К содержанию
РецензированоRU2026

ВЛИЯНИЕ ГЕНДЕРНОГО ОБРАЗОВАНИЯ ЖЕНЩИН НА СОЦИАЛЬНУЮ СТАБИЛЬНОСТЬ

БАРҚАРОРЛИККА ТАЪСИРИ · Азимов Аширали Мехмонбоевич

Современная наука и исследования · 2026

Аннотация

This article describes the author's thoughts and opinions about the impact of women's gender enlightenment on social stability. Key words: women, gender enlightenment, social stability, community development. ВЛИЯНИЕ ГЕНДЕРНОГО ОБРАЗОВАНИЯ ЖЕНЩИН НА СОЦИАЛЬНУЮ СТАБИЛЬНОСТЬ Аннотация. В данной статье представлены мысли и мнения автора о влиянии женского гендерного просвещения на социальную стабильность. Ключевые слова: женщины, гендерное просвещение, социальная стабильность, развитие общества. Ўзбекистонда демократик ҳуқуқий давлатнинг асосларини барпо этиш, Ҳаракатлар стратегиясининг конструктив ва деструктурали ҳолатида аёлларнинг ролини илмий тахлили илмий-назарий ва амалий аҳамият касб этади. Республикамизда аёлларнинг ахоли умумий салмоғидаги улуши ҳам уларнинг қонуний манфаатларини мухофазаси, таълим ва тарбия, бандлиги, оилавий тадбиркорликдаги улуши, маиший турмуш, репродуктив саломатлиги каби муаммоларни оператик ҳал этишни такозо этади. Эътироф этиш лозимки, 1 400 га яқин хотин-қизлар давлат марказий бошқарув тизимида, 43 мингдан зиёди эса маҳаллий ҳокимиятда масъул вазифаларда фаолият юритмоқда. Айни вақтда ўқиётган ёшларнинг орасида 48 фоизи бўлса, эндиликда 950 ижтимоий ҳимояга муҳтож қизларга давлат гранти белгиланиши ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлди. Ўзбекистон ҳукуматининг ижтимоий сиёсатидаги янгиланиш хотин-қизларнинг турмушдаги маиший муаммоларни аниқлаш ва манзилли ечимини топиш учун бир қатор 545 мезон асосида 433 минг аёлларнинг “дафтарлар” асосида рўйҳатдан ўтиши, улар орасидан 80 мингдан ортиғи ўз вақтида ижобий ҳал этилганлиги сиёсий янгилик, деб ҳисоблаш мумкин. Республика ҳукуматининг хотин-қизларга оид сиёсатининг мазмуни аёлларнинг бандлиги, тиббий репродуктив саломатликни тиклашга ғамхўрлик, оилавий турмуш муаммоларини мутаҳкамлаш асосида фарзанд тарбиясига мустаҳкам замин яратишни кўзлайди. Муаммонинг нозиклиги Ўзбекистон Президенти томонидан “Энг оғир, мураккаб масалаларимиз аёллар бўйича, халқимизнинг талаби ўсиб боряпти”, дея раҳбарларга аёлларнинг муносиб шароитини таъминлаш вазифасини белгилаб берди. Ўзбекистон Республикасида аёллар масаласи юзасидан бир қатор муаммолар ўзининг ечимини топса-да, лекин юртимизда Т. К. Норбоева етакчилигида Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашини тузиш вазифалари ҳам фикримизнинг исботидир. Бу Кенгаш 2021 йилда 17 миллион аёлларнинг тикувчилик, ҳунармандчилик, касаначилик, паррандачилик ва фермер ҳўжаликларини ташкили билан бандликка доир муаммоларни ҳал этиш белгиланди. Шу билан бирга “Аёллар дафтари”даги 70 мингдан ортиғини замонавий бизнес ишига мос қайта тайёрлаш иши бошланди. Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистон Президенти раҳбарлигида мазкур соҳада ижобий тадбирлар амалга оширилмоқда. Натижада, 70 мингга яқин аёлларнинг соҳадаги муаммолари оилавий бизнес учун имтиёзли 2 триллион сўм кредит ажратилиши муаммони жиддий яхшилади. Юқоридаги фактларга таяниб, аёлларнинг мавқеи эркакларникидан жиддий ўсиб, сунъий жиҳатдан “кўтар-кўтар” қилиш нафақат эркакларнинг ижтимоий мавқеи, балки аёлларнинг ижтимоий манфаатларига жиддий зарар етказади. Аёлларнинг жамият тараққиётидаги фаол ўрни масаласи тарбия ьилан боғлиқ бўлиб, оилавий тарбиядаги фаолиятини шакллантиришга эҳтиё мавжудлигини этнолог Б. Исоқов Жан Жак Руссо ва А. Авлонийнинг аёлнинг ижтимоий вазифаларини солиштириб, “...Биринчиси уй тарбияси. Бу она вазифасидир. Иккинчиси эса мактаб ва мадраса тарбияси. Бу ота, муаллим, мударрис, ҳукуматнинг вазифасидир” деган жавобни миллий тикланиш зарурияти эканлигини таъкидлайди. Шу билан бирга аёлнинг илм-фан билан маърифатлилик даражаси 2 миллион чақалоқнинг улғайиши билан тадқиқ этилиб, маърифатсиз аёлларда гўдакларнинг ўлим 63 фоиз юқори эканлигини кўрсатади. Хотин-қизларнинг жамиятимиз тараққиётига қўшадиган улуши таълим ва маърифат билан бевосита алоқадор бўлиб, ҳукумат томонидан уларни билим даражасини ошириш учун мономарказлар фаолияти йўлга қўйилмоқда. Ўзбекистондаги амалдаги қонунлардан 546 аёлларни ҳабардор эмаслиги ижтимоий муаммоларни ҳал этишни мураккаблаштиради. Давлатимизда қонунийликни таъминлаш учун аёлларнинг ҳуқуқий саводхонлиги таълим камқонлик, юрак, қон томир, ошқозон ичак трактати, овқат хазм қилиш тизими, айниқса, кейинги йилларда нафас олиш йўллари каби хасталиклар ортиб бориши хавотирлидир. Шу маънода аёлларнинг соғломлаштириш дастури репродуктив саломатлик, қизларни турмушга тайёрлашда соғломлик ҳолати, турли паталогик касалликларни аниқлаш, уларни алоҳида назоратга олиш, тиббий ходимларни манзилли бириктириш, алоҳида ҳолларда шифокорлик мониторингини ўрнатиш муҳим аҳамият каб этади. Айни вақтда аёлларнинг махсус тиббий кўриги 12 миллиондан ортиқ аёлларни кўзда тутади. Чунки, республика миқёсида тиббий профилактика йўналиши 323 минг қизларни инфекцион касалликларини аниқлаш ва даволаш ишини йўлга қўйиш белгиланди. Тадқиқотларга кўра хотин-қизларнинг қўллаб-қувватлаш жамғармаси “Соғлом аёл” концепцияси доирасида йиллик жамғарма фондига 50 миллиардгача маблағ ажратилиши вазиятни ижобий томонга ўзгартириши табиий ҳол бўлиши мумкин. Шу

Доказательный фрагмент

«This article describes the author's thoughts and opinions about the impact of women's gender enlightenment on social stability.»

Образец извлечения

Демо-превью

This article describes the author's thoughts and opinions about the impact of women's gender enlightenment on social stability. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
women, gender enlightenment, social stability, community development, женщины, хотин-қизлар, гендерное просвещение, социальная стабильность, развитие общества., жамият тараққиёти., гендер маърифат, ижтимоий барқарорлик, community development.
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники