Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
РОССИЯ ИМПЕРИЯСИ ИСТИЛОСИ ДАВРИДА БУХОРО АМИРЛИГИ ШАҲАРЛАРИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ВА ИЖТИМОИЙ ҲОЛАТИ Шарапов Саидусмон Саидаҳмадович
Шарапов Саидусмон Саидаҳмадович
Современная наука и исследования · 4 · 2025
Аннотация
Ушбу мақолада Бухоро амирлигининг жануби-шарқий ҳудуди шаҳарларининг Россия босқини туфайли уларнинг амирликдаги аҳамияти ҳусусида шунингдек, уларнинг бошқарув шакли ва хусусиятлари хусусияти тўғрисида маълумотлар келтирилади. Шаҳарларнинг гузарлари ва уларнинг бошқарув тизими ҳақида маълумотлар берилган. Калит сўзлар: Бухоро амирлиги, бекликлар, гузарлар, оқсоқоллар, Бойсун, Балжувон, Дарвоз, Деҳнав, Яккабоғ, Қабодиён, Қоратегин, Карки, Кармина, Қарши, Келиф, Китоб, Кўлоб. Россия босқини ўзининг мустамлакачилик сиёсатида биринчи масала иқтисодий манфаатлар ётган бўлсада, руслар маҳаллий аҳолини ўз таъсирига туширишда ва аҳолидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланиш учун бир қанча муаммоларга дуч келади бу масалаларни ҳал қилиш учун кўчирувчилик сиёсатидан ҳам фойдаланади. Натижада бир қанча янги рус аҳолиси турар жойлари пайдо бўлди. Улардан ҳам сиёсий ҳам иқтисодий ва маданий мақсадлар кўзланган эди. Шаҳарларга аҳолининг кўчиб келиши ва жойлашувига оид маълумотларни илмий ўрганиш жараёнида қуйидаги маълумотлар қиёсий таҳлил қилиниб, мавзуга тааллуқли таҳлиллар Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архивининг Туркистон генерал-губернатори маҳкамаси фондидаги ҳужжатларда Бухоро амирлиги, шунингдек, воҳанинг ижтимоий-сиёсий тарихига оид кўрсатма ва расмий хабарлар мавжуд бўлиб ушбу жилдлардан маълумотлар олинди. Туркистон генерал-губернаторлиги қошидаги дипломатик амалдор ҳамда Россиянинг Бухородаги сиёсий агентлиги фондларида Сурхон воҳаси тарихига тегишли ижтимоий-сиёсий, иктисодий ва савдо алоқаларига доир кўплаб маълумотлар мавжуд бўлиб, улардан ҳам мавзуга оид зарур маълумотлар мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архивида сақланаётган Бухоро амирлиги қушбегисининг архиви фонди хужжатларида воҳада ХIХ-ХХ аср бошларида кечган тарихий жараёнлар, яъни ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва савдо соҳаларида рўй берган ижобий ва салбий ўзгаришлар ўз аксини топган. Юқорида номлари кўрсатилган архив фондларидаги ҳужжатларда воҳа тарихига оид муҳим маълумотлар мавжуд бўлиб, уларнинг аксариятидаги маълумотлар илк бор илмий муомалага киритилди ва тахлил қилинди. А.Р.Муҳаммаджоновнинг таҳрири остида нашр этилган «Населенные пункты Бухарского эмирата» номли китобида биринчи маротаба Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архивининг Бухоро амири қўшбеги девонхонаси жамгармаси хужжатлари асосида Бухоро амирлигидаги географик жой номлари рўйхати берилган. 3 4 International scientific journal ISSN: 2181-3906 «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» 2025 VOLUME 4 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ Ушбу асарда воҳанинг маъмурий тузилмалари, мавзе ва қишлоқларнинг номлари келтирилган. Шунингдек, мақолани ёзишда маҳаллий ёзма манбалар, жумладан: Мирза Абдул Азим Сомийнинг “Манғитлар салтанати тарихи”, Мирзо Салимбекнинг “Тарихи Салимий”, Муҳаммад Али Балжувонийнинг “Тарихи нофеьий” номли асарларидан ҳам тарихий манба сифатида фойдаланилди. Мирзо Салимбекнинг “Тарихи Салимий” асари ХIХ аср охири ХХ аср бошларида Сурхон воҳасида кечган тарихий воқеаларни ёритишда мухим манба бўлиб хизмат қилади, асарда муаллиф ўзи қатнашган вокеаларни баён этган. Унда Шеробод беклиги ва қўшни худудларнинг сиёсий, иқтисодий хаётига доир маълумотлар берилган. Муҳаммад Али Балжувонийнинг “Тарихи нофеъий” номли асари Бухоро амирлигининг ХIХ-ХХ аср бошларидаги сиёсий тарихини ёритиб берувчи манбалардан хисобланади. Асарда Денов, Бойсун, Сарижўй, Сариосиё ва Шеробод шаҳарларидаги сиёсий вазиятлар ҳакида муҳим маълумотларни кўришимиз мумкин. Рус тилида битилган ёзма манбалар мажмуасига бевосита ўша даврда яшаб, ҳарбий харакатлар ва мустамлакачилик сиёсатини амалга оширишда иштирок этган ҳарбий амалдорлар, рус олимлари ва тарихчилари томонидан яратилган тарихий асарлар, хотиралар, расмий хабарлар ва ҳисоботларни киритиш мумкин. Улар бевосита ўша давр воқеалари гувоҳлари ва тарихий жараёнлар иштирокчилари томонидан ёзиб қолдирилганлиги билан муҳим хисобланади. Россия мустамлакачилиги даврида чоп этилган адабиётларда асосан ХIХ асрнинг иккинчи ярмида Бухоро амирлигидаги ижтимоий-иқтисодий ҳаёт, Бухоро-Россия муносабатлари, амирликнинг империя вассалига айлантирилиши билан боғлиқ сиёсий масалалар баён этилган. Россия империяси Бухоро амирлигини ўзига вассал қилиб олганидан сўнг бу ҳудудларга кўплаб Европалик тадқиқотчилар келиб, турли жабҳаларда тадқиқотлар олиб бордилар. А.Бёрнс, А.Вамбери, Н.Маев, П.П.Шубинский, А.Губаревич-Радобильский, Р.Б.Рожевица, Д.И.Логофет, А.Г.Ананьев ва бошқаларнинг тадқиқотлари шулар жумласидандир. Рус муаллифлари асарларининг деярли барчаси Россия империясининг ўша даврдаги сиёсий, мустамлакачилик манфаатларига мос рухда ёзилган бўлиб, уларда империянинг босқинчилик сиёсати “цивилизациялаштирувчилар миссияси” сифатида оқлаб кўрсатилган. Мазкур асарларда воқелик чуқур таҳлил қилинмасдан, масалага фақат бир томонлама, яъни Россия империяси манфаатлари нуқтаи назаридан ёндашилган. Маҳаллий халқлар манфаатларини ҳисобга олмаслик, Россия мустамлакачилиги ва зўравонлик сиёсатини хаспўшлаб кўрсатиш мустамлака даври муаллифларига хос ху
Доказательный фрагмент
«Ушбу мақолада Бухоро амирлигининг жануби-шарқий ҳудуди шаҳарларининг Россия босқини туфайли уларнинг амирликдаги аҳамияти ҳусусида шунингдек, уларнинг бошқарув шакли ва хусусиятлари хусусияти тўғрисида маълумотлар кел…»
Образец извлечения
Демо-превьюУшбу мақолада Бухоро амирлигининг жануби-шарқий ҳудуди шаҳарларининг Россия босқини туфайли уларнинг амирликдаги аҳамияти ҳусусида шунингдек, уларнинг бошқарув шакли ва хусусиятлари хусусияти тўғрисида маълумотлар кел… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Бухоро амирлиги, бекликлар, гузарлар, оқсоқоллар, Бойсун, Кармина, Китоб, Деҳнав, Дарвоз, Қабодиён, Қарши, Балжувон, Кўлоб., Карки, Яккабоғ, Қоратегин, Келиф
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Магистерские диссертацииЮлдашев Ж.Х2014
Современная наука и исследованияNEW RENAISSANCE, HUJJATLARDA AKS ETISHI +22025