Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ВОПРОСЫ ПРОДВИЖЕНИЯ УЗБЕКСКОЙ БОРЬБЫ.
Ш.Б. Джумақулов · Р.Т. Казоқов
Современная наука и исследования · 3 · 2024
Аннотация
The article examines the role of the neighborhood in the passing of the national struggle from generation to generation on the basis of national ceremonies and national holidays, and the issue of further popularizing the national struggle with the help of spiritual propaganda- propaganda activities held in the neighborhoods among our youth today. Key words: Neighborhood, national struggle, moral value, custom, tradition. ВОПРОСЫ ПРОДВИЖЕНИЯ УЗБЕКСКОЙ БОРЬБЫ. Аннотация. B статье изучена историческая роль махалли в передачи из поколения в поколения национальной борьбы «Кураш» на основе народных обрядов, национальных праздников, а также вопросы дальнейшей популяризации «Кураш» среди молодёжи с помощью духовно-пропагандистских мероприятий проводимых в махаллях. Ключевые слова: Махалля, национальная борьба, духовно-нравственные ценности, обычаи, традиции. Долзарблиги. Охирги йилларда мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар диққатга сазовордир. Ўзбек курашини оммалаштириш, ёшларнинг миллий курашимиз билан шуғулланишлари учун керакли шароитларни яратиб бериш, уларни ушбу спорт турига бўлган қизиқишини янада кучайтириш, ушбу спорт турини Олимпияда ўйинлари дастурига киритишга эришиш асосий вазифалардан биридир. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганидек, “...жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш яна бир долзарб вазифадир” [1]. Айниқса, жамият тараққиётининг асоси ҳисобланадиган ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашда, улар онгида маънавий маданиятнинг таркибий қирраларидан бири соғлом турмуш маданиятини шакллантириш бугунги куннинг долзарб масалаларидан ҳисобланади. “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 октябрда қабул қилинган “Кураш” миллий спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгилаб берилган вазифаларни амалга ошириш, азал-азалдан олижаноблик, 2 60 International scientifijournal ISSN: 2181-3906 «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» 2024 VOLUME 3 / ISSUE 4 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ мардлик ва ҳалоллик тимсоли бўлган, халқимизнинг бир неча минг йиллик тарихга эга миллий-маданий меросининг бир қисми ва бебаҳо бойлиги Кураш спорт турини мамлакатимиздаги ҳар бир маҳаллада оммалаштириш вазифасини қўяди [2]. Кураш спорт тури минг йиллар давомида мамлакатимизда авлоддан-авлодга ўтиб келаётган, маҳаллаларда ўтказиладиган анъанавий халқ маросимлари, миллий байрамлар ва халқ сайилларининг кўрки сифатида эъзозланиб келинмоқда. Кураш ҳақидаги илк маълумотлар Сурхон ва Зарафшон воҳалари, Фарғона водийси, Сармишсой дараларида аниқланган тасвирий санъат намуналари акс этган осори- атиқаларда, қоятошларда ва ғорларда учраши ҳам ушбу спорт турининг нечоғли қадимий эканлигидан далолат беради. Буюк алломаларимиз Абу Али ибн Синонинг “Тиб қонунлари”, Маҳмуд Кошғарийнинг “Девону луғотит турк”, Алишер Навоийнинг “Ҳамса”, Зайниддин Восифийнинг “Бадоеъ ул-вақоеъ”, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Бобурнома” каби асарларида Кураш спорт тури ҳақида қимматли маълумотлар бериб ўтилган. Абу Али ибн Сино ўз асарларида одам гавдасининг мутаносиблиги ва унинг ҳаракати механикасини ўрганади. У жисмоний тарбиянинг киши организмига ижобий таъсир кўрсатишини назарий жиҳатдан исботлади ва уни қўллаш йўлларини ишлаб чиқди. Ибн сино турли машқлар орасида меъёри билан узоқ ва тез югуриш, кураш тушишни алоҳида таъкидлаган [3]. Ушбу маълумотларга таянган ҳолда кураш спорт турини минг йиллар давомида ўз бағрида асраб халқ маросимлари, миллий байрамлар негизида авлоддан-авлодга ўтказиб келаётган маҳалла институтида мамлакатимизнинг барча худудларида янада оммалаштириш ўз ечимини кутаётган долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Тадқиқотнинг мақсади. Ўзбек курашини мамлакатимизнинг барча вилоят ва туманларида оммалаштириш, ушбу спорт турининг инсон саломатлигида тутган ўрнини, ёшларнинг бўш вақтини самарали ўтказиш, уларни соғлом, мард, ватанпарвар қилиб тарбиялашдаги аҳамиятини очиб беришдан иборатдир. Тадқиқот натижалари ва унинг муҳокамаси. Мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, ёш авлодни маънавий ва жисмоний соғлом, баркамол қилиб тарбиялаш, оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза этиш, ҳар бир фуқарода соғлом турмуш маданиятини шакллантириш борасида муҳим ишлар қилинмоқда. Ўзбекистон бозор иқтисодиётига асосланган фуқаролик жамияти қуриш йўлидан борар экан, қадриятлар ва анъаналарнинг маҳсули бўлган маҳалла мазкур йўналишда давлатнинг асосий таянчи бўлиб қолади. Ўзбек халқи учун Ўрта Осиёда яшовчи бошқа халқларда бўлганидек, маҳалла бир неча асрлардан бери давлат ва бошқарувнинг негизи бўлиб келган, яъни бундай жамоаларда одамлар фақат ҳудудий, қўшничилик билангина эмас, ички маънавий-ахлоқий қадриятлар билан ҳам узвий боғланганлар. Аждодларимиз ёш авлодни тарбиялашида қўл келадиган халқ анъаналари, урф- одатларини айнан маҳаллаларда кенг тадбиқ этишган. Жумладан кураш спорт турига қадимдан маҳалланинг кичик бўғини бўлган оилада катта аҳамият берилган. Қадимги юнон ёзувчиси Элиан Клавд
Доказательный фрагмент
«The article examines the role of the neighborhood in the passing of the national struggle from generation to generation on the basis of national ceremonies and national holidays, and the issue of further popularizing…»
Образец извлечения
Демо-превьюThe article examines the role of the neighborhood in the passing of the national struggle from generation to generation on the basis of national ceremonies and national holidays, and the issue of further popularizing… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Neighborhood, national struggle, moral value, custom, tradition, маънавий-ахлоқий қадрият, обычаи, Маҳалла, анъана., национальная борьба, традиции., миллий кураш, духовно-нравственные ценности, урф-одат, Махалля, tradition.
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Диссертации и авторефератыYusupov Kuanıshbay Baltabayevich2026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025