Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Социальная защита военнослужащих в Узбекистане: национально – исторические основы
Shakhrukh GAZIEV
Общество и инновации · 2020
Аннотация
Калит сўзлар: Ушбу мақола ижтимоий ҳимояга оид Ўзбекистон миллий Тарих тарихий тажрибасининг айрим жиҳатларини ўрганишга, Ҳарбий хизматчи хусусан узоқ ўтмиш даврларида ҳарбий хизматга жалб Ижтимоий ҳимоя этилган шахсларни ижтимоий муҳофазалаш бўйича миллий Ер участкаси Уй-жой. асосларни илмий тадқиқ этишга, шулар орқали ушбу соҳадаги ҳозирги вақтда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг тарихий фактларини ва манбаларини янада кенроқ ёритишга бағишланган. 1 PhD, Associate Professor, Department of "Legal Sciences", Military-Technical Institute of the National Guard of the Republic of Uzbekistan, Tashkent, Uzbekistan Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue - 2, №01 (2020) / ISSN 2181-1415 Социальная защита военнослужащих в узбекистане: национально – исторические основы АННОТАЦИЯ Ключевые слова: Данная статья посвящается научному изучению История некоторых вопросов национально – исторического Военнослужащий развития социальной защиты военнослужащих в Социальная защита Узбекистане, в связи с чем, более подробно приводятся Земельный участок, жилое конкретные исторические факты и теоретические основы помещение. реформ осуществляемых на сегодняшний день в данной сфере. Ўзбек халқининг шаклланган жамоавий турмуш тарзи, ўзаро меҳр-шафқат ва саҳоват сингари ноёб қадриятлари, мумтоз дурдона асарлари ижтимоий ҳимоя борасидаги улкан ҳаётий тажрибаси, миллий давлатчилик анъаналаридан сўзлайди. Жумладан, “Авесто”даги сиёсий ва ҳуқуқий ғоялар, ўрта асрларда вужудга келган ислом таълимотлари, Абу Наср Фаробий, Ибн Сино, Абу Райхон Беруний, Навоий сингари алломаларнинг таълимотлари, Жалолиддин Мангуберди, Темур Малик, Шайх Нажмиддин Кубро, Маҳмуд Таробий, Амир Темур, Бобур сингари лашкарбошиларнинг баҳодирликлари, айримларининг қўшин тузиш ва уни бошқариш, таъминотини ташкил этиш борасидаги ҳарбий санъатларидан кўплаб мисоллар мавжуд. Олимларимизнинг қайд этишича, Ўрта Осиёда илк давлатчилик уюшмалари уруғ-қабила муносабатларининг шаклланиши даврида юзага келиб, қадимги Бақтрия, Сўғдиёна, Хоразм ҳудудларида ижтимоий муаммолар уруғ-жамоа зиммасига ўзига хос вазифалар юклаган. Ижтимоий эҳтиёжлар ҳаётий заруратга айланиб, ўзаро ёрдам, меҳр-шафқат кўрсатиш каби қадриятларнинг шаклланишига туртки бўлган. Ижтимоий сиёсат бўйича халқаро мутахассис, профессор К.Грифин таъкидлаганидек, бу мослашувчан ва унчалик қимматга тушмайдиган тизим узоқ муддатли анъанавий, тарихий ривожланишга асосланган ва маҳаллий аҳоли ишончини қозонган. Олимларимиз таъкидлашича, айниқса диний ғоялар инсоний фазилатларни рўёбга чиқарилишига имкон берадиган энг қулай шароит бўлган. Дунё динларидан бўлмиш мусулмон дини, христианлик, иудаизм, буддизм ғоялари ҳаракатлантирувчи кучни ташкил қилган. Масалан, қадимги давлатлардан Миср давлатида коҳинлар билан бир вақтда ҳарбийлар имтиёзли табақа саналган. Месопотамияда бўлган “Ҳамураппи қонунлари”да эса агар жангчи асирга тушса, унинг ери ёки мулки вояга етмаган ўғлига хизмат ўташ шарти билан ўтказилган. Агар ўғил вояга етмаган ёки хизмат қила олмайдиган бўлса, мулкнинг учдан бир қисми ўғилни жангчи қилиб тарбиялагани учун онасига берилган. Қадимги Ҳиндистон “Ману қонунлари”да ҳам армия катта роль ўйнаганлиги, урушдан келган нарсалар подшоҳдан кейин жангчиларга тақсимлаб берилганлиги ҳақидаги маълумотлар мавжуд. Антик Юнонистон давлатларидан Спартада, айниқса ҳарбий хизматга қаттиқ эътибор берилган. Ўғил болалар 7 ёшдан ҳарбий таълимга олиниб, 60 ёшгача жангга киришган. Армиянинг авангарди “Уч юз 12 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue - 2, №01 (2020) / ISSN 2181-1415 суворий” отлиқ аскарлар бўлиб, уруш вақтида подшоҳларни қўриқлаган. Тинчлик вақтида эса мамлакат ичкарисида хавфсизликни таъминлайдиган ўзига хос гвардия бўлиб, таъминоти ҳам юқори даражани ташкил этган. Армия тузиш ва унинг таъминоти борасида Рим империясининг тарихи айниқса жуда қизиқарли. Ҳарбийлар давлат, шунингдек принцепсларнинг (маҳаллий амалдорлар) шахсий хазинаси ҳисобидан ҳам таъминланган. Рим легионлари қўшинлари 20 йил хизмат давомида маош олиб, хизматдан бўшагандан кейин махсус тортиқ ер (донатива) бўлиб берилган. Ёши ва хизмати кўп ҳарбийлар ветеран унвони билан бўшаб, мол-мулки ҳисобига провинциал зодагонларга айланиб кетишган. Жангчиларнинг энг оддий отрядлари эса аҳоли орасидан 25 йил хизматга олинган ва уларга легионерлар маошининг учдан бир қисми тўланган. Император Октавиан армияга катта эътибор берганидан Рим армияси тўрт юз йил яшаган ва тарихда биринчи мунтазам армия мақомини олган. Тарихшунос олимларимиз ўзбек миллий давлатчилик тарихида ҳам мамлакат ҳарбий кучлари ва унинг асоси бўлган қўшинни ҳар томонлама ривожлантириш, уни таъминлаш, жанговар қобилиятини ошириш, қўшинни муайян тартиб – интизомга бўйсундириш ва идора этиш борасида қатор ишлар амалга оширилганлигини қайд этишади. Масалан, Ўрта Осиёдаги дастлабки давлат уюшмалари ҳақидаги ёзма манбалардан бўлган “Авесто”да қадимги жамият тўрт тоифага ажратилиб, коҳинлар, чорвадорлар, ҳуна
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Ушбу мақола ижтимоий ҳимояга оид Ўзбекистон миллий Тарих тарихий тажрибасининг айрим жиҳатларини ўрганишга, Ҳарбий хизматчи хусусан узоқ ўтмиш даврларида ҳарбий хизматга жалб Ижтимоий ҳимоя этилган шахсл…»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Ушбу мақола ижтимоий ҳимояга оид Ўзбекистон миллий Тарих тарихий тажрибасининг айрим жиҳатларини ўрганишга, Ҳарбий хизматчи хусусан узоқ ўтмиш даврларида ҳарбий хизматга жалб Ижтимоий ҳимоя этилган шахсл… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- (CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru), земельный участок, социальная защита, жилое помещение, land plot, тарих, ҳарбий хизматчи, living quarters, ижтимоий ҳимоя, serviceman, ер участкаси, social protection, уй-жой, история, history, военнослужащий
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
МонографииK.J.Murodov2026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025