К содержанию
РецензированоRU2020

Анализ исламского закона о правах и обязанностях человека в святой Коран

Holy Koran · Boburmirzo BOTIROV · Holy Koran (International Islamic Academy of Uzbekistan)

Общество и инновации · 2020

Аннотация

Калит сўзлар: Мақолада бугунги кунда Ислом дини ва унинг асосий Ислом дини қисми бўлмиш фиқҳ Ислом ҳуқуқшунослигини давр Марказий Осиё талабларини назарда тутган ҳолда ўрганиш ва уни ЮНЕСКО ўзлаштириб, амалий ҳаётда ундан фойдаланиш бир Фиқхшунослик Қуръони Карим заруратга айланганлиги тилга олинади. Мақолада муаллиф Сура Ислом динининг Марказий Осиёдаги тарихий аҳамияти Оят хусусида тўхталиб ислом ҳуқуқшунослиги ва унинг Инсон хуқуқлари манбалари пайдо бўлишига тарихий хронологик нуқтаи Мазҳаб 1 Teacher of the history of Uzbekistan, National university of Uzbekistan Tashkent, Uzbekistan Email: saidamirxon.mahmudov.1994@mail.ru Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue -1, №02 (2020) / ISSN 2181-1415 назардан алоҳида урғу беради. Фиқҳшунослик ислом илмлари орасида муҳим эканлигини муаллиф Ислом динининг муқаддас манбаси ҳисобланган Қуръони Каримнинг юридик характерга эга оятлари орқали ёритилиб беради. Айниқса, инсон хуқуқлари ва мажбуриятлари борасидаги муқаддас оятлар юридик жиҳатдан қиёсий таҳлил қилинади. Анализ исламского закона о правах и обязанностях человека в святой Коран АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В статье отмечается, что сегодня необходимо изучать Ислам ислам и правоведение, которое является его основной Средняя Азия частью, исламское правоведение в соответствии с ЮНЕСКО требованиями времени, а также овладевать им и применять Юриспруденция Священный Коран на практике. В статье автор акцентирует внимание на Сура историческом значении ислама в Центральной Азии, Аят подчеркивая возникновение исламской юриспруденции и Права человека ее источников с историко-хронологической точки Мадхаб зрения. Важность юриспруденции среди исламских наук подчеркивается автором в юридических стихах Корана, который является священным источником ислама. В частности, юридически сравниваются священные стихи о правах и обязанностях человека. Кириш. Ислом динини халқимиз нафақат диний таълимот сифатида қабул қилди, балки уни янги илмий, маърифий поғоналарга кўтарди, Исломнинг илмий жиҳатдан юксалтиришга беқиёс ҳисса қўшди. Натижада, ўрта асрларда яшаб ижод этган мовароуннаҳрлик фақиҳ аллома ва мутафаккирлардан катта ҳажмдаги ноёб қўлёзма манбалар мерос бўлиб қолди. Ўзбекистон китоб фондларида юз мингдан зиёд қўлёзма асарлар сақланмоқда. Уларнинг асосий қисми ЮНЕСКОнинг Маданий мерос рўйхатига киритилган. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек: “Ҳозирги кунда Ўзбекистонимизнинг китоб фондларида 100 мингдан зиёд қўлёзма асарлар сақланмоқда. Афсуски, бу нодир китоблар ҳали тўлиқ ўрганилмаган, улар олимлар ва ўз ўқувчиларини кутиб турибди. Ушбу ноёб асарларда бугунги давр ўртага қўяётган жуда кўп долзарб муаммоларга жавоб топиш мумкин. Хусусан, Ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини чуқур очиб берадиган, барча одамларни эзгулик, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик йўлида бирлашишга даъват этадиган теран маъноли фикр ва ғоялар бугун ҳам ўз қиммати ва аҳамиятини йўқотган эмас. Лекин биз ана шундай ноёб мерос ворислари, шундай бойлик эгалари бўлатуриб, уларни ҳар томонлама ўқиш-ўрганиш, халқимиз, аввало, униб- ўсиб келаётган ёшларимизга, жаҳон ҳамжамиятига етказиш бўйича, етарли иш қилмаганимизни ҳам очиқ тан олиш керак”[1]. Ўзбекистон тарихини асрлар оша етиб келган ёзма мерос асосида холисона ва чуқур ўрганиш тобора долзарб аҳамият касб этмоқда. Бу мероснинг салмоқли 103 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue -1, №02 (2020) / ISSN 2181-1415 қисмини ватанимиздан етишиб чиққан олимларнинг асарлари ташкил этади. Мустақиллигимизнинг дастлабки кунлариданоқ аждодларимиз томонидан кўп асрлар мобайнида яратиб келинган ғоят улкан, бебаҳо маънавий ва маданий меросни қайта тиклаш давлат сиёсати даражасига кўтарилган ниҳоятда муҳим вазифа бўлиб қолди. Уларни жаҳон маданий меросининг бир қисми сифатида ўрганиш ҳозирги даврда илм-фаннинг муҳим вазифаларидан биридир: Халқнинг маданий қадриятлари, маънавий мероси минг йиллар мобайнида Шарқ халқлари учун қудратли маънавият манбаи бўлиб хизмат қилган. Узоқ вақт давом этган қаттиқ мафкуравий тазйиққа қарамай, Ўзбекистон халқи авлоддан авлодга ўтиб келган ўз тарихий ва маданий қадриятларини ҳамда ўзига хос анъаналарини сақлаб қолишга муваффақ бўлди. Жаҳон илм-фани учун Мовароуннаҳрда фаолият олиб борган олимлар, улар жумласида эса фақиҳларнинг меросини ҳам ўрганиш муҳим аҳамиятга эга[2]. Чунки, мовароуннаҳрлик фақиҳлар Ислом оламининг барча минтақаларида ҳам тан олингандирлар. Улар томонидан ёзилган фиқҳий асарлар эса ҳозирги вақтда ҳам илмий даргоҳларда Ислом фиқҳи бўйича дарслик вазифасини ўтамоқда. Бу Мовароуннаҳрда фиқҳ илмининг юзага келиши, ривожланиш босқичлари, йўналишлари, ўзига хос жиҳатлари ва анъаналарини ўрганишга жиддий ёндашиш кераклигини кўрсатмоқда. Ислом илмлари ичида энг кўп мурожаат қилинадигани бу Ислом ҳуқуқи бўлмиш фиқҳ илмидир. Фиқҳ арабча “тушуниш”, “чуқур англаш” деган маъноларни билдириб, уламолар истилоҳида Исломдаги шаръий ҳукмлар баёни яъни, қонунчиликдан тортиб, то одоб ах

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Мақолада бугунги кунда Ислом дини ва унинг асосий Ислом дини қисми бўлмиш фиқҳ Ислом ҳуқуқшунослигини давр Марказий Осиё талабларини назарда тутган ҳолда ўрганиш ва уни ЮНЕСКО ўзлаштириб, амалий ҳаётда у…»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Мақолада бугунги кунда Ислом дини ва унинг асосий Ислом дини қисми бўлмиш фиқҳ Ислом ҳуқуқшунослигини давр Марказий Осиё талабларини назарда тутган ҳолда ўрганиш ва уни ЮНЕСКО ўзлаштириб, амалий ҳаётда у… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Islam author in the legal verses of the Koran, which is the sacred source, Средняя Азия, Фиқхшунослик, Holy Koran, Ислом дини, Islam, Madhab, Ислам, Мадхаб, Юриспруденция, Surah, Инсон хуқуқлари, Қуръони Карим, Central Asia, Мазҳаб, Оят, Human rights, Ayah, Jurisprudence, Сура, Права человека, Священный Коран, Марказий Осиё, Аят, ЮНЕСКО, UNESCO
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники