Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Концептуальные особенности политического текста
Makhira ESHANOVA
Общество и инновации · 2020
Аннотация
Калит сўзлар: Ҳозирги кунда мамлакатимиз равнақи давлат тилини Сиёсий матн ривожлантириш ва уни ҳаётимизда қўллаш борасида ўз Сиёсий лингвистика аксини топмоқда. Тил сиёсий ҳаётнинг асоси, демак, миллий Сиёсий категориал тил ривожланмас екан, сиёсий тафаккур ўзгаришсиз қолади. структура Сиёсий мақсадлар ва Шу нуқтаи назардан қараганда, сиёсий тилшуносликнинг манфаатлар моҳияти, ўзаро алоқадорлиги, сиёсий матн тушунчаси ва унинг сиёсий-фалсафий жиҳатлари нуқтаи назаридан белгиловчи асосий ғоялари билан боғлиқ мунозарали масалаларни тадқиқ этиш зарурияти туғилади. Шу сабабли мақолада асосан сиёсий матн ва унинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида фикр юритилади. Концептуальные оссобенности политического текста АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В настоящее время процветание нашей страны Политический текст отражается на развитии государственного языка и его политическая применении в нашей жизни. Язык является основой Лингвистика политической жизни, следовательно, политическое Политическая Категориальная структура мышление остается неизменным до тех пор, пока не будет Политические цели и развиваться национальный язык. С этой точки зрения, интересы считается необходимым исследовать дискуссионные вопросы касающиеся сущности политической лингвистики, взаимосвязи, основной идеи, определяющей понятие политического дискурса в политико-философском аспекте. По этой причине, в статье основное внимание уделяется политическому тексту и его особенностям Сиёсий матн бугунги глобаллашув даврида ёшлар қалбида миллий сиёсий тафаккур ва сиёсий дунёқараш асосларини шакллантириш ҳамда мустаҳкамлаш, уларни ўз мустақил фикрига эга, турли маънавий-мафкуравий тажовузларга қарши тура олишга қодир инсонлар этиб тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади. Чунки сиёсий матн ёрдамида ёшларнинг сиёсий билимларини мустаҳкамлашга йўналтирилган тадбирлар ёрдамида уларни миллий сиёсий манфаатларимизга, 217 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special issue -1, №01 (2020) / ISSN 2181-1415 ҳаёт тарзимизга зид бўлган зарарли ғоялар ва мафкуравий хуружлардан асраш мумкин. Бунинг учун ёшларимиз сиёсий жараёнларга бефарқ бўлмасликлари лозим. Абу Али Ибн Сино ўзининг “Донишнома” асарида назарий ва амалий илмларга таъриф бериб, амалий илм уч турга бўлинишини, биринчиси – мамлакатни идора қилиш, иккинчиси – уйни идора қилиш эканлигини айтиб ўтади. Инсон ушбу илмларни ўрганмаслиги ҳам мумкин, лекин ўз-ўзини идора қилишни, “Нега дунёга келдим?”, “Яшашдан мақсадим нима?”, “Ватанга, халққа нима бердим?” деб ўзига- ўзи албатта савол бериши керак. Шундагина инсон лоқайдлик, бефарқлик, хамиятсизлик, иккиюзламачилик, кўр-кўрона тақлидга қарши чиқади, инсонийлик хусусиятларини такомиллаштиришга интилади. Маълумки, матн лотинча “textus” сўзидан олинган бўлиб, “мато”, “тўқима”, “бирлашма” деган маъноларни англатади. Матн ҳар қандай ижтимоий-сиёсий фаннинг бирламчи ва таянч нуқтаси ҳисобланади. Бу эса унинг коммуникатив, маънони тушуниш ва сиёсий қадриятларга асосланган табиатини ўзида мужассамлаштиради. Матн, асосан, лингвистика ва адабиётшуносликнинг марказий масалалари сирасига киради. Бироқ ҳозирги кунда Ғарб давлатларида лингвистика ва дискурс доирасида матннинг сиёсий таҳлилига алоҳида эътибор қаратилмоқда [1]. Шу нуқтаи назардан қараганда, сиёсий матннинг жамият ижтимоий-маънавий ҳаётида тутган ўрнини мақсадли баҳолаш муҳим аҳамиятга эга. Зеро, сиёсий матнларга мурожаат этиш баъзида инсонларга маънавий завқ бағишлайди. Чунки сиёсий матн муҳим сиёсий воқеликлар ортидаги янги ҳақиқатларни кашф қилиш, ўз фикр-мулоҳазаларини солиштириш ва уларни қайта тушуниш имконини беради. Шунинг учун ҳам сиёсий матн субъектнинг маънавий оламини сезиларли даражада ўзгартиради. Ўз навбатида, у объект билан субъектнинг «моддийлик» касб этувчи ва ўзига хос – онглилик, маънони тушуниш ва маънавий қадриятлар тизимини йўқотувчи «симметрия» хавфини бартараф этади [2]. Сиёсий матн сиёсий билимнинг реал воқелик билан боғланган амалий асосларини, айниқса, матн мазмунида англашилмаган, яширин омилларни аниқлашга қаратилганлиги билан ҳам ажралиб туради. Бу жараёнда матндаги сиёсий воқеликка оид мақсадли ва яширин мазмун сиёсий қадриятлар ва тамойиллар, тарихий-маданий ва бошқа омиллар таҳлили жараёнида аниқ таърифланади, тадиқиқот, баҳо бериш ва танлашнинг бош объектига айланади. Бироқ сиёсий матнларнинг яширин мазмунини аниқлаш мантиқий изчиллик касб этмайди, чунки субъект матн таҳлилида сиёсий фаразлар ва тахминларга таянади, аниқланган асослар ҳақиқийлигининг бевосита ҳамда билвосита далилларини ишлаб чиқади. Сиёсий матнда уни тўғри тушунувчи инсон масаласи алоҳида аҳамиятга эга. Шу маънода, сиёсий матнларни шарҳлаш ва ўрганишнинг ўзига хос илмий услубларини яратиш давр эҳтиёжидир. Шу нуқтаи назардан қараганда, сиёсий матннинг ташқи кўриниши, категорияларга бойлиги унинг амалда муҳимлиги, фойдалилиги кўрсаткичи бўлиб хизмат қила олмайди. Тўғри, сиёсий матнда мураккаб лингвистик категорияларнинг мавжудлиги кўп нарсани англатади, лекин унинг чиндан ҳам муҳим, фойдали бўли
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Ҳозирги кунда мамлакатимиз равнақи давлат тилини Сиёсий матн ривожлантириш ва уни ҳаётимизда қўллаш борасида ўз Сиёсий лингвистика аксини топмоқда.»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Ҳозирги кунда мамлакатимиз равнақи давлат тилини Сиёсий матн ривожлантириш ва уни ҳаётимизда қўллаш борасида ўз Сиёсий лингвистика аксини топмоқда. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- focuses on political text and its peculiar features, Политические цели и интересы, Political text, Политический текст, Сиёсий мақсадлар ва манфаатлар, Сиёсий категориал структура, Political linguistics, Сиёсий матн, Political objectives and interests, Политическая Категориальная структура, Political categorical structure, Сиёсий лингвистика, политическая Лингвистика
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Магистерские диссертацииЮлдашев Ж.Х2014
Журнал универсальных научных исследованийAND RESTORATION, Khatamov Orif Yusupovich2024