Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Роль передовых педагогических технологий в изучении учебных дисциплин
Sadoqat Akhmatjanova Khilola Kamalova
Общество и инновации · 2020
Аннотация
Калит сўзлар: Ушбу мақолада дарсларни ўтишда илғор педагогик Илғор педагогик технологияларидан фойдаланишнинг ахамияти технологиялар тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилган. Билим Кўникма Малака Тарбия. 1 Doctor of Philosophy, Senior Lecturer, Department of Biology, Faculty of Natural Sciences, Fergana State University, Fergana, Uzbekistan 2 Lecturer, Department of Biology, Faculty of Natural Sciences, Fergana State University, Fergana, Uzbekistan Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue - 2, №01 (2020) / ISSN 2181-1415 Роль передовых педагогических технологий в изучении учебныйх дисциплин АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В данной статье рассматривается важность Инновационные использования передовых педагогических технологий в педагогические методы преподавании уроков Знания Умение Воспитание. Истиқлолимизнинг дастлабки кунлариданоқ, Республикамизнинг барча соҳаларида, жумладан, фан тараққиётида ҳам амалга оширилаётган ислоҳотлар бугунги кунга келиб ўзининг ижобий натижаларини бермоқда. Умумтаълим мактабларида фанлар тизимини мукаммал ўрганиш ва уни амалиётда қўллаш малакасига эга бўлиш бугунги куннинг замон талаби бўлиб қолмоқда. Президентимиз Ш.М.Мирзиёев бу хусусда шундай таъкидлайдилар: “Маълумки, ёш авалод тарбияси хамма замонларда хам мухим ва долзарб ахамиятга эга бўлиб келган. Аммо биз яшаётган XXI асрда бу масала хақиқатдан хам хаёт- мамот масаласига айланиб бормоқда. (Тошкент, 3-июл. ”Камолот” ЁИХ IV- қурултойидаги фикри) Биз, педагоглар таълим тизимида ўқувчиларнинг нафақат кенг билим ва профессионал кўникмаларни эгаллаши, айни пайтда чет мамлакатлардаги тенгдошлари билан фаол мулоқот қилиш, бугунги рўй бераётган барча воқеа- ҳодисалар, янгилик ва ўзгаришлардан атрофлича хабардор бўлишига ахамият беришимиз зарур. Шундай экан, биз педагоглар, ҳар бир дарсимизда ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаси билан бирга тарбиясини юқори даражага олиб чиқиш учун тинмай изланишимиз даркор, яъни дарс сифатини оширишимиз зарур. Бугунги кун ёшлари ўта қизиқувчан, ижодкор, ахборот технологияларидан бемалол фойдаланувчи, чет тиллардан бирини ўзлаштирган ва талабчан шахсдир. У дарс жараёнидаги пассив тингловчи эмас, балки фаол ўзига ишонган объектдир. Бундай талабчан ёшларни ўқитишда дарслар илғор педагогик технологиялар асосида ўтилиши зарур. Йиллар ўтиши замон ўзгариши билан таълим тарбия бериш усуллари хам ўзгаради, эски усуллар ўзининг салбий томонларини кўрсатади, жумладан, шу вақтгача анъанавий таълимда ўқувчиларни фақат тайёр билимларни эгаллашга ўргатиб келинган эди, дарс жараёнида фақат тинглаш, эшитиш бўлганлиги ўқувчиларда мустақил фикрлаш, ижодий изланиш, ташаббускорликни сўндирар эди. Ҳозирги кунда таълим жараёнида қўлланилаётган интерфаол усуллар ўқувчиларнинг аъктив ижодий фикрлашларини рағбатлантиришга натижада, таълимнинг самарадорлигини оширишга олиб келмоқда. Замонавий технологиялар қўлланилаётган машғулотларда ўқувчилар эгаллаётган билим, кўникма ва малакаларни мустақил равишда мустаҳкамлашга, маълумотларни таҳлил қилишга эришадилар. Ўқитувчи бу жараёнда шахс ва жамоанинг шаклланиши, билим олиши ва тарбияланишига шароит яратади, бошқарувчанлик, йўналтирувчилик вазифасини бажариб, ўқув жараёнида ўқувчининг асосий иштирокчига айлантиради. Натижада хозирги ёшларимизда муаммоли 415 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue - 2, №01 (2020) / ISSN 2181-1415 вазиятлардан чиқа олиш, хозиржавоблик, фанларни мустақил ўргана олишиш, ахборот технологияларидан мустақил фойдалана олиш хусусиятлари ривожланмоқда. Илғор технология асосида дарс ўтган ўқитувчи ўз фанига ўқувчиларни қизиқтириши, ўқувчи ёшлар орасида севимли устозга айланиши билан бирга, ёшларни муҳим ҳаётий ютуқ ва муаммоларга ўз муносабатларини билдиришларига, фикрлашга, ўз нуқтаи назарларини асослашга имконият яратади. Ҳозирги кунда содир бўлаётган инновацион жараёнлар таълим тизими олдидаги муаммоларни ҳал этиш учун янги ахборотни ўзлаштириш ва ўзлаштирган билимларни ўзлари томонидан баҳолашга қодир бўлган, мустақил ва эркин фикрлайдиган шахслар керак. Шунинг учун ҳам, таълим муассасаларининг ўқув- тарбиявий жараёнида замонавий ўқитиш услублари – интерфаол услублар, инновацион технологияларнинг ўрни ва аҳамияти беқиёсдир. Педагогик технология ва уларнинг таълимда қўлланишига оид билимлар, тажриба ўқувчиларни билимли ва етук малакага эга бўлишларини таъминлайди. Интерфаол дарсларда ўқитувчининг ўрни қисман талаба ўқувчиларнинг фаолиятини дарс мақсадларига эришишга йўналтиришга олиб келади. Умуман олганда, ўқитувчи хозирги куннинг ислохотларини мохиятини чуқур англаган холда, хар бир ўқувчига таълим тарбия бериши талаб этилади. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати. 1.Ксензова.Г.Ю. Переспективные школьные технологие. - Москва Просвещение, 2001. 2.Кудрявцев Т.В.Психология профессионального обучения и воспитания.- М.,1997. 416
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Ушбу мақолада дарсларни ўтишда илғор педагогик Илғор педагогик технологияларидан фойдаланишнинг ахамияти технологиялар тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Ушбу мақолада дарсларни ўтишда илғор педагогик Илғор педагогик технологияларидан фойдаланишнинг ахамияти технологиялар тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Innovative pedagogical, knowledge, билим, малака, воспитание, инновационные педогогические методы, кўникма, знания, innovative pedagogical methods, brought up, skill, тарбия, илғор педагогик технологиялар, умение
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Диссертации и авторефератыYusupov Kuanıshbay Baltabayevich2026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025