К содержанию
РецензированоRU2020

Порядок рассмотрения индивидуальных трудовых споров в Республике Узбекистан

Lola RAHIMQULOVA

Общество и инновации · 2020

Аннотация

Калит сўзлар: Мазкур мақолада меҳнат низолари тушунчаси бошқа Меҳнат низоси давлатлар тажрибасини ўрганган ҳолда таҳлил қилинган Комиссия ҳамда норматив ҳуқуқий-ҳужжатлар лойиҳалари Меҳнат низоси муҳокамаси порталига жойлаштирилган Ўз.Р.Меҳнат Меҳнат ҳуқуқий муносабатлари кодекси лойиҳасининг тегишли нормасига такомиллаштириш мақсадида таклиф ишлаб чиқилган. Муаллиф томонидан меҳнат низоларини вужудга келтирувчи асосий сабабларга батафсил кўриб чиқилган. Меҳнат низолари комиссиясининг корхона фаолиятидаги афзалликлари таҳлил қилинган. 1 Teacher of the Labor Law Department of Tashkent State University of Law E-mail:l.rahimqulova@tsul.uz Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue - 2, №01 (2020) / ISSN 2181-1415 Порядок рассмотрения индивидуальных трудовых споров в республике Узбекистан АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В данной статье понятие трудовых споров Трудовой спор анализируется на основе изучения опыта других стран, а Комиссия также размещен на портале обсуждений проектов Трудовой конфликт нормативных правовых актов. В целях совершенствования Трудовые правоотношения соответствующей нормы проекта Трудового кодекса Республики Узбекистан разработано предложение. Автор подробно остановился на основных причинах, вызвавших трудовые споры. Проанализированы преимущества работы комиссии по трудовым спорам в деятельности предприятия Бугунги кунда меҳнат низоларини кўриб чиқиш ва ҳал этиш масаласи нафақат меҳнат ҳуқуқида, балки ҳукумат даражасида эътибор қаратилган долзарб мавзулардан бири ҳисобланади. Хусусан, 2020 йилдаги «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» Давлат дастурида ҳам меҳнат низоларини муқобил йўллар билан ҳал этиш чора-тадбирларини кучайтириш лозимлиги таъкидланган. Ушбу мавзунинг долзарблигини қуйидагича асослаш мумкин: Бозор иқтисодига асосланган жамиятда фикрларнинг хилма-хил бўлиши, манфаатлар тўқнашуви, меҳнат қонунчилигини қўллаш юзасидан ўзаро қарама- қаршиликларнинг вужудга келиши табиий ҳол ҳисобланади. Меҳнат низолари фалсафий нуқтаи назардан олганда жамият ҳаётидаги объектив ҳодиса ва қарама- қаршиликлар бирлиги ҳамда кураш жараёни динамикасини ифодалайди. Ишлаб чиқариш ва унга оид ижтимоий муносабатлар бор экан, унинг бағрида зиддиятлар ҳам мавжуд бўлиши муқаррар. Зиддиятларнинг мавжудлиги тараққиётнинг объектив шартидир.[1] Вужудга келган меҳнат низолари меҳнат қонунчилигига кўра, Меҳнат низолари комиссиясида ва туман (шаҳар) судларида кўриб чиқилиши белгилаб қўйилган. Гарчи, қонунчиликда Меҳнат низолари комиссияси меҳнат низоларини кўриб чиқувчи ваколатли давлат органларидан бири бўлишига қарамасдан, амалиётда низоларнинг 90 фоизи туман (шаҳар) фуқаролик судларида кўрилади. Меҳнат низоларини суд тартибида ҳал қилиш кўп ҳолатларда тарафлар учун зиддиятни бартараф этишнинг энг маъқул воситаси ҳисобланмайди ҳамда сезиларли миқдордаги суд харажатлари кўринишида зарар етказилади, шахсий ва ишга оид муносабатлар бузилади, шунингдек, низоли ҳолатларнинг исталмаган ҳолда ошкор бўлишига олиб келади. [2] Мустақил меҳнат қонунчилигимиз шаклланганига салкам 30 йил бўлган бўлишига қарамасдан, бу соҳани саноқли олимларимиз тадқиқ этган. Меҳнат низоларини кўриб чиқиш ва ҳал қилишнинг у ёки бу қирраларини назарий жиҳатдан М.Рахимов, Ш.Исмоилов, М.Усманова, Г.Саттарова, М.Гасанов сингари олимлар ўз илмий ишларида ўрганиб чиқишган 185 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue - 2, №01 (2020) / ISSN 2181-1415 бўлса, Й.Турсунов ва Ш.Газиевлар меҳнат низолари ва уларни ҳал этишнинг ҳуқуқий муаммоларига чуқурроқ ёндашишган. Ушбу мавзунинг долзарблигини қуйидагича ифодалаш мумкин. Меҳнат низолари комиссияси меҳнат низоларини кўриб чиқувчи ваколатли давлат органларидан бири бўлишига қарамасдан, амалиётда низоларнинг 90 фоизи туман (шаҳар) фуқаролик судларида кўрилади. Ушбу мақоланинг асосий мақсади ва вазифаси меҳнат низоларига олиб келувчи омиллар таҳлили, тарафлари, меҳнат низоларини кўриб чиқувчи ва ҳал қилувчи ваколатли давлат органлар фаолиятига танқидий назар, шунингдек, меҳнат низоларини меҳнат низолари комиссиясида кўриб чиқишни ҳуқуқий жиҳатдан такомиллаштириш мақсадида ривожланган хорижий давлатларнинг ижобий тажрибасини ўрганган ҳолда қонунчиликка аниқ ва мақсадли таклифлар ишлаб чиқишга ҳаракат қилишдир. Меҳнат низоларини кўриб чиқиш ва ҳал этиш масалаларига Й.Турсунов ва Ш.Газиевлар “Меҳнат низолари ва уларни ҳал этишнинг ҳуқуқий муаммолари” номли ўқув қўлланмасида атрофлича тўхталиб ўтган. Жумладан, улар томонидан меҳнат қонунчилигида илк бор меҳнат низолари субъектлар доираси кенгайтирилган ҳолда таҳлил қилинганлиги, меҳнат низолари комиссияси ва судда низоларнинг кўриб чиқилишига алоҳида аҳамият берилганлиги билан эътиборлидир. Ўқув қўлланмада муаллифлар асосан қиёсий-ҳуқуқий таҳлил методидан кенг фойдаланганлигини гувоҳи бўлишимиз мумкин. Меҳнат низолари институти меҳнат ҳуқуқининг барча институтларини ўзида қамраб олувчи фундаментал институтларидан бири ҳисобланади. Бунга сабаб эса, меҳнат

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Мазкур мақолада меҳнат низолари тушунчаси бошқа Меҳнат низоси давлатлар тажрибасини ўрганган ҳолда таҳлил қилинган Комиссия ҳамда норматив ҳуқуқий-ҳужжатлар лойиҳалари Меҳнат низоси муҳокамаси порталига…»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Мазкур мақолада меҳнат низолари тушунчаси бошқа Меҳнат низоси давлатлар тажрибасини ўрганган ҳолда таҳлил қилинган Комиссия ҳамда норматив ҳуқуқий-ҳужжатлар лойиҳалари Меҳнат низоси муҳокамаси порталига… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Labor dispute, Меҳнат низоси, Трудовой конфликт, Трудовой спор, Labor conflict, Трудовые правоотношения, Меҳнат ҳуқуқий муносабатлари, Комиссия, Commission, Labor legal relationship
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники