К содержанию
РецензированоRU2026

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ХАРАЖАТЛАРИНИ РЕЖАЛАШТИРИШ ВА МОЛИЯЛАШТИРИШ

РЕЖАЛАШТИРИШ ВА МОЛИЯЛАШТИРИШ · Кимсанбоева Мафтуна Баходировна

Современная наука и исследования · 2 · 2026

Аннотация

The system of planning and financing the costs of preschool education in our country has been studied and conclusions have been made. Keywords: preschool education system, budget system, education system, education financing. ПЛАНИРОВАНИЕ И ФИНАНСИРОВАНИЕ РАСХОДОВ ШКОЛЬНЫХ ОБРАЗОВАТЕЛЬНЫХ УЧРЕЖДЕНИЙ Аннотация. Исследована система планирования и финансирования расходов дошкольных образовательных учреждений в нашей стране и даны выводы. Ключевые слова: система дошкольного образования, бюджетная система, система образования, финансирование образования. Жaҳoн мактабгача таълим муассасалари хизматлари билан қамраб олиш, муассасада болаларнинг таълим ва тарбия олишлари учун самарали молиявий бошқарув қарорларини қабул қилиш ва мактабгача таълим тизимида давлат-хусусий шериклик амалиётини жорий этишга қaрaтилгaн илмий тaдқиқoтлaр oлиб бoрилмoқдa. Ўзбeкистoндa мактабгача таълим муассасаларида қамраб олиш даражасининг кескин тушганлиги, аҳоли даромадлари мазкур хизматларни сотиб олишдаги молиявий имкониятлари пастлиги сингари ҳолатлар тизимнинг мoлиявий бaрқaрoрлигини тaъминлaш бўйичa тизимли чoрa-тaдбирлaрни aмaлгa oшириш лoзимлигини кўрсaтaди. Шунингдeк, мaзкур мaвзунинг дoлзaрблиги хусусидa Президентимизнинг Oлий Мaжлисгa Мурoжaтнoмaсида aлoҳидa тaъкидлaниб, “...Мактабгача таълимни ривожлантириш борасида бошлаган ислоҳотларимиз натижасида ўтган йили 5 минг 722 та давлат, хусусий, 531 оилавий болалар боғчалари ташкил этилди. Шунинг ҳисобидан фарзандларимизни мактабгача таълим билан қамраб Илмий кузатиш ва тадқиқотлар натижасида инсон ўз ҳаёти давомида оладиган барча маълумотнинг етмиш фоизини беш ёшгача бўлган даврда олиб улгуриши аниқланган. Дарҳақиқат, бу даврда инсон боласи дунёни англайди, ўз она тилини ўзлаштиради, ота-она, оила, маҳалла, Ватанга меҳри уйғонади, умр давомида оладиган билимларга замин ҳозирлайди. Бунда, энг аввало, оила асосий роль ўйнаса, мактабгача таълим муассасасининг ҳиссаси ҳам бу борада муҳим аҳамият касб этади. Шу боис мамлакатимизда айнан мактабгача таълим узлуксиз таълим тизимининг ажралмас бўлагига, унинг дебочасига айланган. Мактабгача таълим болаларда ўқишга ҳавас уйғотиш, уларни тизимли равишда ўқишга тайёрлаш, соғлом ва баркамол шахс бўлиб шаклланишига хизмат қилади. Бу таълим олти-етти ёшгача оилада, болалар боғчасида ва мулк шаклидан қатъи назар, бошқа таълим муассасаларида олиб борилади. Ўтган давр мобайнида мамлакатимизда ўсиб бораётган авлодни соғлом ва ҳар томонлама етук вояга етказиш, таълим-тарбия жараёнига самарали таълим ва тарбия шакллари ҳамда усулларини жорий этишга қаратилган мактабгача таълимнинг самарали тизимини ташкил этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Жумладан, кейинги йилларда мактабгача таълим ёшидаги болалар сони ҳам ўсиб бориш тенденциясига эга Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш учун яратилган қулай шарт-шароитлар нодавлат мактабгача таълим муассасалари сонини янада ошириш ва улар кўрсатадиган хизматлар турларини кенгайтириш учун мустаҳкам пойдевор бўлди. Шу билан бирга, олиб борилган таҳлил, болаларнинг мактабгача таълим билан қамровини таъминлаш, мактабгача таълим муассасаларини замонавий ўқув-методик материаллар ва бадиий адабиётлар билан тўлдириш, соҳага малакали педагог ва бошқарув кадрларини жалб қилиш масалаларини ҳал этиш зарурлигини кўрсатмоқда. Мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, болаларнинг сифатли мактабгача таълимдан тенг фойдаланишини таъминлаш, мактабгача таълим хизматларининг нодавлат секторини ривожлантириш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 сентябрдаги «Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3955 сон қарорига мувофиқ: а) Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси қуйидагиларни назарда тутган ҳолда: 532  мактабгача таълим соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш;  мактабгача ёшдаги болаларнинг ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш;  болаларнинг сифатли мактабгача таълим билан қамровини ошириш, ундан тенг фойдаланиш имкониятларини таъминлаш, мазкур соҳада давлат-хусусий шериклигини ривожлантириш;  мактабгача таълим тизимига инновацияларни, илғор педагогик ва ахборот- коммуникация технологияларини жорий этиш;  мактабгача таълимни бошқариш тизимини такомиллаштириш, мактабгача таълим муассасалари фаолиятини молиялаштириш шаффофлиги ва самарадорлигини таъминлаш;  мактабгача таълим тизимига мактабгача таълим тизими ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, танлаб олиш ва ривожлантиришга мутлақо янги ёндашувларни жорий этиш;  мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг соғлом ва баланслаштирилган овқатланишини, сифатли тиббий парваришини таъминлаш; б) Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини 2019 йилда амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»; в) 2019-2024 йилларда Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини рив

Доказательный фрагмент

«The system of planning and financing the costs of preschool education in our country has been studied and conclusions have been made.»

Образец извлечения

Демо-превью

The system of planning and financing the costs of preschool education in our country has been studied and conclusions have been made. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
preschool education system, budget system, education system, education
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники