К содержанию
РецензированоRU2026

Корпоратив ҳуқуқларни судларда ҳимоя қилишнинг айрим жиҳатлари

КОРПОРАТИВ ҲУҚУҚЛАРНИ СУДЛАРДА ҲИМОЯ ҚИЛИШНИНГ · АЙРИМ ЖИҲАТЛАРИ · Саидов Мақсудбек Норбоевич Ғиждувон туманлараро

Узбекистан – стратегия 2030 с точки зрения молодых ученых: экономика, политика и право · 2026

Аннотация

Мазкур тезисда иқтисодий судларга тааллуқли бўлган корпортив низолар бўйича ҳуқуқшунос олимларнинг қарашлари, уларнинг ўзига хос хусусиятлари, судлар томонидан ҳал этиши, низоларни ҳал этиш учун қўлланиладиган нормалар, айрим тоифадаги корпоратив низони ҳал этишнинг муҳим жиҳатлари бўйича фикр мулоҳазалар билдирилган. Шунингдек, суд амалиётидан мисоллар келтирилиб, корпоратив ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларини қўллаш бўйича таклифлар берилган. Калит сўзлар: корпоратив муносабат, иштирокчи, корпоратив низо, ҳуқуқни ҳимоя қилиш Рус олими Д.Северин, корпоратив низо - бу тадбиркорлик ва бошқа (иқтисодий) фаолият билан боғлиқ, корпорация ишларини бошқариш ва юритишда ёки унинг капиталида иштирок этиш корпорация иштирокчилари, корпорация ва унинг иштирокчилари, органлари (органлари аъзолари) ва корпорация иштирокчилигига талабгор ёки талабгор бўлмаган, лекин улушга бўлган ҳуқуқлари орқали корпорацияга талаб қўйишга ҳақли бошқа шахслар ўртасидаги низо ҳисобланади, [1] деб таъкидлайди. А.Беседин эса корпоратив низоларни мураккаб ишлар сифатида эътироф этиб, бирта корпоратив низо доирасида келишмовчиликлар жараёнида нормал фаолиятига тўсқинлик бўлган юридик шахсни ўзининг манфаатлари, ҳуқуқлари бузилган ёки низолашилаётган иштирокчилари (акциядорлари) манфаатлари, шунингдек, одатда учинчи шахсларнинг манфаатларига таъсир қилишига алоҳида урғу беради. [2] 210 Корпоратив низолар бўйича ишлар асосан фуқаролик ҳуқуқий муносабатларидан юзага келадиган низолар ҳисобланиши сабабли бундай низолар даъво тартибида кўриб чиқилади. Корпоратив ҳуқуқий муносабат иштирокчилари ўз ҳуқуқлари ҳимоя қилиш учун асосан судларга мурожаат қилишади. Чунки, корпоратив ҳуқуқ соҳасида иштирокчиларни ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг энг самарали усули - суд орқали ҳимоя қилишдир. Корпоратив низоларга оид аризалар билан судга мурожаат қилишнинг яна бир хусусияти шундан иборатки, улар бўйича суд буйруғи берилмайди. Шу боис корпоратив низо юзасидан суд буйруғи бериш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат қилинганда, ариза ИПКнинг140-моддасига асосан қабул қилинилиши рад этилиши лозим. Бундай туркумдаги низоларнинг ўзига хос хусусияти қуйидагиларда намоён бўлади: - тарафлар сифатида юридик шахслар ва жисмоний шахсларнинг иштироки; - даъво аризасидаги талаб ҳам мулкий (масалан: дивидент ундириш, акциялар қийматини ундириш) ҳам номулкий (масалан: юридик шахс бошқарув органлари қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш) хусусиятга эга бўлиши; - ишда иштирок этувчи шахслар доирасининг кенглиги; - ҳар қандай корпоратив низо бўйича жамиятнинг таъсис ҳужжатларини ўрганилиши; - заруратга қараб юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органлардан ҳужжатларни талаб қилиб олиниши. Хорижий адабиётларида ҳар қандай давлатдаги корпоратив муносабатларда уч хил кўринишдаги корпоратив низоларни кузатиш мумкин: 1. Иштирокчилар ўртасидаги (шу жумладан, миноритар ва мажоритар акциядорлар) қарама-қаршилик; 211 2. Иштирокчилар билан менеджерлар (бошқарув органлари) ўртасидаги қарама-қаршилик; 3. Компания (иштирокчилар манфаати туради) ва учинчи шахслар (рўйхатдан ўтказувчи органлар, кредиторлар, ёлланма ходимлар) ўртасидаги қарама-қаршилик[3]. Суд амалиёти таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, мазкур тоифадаги низоларни ҳал этишда асосан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади), “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги, “Хўжалик ширкатлари тўғрисида”ги, “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа қонун ҳужжатлари қўлланилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми (матнда Пленум деб юритилади) “Иқтисодий судлар томонидан корпоратив низоларни ҳал этишнинг айрим масалалари тўғрисида” 2014 йил 20 июндаги 262-сонли қарорида берилган тушунтиришлар ҳам мазкур тоифадаги ишларни кўришда муҳим аҳамият касб этади. Ҳар қандай даъволар сингари корпоратив даъволар моддий ҳуқуқ белгиларига асосан тавсифланади[4]. Даъволарнинг моддий ҳуқуқ белгилари ва мазмунининг хусусиятига кўра турларга бўлиш муҳим аҳамият касб этади. Чунки, айнан даъвонинг моддий ҳуқуқий табиати асосида унинг тааллуқлилиги, суд муҳокамасининг йўналиши, иштирокчиларнинг субъектив таркиби ҳамда муайян тоифадаги ишларга хос бўлган хусусиятлар белгиланади. Низоларни судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартиби айрим корпоратив низолар учун ҳам мажбурий характерга эга бўлиб, тарафлар ўзаро муносабатларини ихтиёрий равишда ҳал қилиш чораларини кўрганларидан кейингина низони ҳал қилиш масаласи судга ўтказилиши ва судда иш қўзғатилиши мумкин. Масалан, таъсис 212 шартномасига ўзгартириш ёки қўшимча киритиш тўғрисидаги масала юзасидан таъсисчилар (иштирокчилар) ўзаро келишувга эриша олмасаларгина, манфаатдор тараф таъсис шартномасига ўзгартириш ёки қўшимча киритиш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли. Бунда шуни инобатга олиш лозимки, таъсис шартномаси ҳам битим ҳисобланади. Шунинг учу

Доказательный фрагмент

«Мазкур тезисда иқтисодий судларга тааллуқли бўлган корпортив низолар бўйича ҳуқуқшунос олимларнинг қарашлари, уларнинг ўзига хос хусусиятлари, судлар томонидан ҳал этиши, низоларни ҳал этиш учун қўлланиладиган нормала…»

Образец извлечения

Демо-превью

Мазкур тезисда иқтисодий судларга тааллуқли бўлган корпортив низолар бўйича ҳуқуқшунос олимларнинг қарашлари, уларнинг ўзига хос хусусиятлари, судлар томонидан ҳал этиши, низоларни ҳал этиш учун қўлланиладиган нормала… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
корпоратив муносабат, иштирокчи, корпоратив, protection of rights, ҳуқуқни ҳимоя қилиш, корпоратив муносабат, корпоративность спор, corporate attitude, защита прав, participatory, корпоративное отношение, corporate dispute, корпоратив низо, участие
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники