К содержанию
РецензированоRU2020

Мои комментарии к лексике рассказа Гафура Гуляма «Мой вор - дитя» и небольшой словарь-конкорданс, основанный на рассказе

Shahnoza ZIYAMUKHAMEDOVA · October -/© in Science LLC. (Tashkent State University of Law)

Общество и инновации · 2020

Аннотация

Калит сўзлар: Мазкур мақолада Ғафур Ғулом асарларининг тили, Сўз ва иборалар адибнинг сўзлардан моҳирона фойдалангани ва бунинг Халқ жонли тили сабабидан асарлари жуда халқона ёзилганлиги ҳақида гап Ҳикоя боради. Мана шу фикрларнинг исботи сифатида унинг Эмоционаллик Конкорданс “Менинг ўғригина болам” ҳикояси асосида кичик частотали Частотали луғат луғат тузилганлиги ва унинг таҳлили берилган Аналитик функция Фаол сўзлар. 1 Senior Teacher, Tashkent State University of Law, Tashkent, Uzbekistan email: shahnozaziyo@mail.ru Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special issue -1, №01 (2020) / ISSN 2181-1415 Мои комментарии к лексике рассказа Гафура Гуляма «Мой вор - дитя» и небольшой словарь-конкорданс, основанный на рассказе АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В этой статье обсуждается язык произведений Гафура Слова и выражения Гуляма. Из-за тонкого понимания смысловых оттенков и Народная живая лексика умелого употребления слов его произведения стали Рассказ общенародными и любимыми. Это было показано и Эмоциональность, конкорданс проанализировано в примере маленького конкорданс- Частотный словарь словаря, составленного на рассказ “Менинг ўғригина Аналитическая функция болам”. Активные слова. Адибнинг асарларидаги реал тасвирий ҳолатга китобхонни ишонтира олиш, ҳиссий-бўёқдор сўзлардан, халқона иборалардан фойдаланиш ҳамда бу сўз- ибораларни ўзига хос услубда адабий тил нормаси сифатида қўллай олиш Ғафур Ғуломдан катта маҳорат талаб этган, албатта. Ёзувчи асарларида ҳар бир сўзни, иборани ўринли қўллаб воқеа тафсилоти, қаҳрамон хатти-ҳаракати, манзара тасвирларида аниқлик бўлиши билан бирга чуқур бадиийлик ҳам устунлик қилган. Бунда барча учун умумий, кундалик ҳаётда зарур нарса ва ҳодиса тафсилотларини ифодаловчи сўзлар халқ жонли тили асосида бадиий тасвирланган. Ғафур Ғулом асарлари тилининг муҳим хусусиятлари тўғрисида академик Ш.Шоабдураҳмонов шундай дейди: “Бадиий асарга хос бўлган бу тасвирийлик, образлилик ва бошқа хусусиятлар умумий тил материали ёрдами билангина эмас, балки Ғафур Ғулом сайқал берган тил ва сўзнинг кучи, қудрати билан яратилган. У ишлатган сўзлар, иборалар алоҳида олганда оддийгина сўз, аммо асар тўқимасида ... пурмаъно сўз ва иборалар, уларнинг турли жилоланишидан яратилган”2. Шунингдек, Ғафур Ғулом асарларида салбий муносабатни ифодаловчи ўғри сўзини –гина аффикси билан қўллаб, эркалаш маъносини англатишга муваффақ бўлган. Ҳурмат ва эркалаш маъноларини ифодалаш учун –жон, -хон, (-бой) аффиксларидан ҳам фойдаланади. Масалан: - Ахир, бувижон, сиз ҳам бироргина кеча тинчингизни олиб ухласангиз бўлмайдими? - Нималарни хаёл қиласиз, бувижон? - Шундай қилиб десангиз, бувихон, сиримнинг хашаги очилишига оз қолди. Бундан ташқари, адиб асарлари тилида бир қатор лақаблар ҳам қўлланганки, улар асосан кишининг ташқи қиёфасига, характерига, касб-корига, диний унвон билан боғлиқ лақаблардан ҳамда ижобий ёки салбий хислатларига қараб ишлатилган. Масалан, сўққабошгина аравакаш тоға, девкор этикдўз Бувамат ота, Ориф сассиқ, Қора буви каби. Ғафур Ғулом ўз асарларида қайси сўзни қўлламасин, қандай иборадан фойдаланмасин, уларнинг ҳаммасини аниқлик ҳосил қилишга бўйсундиради. Масалан, ижобий эмоционал-экспрессив бўёққа эга сўзлар: она чумчуқдай Қора 2 Ш.Шоабдураҳмонов. Моҳир сўз санъаткори. “Ўзбек тили ва адабиёти” журнали, 1973 йил, 4-сон. 212 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special issue -1, №01 (2020) / ISSN 2181-1415 буви, ўғригина болам, ҳой, айланай, сўққабошгина аравакаш тоға, вой ўлай, вой тавба, қизлар қурғур, бувим тушмагур. Салбий эмоционал-экспрессив бўёққа эга сўзлар: Худоё уруши бошига етсин, эшакдай-эшакдай итлари, махлуқлари қурғур ва бошқалар. Юқорида санаб ўтилган эмоционалликни ифодаловчи сўзлар персонажларнинг характерини очиб бериш мақсадида услубий восита вазифасини бажаради. Бундан ташқари, ҳикояда учрайдиган қатор мақол, фразеологик иборалар ҳам ҳикоянинг жонли чиқишида муҳим аҳамият касб этган. Мисол учун, тириклик тошдан қаттиқ, туянинг кўзидай нон анқога шапиғ; туриб еганга Турумтоғ чидамас; ўзи ўраб, ўзи чирмаб оладиган жой; ўзимни ўтга-чўққа, Алининг тиғига ураман; бадавлатларнинг тухуми қуриган; ранги пано; ҳамма ҳунарнинг ҳам ўзининг мурти гардони бўлар экан-да; сиримнинг хашаги очилишига оз қолди каби. Зиёдулла Ҳамидовнинг “Ғафур Ғулом прозаси лексикаси” илмий-тадқиқот ишида бу борада шундай дейилган: “Ғафур Ғулом асарлари тилида эмоционал- бўёқдор сўз ва сўз бирикмаларининг асосий қисмини эркалаш лексикаси ташкил этади. Айниқса, “Шум бола” повестида бундай лексикадан моҳирона фойдаланган. Масалан, жоним, бўтам, айланай, тойлоғим, қўзичоқларим, чироғим, оппоққинам, ўргилай, гиргиттон бўлай, отанг айлансин каби”. Ҳикояда ҳам худди шундай деб ўйлайман: ўғригина болам, айланай, бувим тушмагур, сўққабошгина тоға. Ғафур Ғулом асарлари лексикасига эътибор берилса, жамият тарихи билан боғлиқ муҳим ҳодисаларни тасвирлашда эскирган сўзларни ўринли ишлатганлиги, ундан маҳорат билан фойдаланганлиги кўзга ташланади. Мис

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Мазкур мақолада Ғафур Ғулом асарларининг тили, Сўз ва иборалар адибнинг сўзлардан моҳирона фойдалангани ва бунинг Халқ жонли тили сабабидан асарлари жуда халқона ёзилганлиги ҳақида гап Ҳикоя боради.»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Мазкур мақолада Ғафур Ғулом асарларининг тили, Сўз ва иборалар адибнинг сўзлардан моҳирона фойдалангани ва бунинг Халқ жонли тили сабабидан асарлари жуда халқона ёзилганлиги ҳақида гап Ҳикоя боради. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru), active words, folk living vocabulary, активные слова, words and expressions, слова и выражения, emotionality, analytic function, частотный словарь, story, эмоциональность, сўз ва иборалар, фаол сўзлар., ҳикоя, рассказ, эмоционаллик, частотали луғат, concordance, frequency dictionary, аналитическая функция, народная живая лексика, халқ жонли тили, конкорданс, аналитик функция
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники