К содержанию
РецензированоRU2020

Роль политических партий Узбекистана в формировании государственных органов

Nodira RASULOVA

Общество и инновации · 2020

Аннотация

Калит сўзлар: Ушбу мақолада Ўзбекистон сиёсий партияларининг Сиёсий партия давлат ҳокимияти органлари (қонун чиқарувчи ва ижро Давлат этувчи ҳокимият)ни шакллантиришдаги роли, Ҳокимият кўппартиявийлик тизимининг ижобий хусусиятлари, Сайлов Депутат фуқаролик жамиятини шакллантиришда сиёсий партиялар Қонун чиқарувчи ва сайловларнинг ўрни, сайлов тизимидаги ислоҳотлар, Ҳокимият сиёсий партияларнинг электорал функцияси, сайловолди Ижро этувчи ҳокимият платформасининг ўрни таҳлил қилинган. Демократия Роль политических партий Узбекистана в формировании государственных органов АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В этой статье анализируется роль политических партий Политическая партия в формировании государственных органов Государство (законодательная и исполнительная власть), Правительство положительные черты многопартийной системы, место Выборы Депутат политических партий и выборов в формировании Законодательная власть гражданского общества, реформы в системе выборов, Исполнительная власть электоральная функция политических партий, место Демократия. предвыборной платформы. 91 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special issue -1, №01 (2020) / ISSN 2181-1415 Демократик мамлакатларда сиёсий партиялар сиёсий жараёнларнинг фаол иштирокчиси сифатида давлат органларининг шаклланиши ва сиёсий қарорларнинг қабул қилинишида тобора муҳим омилга айланиб бормоқда. Сиёсий партиялар жамиятнинг энг фаол ва умумхалқ манфаатлари йўлида дунёқараши, мақсади, фикрлар муштараклиги бир бўлган мамлакат фуқароларининг муайян қисмини ўз сафида бирлаштирган ва сиёсий ҳокимият учун курашадиган сиёсий ташкилот бўлгани боис фуқаролик жамиятининг бошқа институтларидан ажралиб туради. Давлат ҳокимиятининг халқ томонидан бевосита (умумхалқ сайлови орқали) шакллантирилиши; халқнинг давлат ҳокимияти бошқарувида бевосита (сайлов, референдум) ёки билвосита (Президент, парламент, маҳаллий кенгашлар орқали) иштирок этиши; давлат ҳокимиятининг халқ томонидан назорат қилиниши жараёнлари давлат ҳокимиятининг энг муҳим хусусиятлари ҳисобланади. Ушбу хусусиятлардан келиб чиқиб, «давлат ҳокимияти» тушунчасига «халқ томонидан шакллантириладиган, бошқариладиган ва назорат қилинадиган ҳокимият», дея таъриф бериш мумкин. Халқ томонидан давлат ҳокимиятини шакллантириш деганда, давлат ҳокимияти вакиллик органларининг халқ томонидан бевосита сайланиши тушунилади. Ўзбекистон Республикаси “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги қонунининг 12- моддасига кўра, “Сиёсий партиялар сайлаб қўйиладиган давлат органларидаги ўз вакиллари орқали тегишли қарорларни тайёрлашда иштирок этиш, қонунда белгилаб қўйилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти, давлат ҳокимияти органлари сайловларида иштирок этиш” каби ҳуқуқларга эга. Партияларнинг энг муҳим мақсади – бу ижтимоий қатламлар манфаатларини сиёсий тизимда ифода этишдир. Партиялар турли ижтимоий гуруҳлар, қатламларнинг манфаатларини жамиятнинг сиёсий тизимида ифода этиш йўли билан давлат билан жамият ўртасидаги боғловчилик ва воситачилик функцияларини бажаради, шу билан бир вақтда улар жамиятнинг яхлитлиги ва бир бутунлигини таъминлайди [1]. Сиёсий партиялар давлат ҳокимиятининг қуйидаги органларини шакллантиришда иштирок этиш ҳуқуқига эга: 1. Қонун чиқарувчи ҳокимият (Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси). 2.Ижро этувчи ҳокимият (Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари). Умумхалқ сайловлари орқали давлат ҳокимияти органларини шакллантириш демократик ҳуқуқий давлатнинг энг муҳим белгисидир. Сайлов – халқ ўз ҳокимияти ва хоҳиш-иродасини тўғридан-тўғри рўёбга чиқаришнинг олий ифодаси, давлат ҳокимияти органларини демократик тарзда ташкил этишнинг негизи ҳисобланувчи улкан ижтимоий-сиёсий тадбир. В.П.Пугачев ва А.И.Соловьевларнинг фикрича, сайловлар – муайян қоидалар ёрдамида фуқаролар сиёсий иродасини баён этиш орқали ҳокимият ва бошқарув органларини шакллантириш услубидир [2]. Ўзбекистон Республикасида Президент, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари халқ томонидан бевосита умумхалқ сайлови орқали шакллантирилади. Масалан, Ўзбекистон халқи 1991, 92 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special issue -1, №01 (2020) / ISSN 2181-1415 2000, 2007, 2015, 2016 йилларда Президент сайловларида, 1994, 1999, 2004, 2009, 2014, 2019 йилларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлари сайловида бевосита иштирок этиб, давлат ҳокимиятини шакллантириш тажрибасига эга бўлган. БМТ Бош Ассамблеясининг 1948 йил 10 декабрида қабул қилинган “Инсон ҳуқуқларининг умумжаҳон Декларацияси”нинг 21-моддасида демократик тамойиллар асосидаги сайловларнинг инсон ҳуқуқи сифатидаги ўрни қуйидагича таърифланади: “Ҳар бир инсон бевосита ёки эркин сайланган вакиллари орқали ўз мамлакати бошқарув ишида қатнашиш ҳуқуқига эгадир. Халқ иродаси ҳукумат ҳокимиятининг асоси бўлиши керак; бу ирода яширин овоз бериш ёки овоз бериш эркинлигини таъминловчи бош

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Ушбу мақолада Ўзбекистон сиёсий партияларининг Сиёсий партия давлат ҳокимияти органлари (қонун чиқарувчи ва ижро Давлат этувчи ҳокимият)ни шакллантиришдаги роли, Ҳокимият кўппартиявийлик тизимининг ижоби…»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Ушбу мақолада Ўзбекистон сиёсий партияларининг Сиёсий партия давлат ҳокимияти органлари (қонун чиқарувчи ва ижро Давлат этувчи ҳокимият)ни шакллантиришдаги роли, Ҳокимият кўппартиявийлик тизимининг ижоби… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru), Legislature, Исполнительная власть, Политическая партия, Сайлов, Political party, Deputy, Government, Государство, Выборы, Executive branch, Давлат, Депутат, Elections, Демократия., Демократия, Правительство, Қонун чиқарувчи, Democracy, Законодательная власть, State, Ҳокимият, Ижро этувчи ҳокимият, Сиёсий партия
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники