўлиш даражаси юқори, касаллик жуда оз вақтда, кенг ҳудудга тарқалади, олдини олиш ва даволаш каби тадбирларга кўплаб маблағ сарфланади. Шунинг учун, чорвачилик хўжаликларида бактериал юқумли касалликларнинг эпизоотологиясини ўрганиш, олдини олиш ва даволаш воситаларини яратиш муҳим аҳамиятга эга. Табиатнинг ўзгарувчан иқлимий вазиятлари, ветеринария-санитария қоидаларининг бузилиши юқумли касалликларнинг хуруж қилишига олиб келади. Ёш моллар рационида оқсиллар, углеводлар, ёғлар, макро- микроэлементларнинг етишмаслиги каби ҳолатлар ҳам юқумли касалликларнинг пайдо бўлишида асосий сабаблардан бири ҳисобланади. Ветеринария хизмати тизимида биологик ва биокимёвий препаратларнинг етишмаслиги муаммони янада чуқурлаштириб, юқумли касалликларнинг кенгроқ тарқалишига сабабчи бўлади. Ҳайвонларни ўз вақтида тўғри ва сифатли озиқлантириш, уларни ветеринария кўригидан ўтказиш, яъни диспансеризация қилиш, касал молларни ўз вақтида ажратиш ва уни даволаш, гўнгни чиқариш ва зарарсизлантириш, молхоналарда мунтазам равишда дезинфекция, дератизация ва дезинсекция чораларини ўтказиб туриш, молларни зоогигиеник талаблар асосида парвариш қилиш, уларда кунлик моцион бўлишига эришиш, яйловларни алмаштириб туриш ва фермаларда озиқа (дағал хашак, тўйимли омихта ем, витаминга бой беда ва ҳўл ўт) базасини яратиш, сунъий қочириш ишларини ташкил этиш, диагностик текширишлар режасини бажарилишини назорат этиш каби ишларни бажариш ҳайвонларни соғлом сақлашнинг асосий омиллари ҳисобланади. Фермага ташқаридан юқумли касаллик қўзғатувчиларининг кирмаслиги учун аввало фермага алоқаси йўқ кишиларни, бегона барча турдаги ҳайвонларни киритилиши, уларнинг маҳсулотларини (тери, жун, сут ва гўшт) олиб кириш таъқиқланади. Автотранспорт кирадиган йўлга дезобарьер, одамлар кирадиган йўлакка, молхоналарга кириш жойларида дезотўшама ўрнатиш ва уларга дезинфекторлар билан доимо ишлов бериб туриш талаб этилади. Фермадаги барча ишчи ва хизматчиларни махсус кийим-кечак, пойафзал ва шахсий гигиена материаллари билан таъминлаш талаб этилади. Фермада албатта касал ҳайвонларга тез ёрдам кўрсатиш учун яхши жиҳозланган, ветеринария препаратлари (дори-дармонлар, биопрепаратлар, дезинфектантлар, инсектоакарицидлар, дератизация препаратлари, антгельминтиклар) билан таъминланган ветеринария пунктлари бўлиши шарт. Сўнгги йилларда юкумли бактериал касалликларни ва инвазион касалликларнинг тарқалиш даражаси ўрганилди ва қуйидагилар кузатилди. www.wsrjournal.com 1 5 6 Volume-26_Issue-2_April -2024 World scientific research journal Республиканинг чорвачилик хўжаликларида бузоқ, қўй, қўзи, парранда ва мўйнали ҳайвонларнинг касалланиши ва бактериал инфекцияларнинг тарқалиши Қашқадарё, Самарқанд, Навоий, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари чорвачилик хўжалик ва комплексларида ўрганилди. Жами 820 бош бузоқлар, 4550 бош қўй, қўзилар ҳамда 4900 бош товуқ ва жўжалар, ҳамда 5220 бош қуёнлар к

Доказательный фрагмент

«Ушбу маколада чорва ҳайвонларининг инфекцион ва инвазион касалликлари яьни бактериал касалликларни тарқалиш даражаси хамда касалликларни олдини олиш ва қарши курашиш буйича чорва фермерларга ва мутахасиссларга тавсиял…»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу маколада чорва ҳайвонларининг инфекцион ва инвазион касалликлари яьни бактериал касалликларни тарқалиш даражаси хамда касалликларни олдини олиш ва қарши курашиш буйича чорва фермерларга ва мутахасиссларга тавсиял… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
инфекция, бактерия, микробиология, эпизоотология, control, bacteria, treatment, microbiology, профилактика, prevention, salmonellosis and pasteurellosis., colibacteriosis, колибактериоз, infection, epizootology, сальмонеллёз ва пастереллёз., бактерии, лечение, сальмонеллез и пастереллез., олдини олиш, қарши курашиш, даволаш, борьба
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники