К содержанию
РецензированоRU2024

ПРИРОДА ПОХОТИ

НАФС ФИТРАТИ · Зойир Юсупович Яллақаев · Термиз, Ўзбекистон. (Термиз давлат университети ўқитувчиси.)

Современная наука и исследования · 3 · 2024

Аннотация

This article discusses the innate instincts in the nature of the soul. The figurative reflection of these characteristics in our classical poetry is studied in the example of Ahmed Yassavi's hikmats. Key words: nafs, air, nature, lust, carelessness, polytheism, pride. ПРИРОДА ПОХОТИ Аннотация. В данной статье рассматриваются врожденные инстинкты в природе души. Образное отражение этих характеристик в нашей классической поэзии исследуется на примере хикматов Ахмеда Яссави. Ключевые слова: нафс, воздух, природа, похоть, беспечность, многобожие, гордыня. Нафсшунослик назариясида Ҳаким Термизий (820-932) биринчилардан бўлиб инсон фитратини иккига: раббоний ва нафсоний фитратга бўлиб ўрганган. Олим ўзининг “Риёзатун нафс” асарида нафснинг фитрати-таркибини етти хусусиятдан ташкил топганлигини эътироф этади: “Инсонда табиатан, туғма етти хулқ бор. Булар: ғафлат, шак, ширк, рағбат, раҳбат (ҳадик, қўрқув), шаҳват ва ғазаб” [4.314 b]. Олимнинг нафс борасидаги қарашларида илмийлик билан бирга ҳикмат нуқтаи назари билан ёндашганлиги нафснинг моҳиятини янада теранроқ тушунишга имкон яратади. Олим нафсни фитратидаги хулқларнинг сонини етти рақами билан кўрсатганлиги ҳикматини унинг етти дўзах билан боғлиқлиги мисолида талқин этган. У кишининг фикрича кимки юқоридаги ахлоқлар билан хулқланган ҳолда вафот топса шу хулққа мансуб бўлган эшикдан дўзахга ташланади [4.134 b]. Шуни унитмаслик керакки, Ҳаким Термизийнинг юқоридаги хулқлар ҳақидаги ҳукмий фикрлари “ҳудудуллоҳ”дан яъни Аллоҳ таоло белгилаб берган ҳаддан ошган нафсларга оиддир, чегарадан чиқмаганга эмас. Биз юқоридаги етти хулқ ҳақида мақоламиз давомида батафсилроқ ёритишга ҳаракат қиламиз. Кейинги аср олимларидан Имом Ғаззолий (1058- 1111) ўзларининг “Кимёйи саодат” асарида нафснинг фитратини унинг туғма инстинкларига боғлаб уч муҳим таркибий қисмга, яъни шаҳват, ғазаб ва ҳасад [7.339 b] га ажратиб ўрганган бўлса, Муҳаммад Зоҳид Қутқу Бурсавий эса ўзининг “Нафс нимадир” номли китобида нафснинг табиий фитратидаги хулқларни нафси амморанинг сифатлари сифатида санаб, уларни ўн икки муҳим хусусиятга ажратган. Булар: “1. Куфр. 2. Ширк. 3. 7 82 International scientifijournal ISSN: 2181-3906 «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» 2024 VOLUME 3 / ISSUE 4 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ Ғафлат. 4. Жаҳолат. 5. Гуноҳларга шўнғимоқ. 6. Кибр. 7. Ҳирс. 8. Бухл (бахиллик). 9. Ғазаб. 10. Ҳасад. 11. Нафрат. 12. Шаҳват” [9.30 b]. Тасаввуфшунос олим Иброҳим Ҳаққулов “Нафс ва нафс мартабалари” мақоласида нафси амморанинг сифатларини “ширк, куфр, жаҳл, ғафлат, гуноҳи кабиралар, кибр, ҳирс, бахиллик, шаҳват, ғазаб, ҳасад ва кин-адоват” каби ўн икки хил эканлигини қайд этган [13.160 b]. Ғарб психоанализми вакили Зигмунд Фрейд нафсни тадқиқ этаркан унинг таркибини фақат битта яъни“Ид –шаҳват”дан иборат дея тадқиқ этган [12.22 b]. Замонавий олимлардан Шайх Аҳмад Ибн Муҳаммад Абдуллоҳ (1952 й) “Ахлоқ ус-солиҳийн” (Яхшилар ахлоқи) китобида нафс фитратидаги хулқларни унинг сифатлари дея атаб уларни иккига: ҳаво ва ғазаб сингари асфотларга ажратган [14.312 b]. Қуръони каримда эса юқоридаги етти хулқдан ташқари нафсга оид яна бир неча: куфр, жаҳл, хоин, кибр, риё, ҳирс, бухл (бахиллик), жосуслик, ҳасад, зулм, ғурур, ғийбат, фисқ- фужур, исён, туғён, мунофиқлик, тамаъ, ношукрлик, хусумат, ёлғон, фаҳш, фасод, тажовуз қилувчи, зонн-гумон, масхара, адоват, лаганбардорлик, жафо, журм-жиноятчи, фитначи, гуноҳга интилувчи, зино каби жами 40 та катта хулқлар тўғрисида маълумотлар келтирилган [1. Қуръон карим. Куфр - Бақара – 161 ва бошқа оятлар. Жаҳл - Аҳқоф -23. Хоин- Ғофир – 19. Ҳаж – 38. Кибр - Бақара – 34.Муддассир -23. Риё - Нисо – 38. Ҳирс - Бақара – 96, Тавба - 128. Бухл - Ҳашр – 9. Табоғун -16. Бахиллик ва ҳасад ҳақида. Жосуслик - Ҳужурот -12. Ҳасад - Бақара – 109-110. Фалақ – 5.Зулм - Аҳқоф -10, Зухруф -76. Ғурур - Исро – 64, Мулк – 20. Ғийбат - Ҳужурот -12. Нафснинг ғийбати, гумони ва жосуслиги ҳақидаги оятлар.Фисқ-фужур - Қиёмат – 5. Исён - Ҳужурот -7.Туғён - Набаъ - 22.Мунофиқлик - Фатҳ – 11. Тамаъ - Муддассир – 15.Ношукрлик - Вал адият – 6. Хусумат - Бақара – 204. Ёсин – 49-77. Наҳл – 4.Ёлғон - Зухруф -19-20. Наҳл – 105. Фаҳш - Шўро – 37.Фасод - Бақара – 205.Тажовуз - Анъом -119. Зонн - Жосия-24 Масхара - Ҳужурот-11 Журм-жиноятчи - Қамар -47. Фитначи - Ҳадид -14. Гуноҳга интилувчи - Қалам -12. Зино - Фурқон -68. ]. Нафс фитратига доир тушунча ва фикрларни умумлаштирган ҳолда уларни икки гуруҳга ажратиш мумкин: 1.Нафснинг ҳақиқий фитратига қўйилган хулқлар; 2.Унинг ҳавосидан суний ҳосил бўлувчи хулқлар. Нафснинг фитратига қўйилган асосий туғма хулқларни қуйидаги шаклда янада яққолроқ кўрсатиш мумкин: ҒАФЛАТ ҒАЗАБ ШАК НАФС ШАҲВАТ ШИРК РАҲБАТ РАҒБАТ 7 83 International scientifijournal ISSN: 2181-3906 «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» 2024 VOLUME 3 / ISSUE 4 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ Демак, бундан кўринадики Ҳаким Термизийнинг таснифи “Бу фитрат Аллоҳ одамларни яратган асл фитратдир” [1:29-30.] оятининг ҳукмига мувофиқ тасниф этилгани боис у туғма фитрат ҳисобланади. Ушбу хулқлар нафс зоти учун зарурат ҳа

Доказательный фрагмент

«This article discusses the innate instincts in the nature of the soul.»

Образец извлечения

Демо-превью

This article discusses the innate instincts in the nature of the soul. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
nafs, air, nature, lust, carelessness, polytheism, pride, природа, ширк, ҳаво, шаҳват, кибр., pride., гордыня., ғафлат, фитрат, воздух, нафс, похоть, многобожие, беспечность
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники