К содержанию
РецензированоRU2024

ОСНОВАНИЯ КОНФИСКАЦИИ ИМУЩЕСТВА ДОЛЖНИКА.

Холмуродов Бунёд Бекмурот ўғли · Мавлонов Азизбек Рустам ўғли

Современная наука и исследования · 3 · 2024

Аннотация

This article describes the MIB's procedure for deducting funds from the debtor's monthly income and funds that are not subject to collection. Key words: Execution document, collection, delay of execution, partial payment of debt, compulsory execution. ОСНОВАНИЯ КОНФИСКАЦИИ ИМУЩЕСТВА ДОЛЖНИКА. Аннотация. В данной статье описан порядок удержания МИБ денежных средств из заработной платы должника и средств, не подлежащих взысканию. Ключевые слова: Исполнительный документ, взыскание, отсрочка исполнения, частичная оплата долга, принудительное исполнение. Қарздорнинг ойлигидан қанчагача ушлаб қолиш мумкин? Қарздорнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлардан ушлаб қолинадиган пул миқдори солиқ ушлаб қолингандан кейин қолган суммадан ҳисоблаб чиқарилади. Ижро ҳужжати бўйича қарз тўлиқ узилгунга қадар қарздорнинг иш ҳақи кўпи билан 50 фоизи ушлаб қолиниши мумкин. Қарздорнинг нечта кишидан ва қанча қарзи борлигига қарамай ушлаб қолинадиган пул шу чегарадан ўтиб кетмаслиги керак. Масалан, қарздорнинг банкдан иккита кредит бўйича 100 млн сўм қарздорлиги бор. Унинг ойлик иш ҳақи эса 10 млн сўм. Шу ҳолатда МИБ қарздорнинг ойлигининг ярми – 5 млн сўмни ундирувга қаратади ва қарз тўлиқ узилгунча қадар давом этади. МИБ қандай пулларни ундирувга қаратмайди? Албатта, қарздорлик бартараф этилиши шарт, аммо ундирув қарздорнинг ижтимоий аҳволини ёмонлаштирмаслиги, унинг қонун билан кафолатланган манфаатларига дахл қилмаслиги керак. Шу боис, қонунчиликда ундирув қаратилган бир қатор молиявий манбалар рўйхати белгиланган. Шу жумладан, қуйидагилар: • майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача шикаст етганлик, шунингдек, боқувчисини йўқотганлик учун зарарни тўлаш суммалари; • хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида майиб бўлган шахслар ва ҳалок бўлган шахсларнинг оила аъзоларига тўланадиган суммалар; • бола туғилганлиги муносабати билан тўланадиган суммалар; • алимент мажбуриятлари бўйича тўланадиган суммалар; 6 49 International scientifijournal ISSN: 2181-3906 «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» 2024 VOLUME 3 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ • меҳнат шароити ноқулай ва ўзига хос бўлган ишлар учун тўланадиган суммалар, шунингдек, радиация таъсирига учраган шахсларга ва бошқа ҳолларда тўланадиган суммалар; • ҳомиладорлик ва туғиш бўйича тўланадиган нафақа суммалари; • дафн этиш маросими учун бериладиган нафақа суммалари; • қисман ҳақ тўланадиган таътил даврида болани парваришлаш учун тўланадиган суммаларга; • бола туғилиши, қариндошлар вафот этиши, никоҳ тузиш муносабати билан корхона, муассаса ёки ташкилот томонидан тўланадиган суммалар; • хизмат сафари, бошқа жойга ишга ўтказилганлиги, қабул қилинганлиги ёки юборилганлиги муносабати билан тўланадиган суммалар. Мажбурий ижрони кечиктириш ёки қарздорликни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинми? Масалан, МИБ қарздорни автомашинасини ундирувга қаратди, аммо қарздор бир неча ой давомида ишлаб, қарзни узмоқчи. Шундай ҳолатда қарздор ижрони кечиктириши ёки ундирувга қаратилган автомашина ўрнига унинг пулини бўлиб-бўлиб тўлай оладими? Жавоб – ҳа, қонунга асосан давлат ижрочиси, ундирувчи ёки қарздор мажбурий ижрони кечиктириш, бўлиб-бўлиб ижро этиш ёки ижро усули ва тартибини ўзгартиришни сўраб суд ёки бошқа органга ариза бериши мумкин. Фақатгина битта шарт билан – кўрсатилган сабаблар объектив бўлиши лозим. Аммо қонунда қандай ҳолатлар объектив ҳисобланади-ю, қайсилари ҳисобланмайди, буни аниқлаштирилмаган. Ҳар бир ҳолатда алоҳида кўриб чиқилади. Масалан, агар қарздор ижрони кечиктиришни сўраб ариза берса, бироқ, давлат ижрочиси ёки суд буни объектив деб топмаса, уларнинг бу қарори устидан маъмурий судга шикоят қилиш мумкин. Мажбурий ижро кечиктирилса, ижрони кечиктирган суд ёки бошқа орган томонидан белгиланган муддат ичида ижро ҳаракатлари амалга оширилмайди. Агар қарздорнинг мулкига хатлов қўйилган бўлса, кечиктириш муддати давомида бу хатлов олиб ташланиши керак. Шунингдек, давлат ижрочиси ижро ҳаракатлари амалга оширилишини ундирувчининг аризасига кўра кейинга қолдириши ҳам мумкин. Ижро ҳаракатларини амалга оширишга тўсқинлик қилувчи ҳолатлар мавжуд бўлса, қарздор ижрони кейинга қолдиришни сўраганда, албатта, сўралаётган муддат кўрсатилиши керак. Давлат ижрочиси муддатни ўн кундан йигирма кунгача узайтириши мумкин. Қандай мол-мулк қарздордан тортиб олинмайди? Мажбурий ижро жараёнидаги муҳим масалалардан яна бири – ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган мол-мулк ҳисобланади. Қонунда шундай мол-мулк тоифаси кўрсатилган бўлиб, улар ундирувга қаратилмайди. Масалан, қарздорга тегишли бўлган ёки унинг умумий мулкдаги улуши бўлган ягона уй. Фақатгина икки шарт билан. Биринчиси, қарздор ва унинг оила аъзолари унда доимий равишда яшаётган бўлиши керак. Иккинчиси, ижро ҳужжатида ундирувни мазкур уйга қаратиш назарда тутилган ёки ушбу мол-мулк гаровга қўйилмаган бўлиши керак (масалан, ипотека кредити олинганда шу уй-жой гаровга қўйилган бўлса). Акс ҳолда мол-мулк ундирувга қаратилади. 6 50 International scientifijournal ISSN: 2181-3906 «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» 2024 VOLUME 3 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE

Доказательный фрагмент

«This article describes the MIB's procedure for deducting funds from the debtor's monthly income and funds that are not subject to collection.»

Образец извлечения

Демо-превью

This article describes the MIB's procedure for deducting funds from the debtor's monthly income and funds that are not subject to collection. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Execution document, collection, delay of execution, partial payment of debt
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники