in LibraryПРЕПАРАТОВ ДЛЯ ПРОВЕДЕНИЯ ПРОТИВОБРУЦЕЛЛЁЗНЫХ МЕРОПРИЯТИЙ2019
Диагностика, распространение эймерии кролика и химиопрофилактика (на основе обзора литературы)
DEVELOPMENT ISSUES OF INNOVATIVE · ECONOMY IN THE AGRICULTURAL SECTOR · VISIT FOR MORE INFORMATION: · Prof. Olim MURTAZAEV. · Prof. Ralf SCHLAUDERER. (Samarkand branch of Tashkent State University of Economics, UZ) · Assoc. Prof. Dr. Farhod AHROROV. (Weihenstephan-Triesdorf University of Applied Sciences, Germany) · Prof. Stanislaw MINTA. (Samarkand branch of Tashkent State University of Economics, UZ) · Dr. Zafar ABDULLAEV. (Wrocław University of Environmental and Life Sciences, Poland) · Henry MATTHEWS. (Samarkand branch of Tashkent State University of Economics, UZ) · Assoc. Prof. Dr. Ibragim GANIEV. (Writtle University College, UK)
in Library · 2021
Аннотация
Ушбу мақолада эймероз билан зарарланган қуёнлар ва қуёнчилик хўжаликларидаги маълумотлар келтирилган. Калит сўзлар: Спорозоа, эймериоз,кокцидия, ооцист, инвазия, диарея. 1 таянч докторант, Самарқанд ветеринария медицинаси институти 516 “DEVELOPMENT ISSUES OF INNOVATIVE ECONOMY IN THE AGRICULTURAL SECTOR” International scientific-practical conference on March 25-26, 2021. Web: http://conference.sbtsue.uz/uz Кириш. Бугунги кунда қуёнчилик истиқболли соҳалардан бири ҳисобланади. Мамлакатимизда кейинги йилларда қишлоқ хўжалигини хусусан, чорвачиликнинг муҳим тармоқларидан бири ҳисобланган қуёнчиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунинг учун махсус дастурлар ишлаб чиқилиб, соҳа вакилларига қатор қулайликлар яратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тамонидан 2018 йил 12 декабрдаги 859-сўн билан Ўзбекистон насилли қуён етиштирувчилар ассоциацияси давлат руйхатидан ўтказилганлиги ҳам мазкур йўналишдаги муҳим қадамлардан бири бўлди. Соғлом овқатланишнинг замонавий тенденцияси ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг парҳез гўшт истеъмол қилиш меъёри хусусидаги тавсиясини инобатга олсак, инсон йил давомида истеъмол қиладиган гўшт маҳсулотларининг 5 фоизи, яъни 4,5 килограмини қуён гўшти ташкил қилиши керак экан. Шундан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, ҳозирги кунда юртимиз бозорларида эхтиёж жиҳатдан йилига 150 минг тонна қуён гўштига талаб бор. Қуёнчилик бўйича жаҳон тажрибасининг таҳлили шуни кўрсатадики, ушбу тармоқ чорвачиликнинг самарали тармоқларидан бири бўлиб, уни ривожлантиришнинг асосий ижрочиси шахсий томорқа хўжаликлари саналади. Қуёнчилик равнақи нафақат бозордаги истиқболли талабни шакиллантиришдаги имкониятлари, балки унинг биологик хусусиятлари туфайли ҳам юқори салоҳиятга эга. Яъни уй ҳайвонлари орасида энг тез етиладигани шу жонворлар хисобланади. Мисол учун, бузоқ вазни 47 кунда икки баробар ошса, қуён боласи бундай натижага 6 кунда эришади. Шунингдек, урғочи қуёнларни тўрт ойлигидан бошлаб ўрчитиш мумкин. Боқиш ва парвариши яхши шароитда тирик вазни 5 килограмм бўлган бир бош урғочи қуён йилига 7 мартагача болалаб, пировардида боқувга 42 бошгача қуёнча олиш мумкин. Бу эса 100 килограммгача гўшт, 42 дона мўйна деганидир. Ҳозирча Республикамизда қуёнчилик тармоғи дастлабки ривожланиш босқичида бўлиб ушбу даромадли тадбиркорлик билан шуғулланувчилар ҳам ҳали унчалик кўп эмас. Улар ҳам етарлича ахборотга ва кўникмага эга эмас. Демак, бу борада тарғибот-ташвиқот ишларини янада жадаллаштириш зарур. Қуёнчилик саноатлашган даражага етиши лозим. Яъни боқувчи маҳсулотини қаерга сотишини олдиндан билиши керак. Тармоқнинг озуқа базасини шакллантириш ҳам долзарб масала. Шу боис ҳозир юртимизда мана шундай масалаларни ҳал этишга, тармоқни ривожлантиришга ҳукумат раҳбарияти даражасида эътибор қаратилиб, жиддий киришилмоқда. Жумладан, 2019 йил 31-октябр куни давлатимиз раҳбари бошчилигида бўлиб ўтган йиғилишда қуёнчиликни жадал ривожлантириш масаласи ҳам муҳокама этилиб, тегишли ташкилотлар зиммасига 2020 йил якунига қадар Республикамизда қуёнлар бош сонини 3 миллионтага етказиш, унинг ички истеъмолини, экспорт кўламини кенгайтириш бўйича топшириқлар берилди. Бундан ташқари, ўтган йиллар давомида ассоциация томонидан Ўзбекистонда қуёнчиликни ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилди. Унга кўра, 2020-2024- йилларда Республикамизнинг барча ҳудудида қуёнчилик кластерларини йўлга қўйиш бўйича дастур шакллантирилди. Тадқиқотнинг мақсади. Қуён эймериозининг диагностикаси, тарқалиши ва кимёпрофилактикасига оид илмий адабиётлар манбаларини ўрганиш. Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Эймериоз (кокцидиоз) лар – турли хил чорва моллари, ўй ва ёввойи ҳайвонлар, балиқ ва паррандалар ҳамда одам организимида паразитлик қилувчи Coccidiida туркумининг Eimeriidae оиласига мансуб бир ҳужайрали содда паразитлар – эймерия (кокцидия) лар чақирадиган инвазион касаллик бўлиб, клиник жиҳатдан ҳолсизланиш (карахтланиш), кучли, айрим ҳолда қон аралаш ич кетиши билан тавсифланади. Эймериоз (кокцидиоз) лар паррандачилик ва қуёнчилик хўжаликларига катта иқтисодий зарар етказади. Бу хўжаликларда ҳайвонлар, айниқса қуёнлар бир кеча-кундузда кўплаб қирилиб кетиш ҳоллари кузатилиши мумкин [4]. Эймериоз касаллиги қуёнларда турли хил клиник кўринишда юз бериши мумкин. Эймериоз билан қуён ичаги касалланганда ичи кетади ва қуённинг аҳволи кундан-кунга оғирлашади. Кейинчалик у қуён ахлатида пайдо бўлади. Яхши озиқланмайди, озиб кетади, ёш 517 “DEVELOPMENT ISSUES OF INNOVATIVE ECONOMY IN THE AGRICULTURAL SECTOR” International scientific-practical conference on March 25-26, 2021. Web: http://conference.sbtsue.uz/uz қуёнчалар ўсмай кўяди. Юнги ҳурпаяди, корни катталашиб, осилибколади, танаҳарорати кўтарилади, 15-20 кун ичида қуёнларнинг 90 % ўлади [5]. Эймериоз Республикамизнинг барча вилоятларида, айниқса Самарқанд, Қашқадарё, Бухоро, Хоразм, Наманган вилоятларининг қуёнчилик фермаларида кенг тарқалган бўлиб, тармоқни ривожлантиришда сезиларли тўсқинлик қилади. Касаллик қуёнларнинг ўткир ва сурункали оқимда кечувчи протозооз касалл
Доказательный фрагмент
«Ушбу мақолада эймероз билан зарарланган қуёнлар ва қуёнчилик хўжаликларидаги маълумотлар келтирилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюУшбу мақолада эймероз билан зарарланган қуёнлар ва қуёнчилик хўжаликларидаги маълумотлар келтирилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Спорозоа, эймериоз, кокцидия, ооцист, инвазия, диарея, кокцидии, coccidia, oocyst, eimeria, эймерии, ооцисты, diarrhea., Sporozoa, invasion, диарея.
Смежные источники
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025