К содержанию
РецензированоRU2024

ПРЕДСТАВЛЕНИЕ ДЖАМШИДА В СКАЗКАХ

ЭРТАКЛАРДА ЖАМШИД ТИМСОЛИ · Жабборова Матлуба Рустамовна · Мадалиев Ярмухаммат Худайбергенович

Современная наука и исследования · 3 · 2024

Аннотация

The article talks about the character of Malik-Jamshid in folk tales, inspired by the image of the legendary king Jamshid. Although this image in Persian and Tajik folk tales differs from the traditional Jamshid, some elements characteristic of the image have been preserved. In folklore, the hero of Jamshid appears as a minister, a magician, an ambitious and business-like hero. Key words: fairy tale, myth, legend, traditional image, folk hero, minister, Malik-Jamshid. ПРЕДСТАВЛЕНИЕ ДЖАМШИДА В СКАЗКАХ Аннотация. В статье говорится о персонаже Малика-Джамшида в народных сказках, навеянном образом легендарного царя Джамшида. Хотя этот образ в персидских и таджикских народных сказках отличается от традиционного Джамшида, некоторые элементы, характерные для образа, сохранились. В фольклоре герой Джамшида предстает министром, волшебником, честолюбивым и деловитым героем. Ключевые слова: сказка, миф, легенда, традиционный образ, народный герой, министр, Малик-Джамшид. Бадиий адабиётда анъанавий образга айланган афсонавий подшоҳ Жамшид тимсоли дастлаб Йима номи билан “Авесто”да тилга олинади. Унда ҳикоя қилинишича, Йима адолатли ҳукмрон бўлиб, унинг даврида қаҳратон совуқ ва жазирама иссиқ ҳам, қариш ва ўлиш ҳам бўлмаган. Жамшид ер юзини уч баравар кенгайтиради. Чорва моллари ва турли хил қушларни кўпайтиради. “Авесто” Каюмарс, Ҳушанг, Йима(Жамшид), Гершасп каби мифологик ва афсонавий образлар ҳақида маълумот берувчи, уларга доир бадиий асарларни – асотир ва афсоналарни ҳикоя қилувчи энг қадимги ёзма манбадир” [1, 96 б.]. Халқ оғзаки ижоди асотир ва эртакларда Жамшид тимсоли ўзига хос янгича қиёфада намоён бўлсада, унинг келиб чиқишидаги туб сифатлари, сюжет унсурлари сезилиб туради. 1 34 International scientific journal ISSN: 2181-3906 «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» 2024 VOLUME 3 / ISSUE 4 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ Форс халқ эртакларининг баъзиларида Жамшид Малик, яъни доно вазир қиёфасида гавдаланади. Хусусан, “Малик-Жамшид тўғрисида эртак”да Жамшид зукко, уддабурон ва ақл заковатда тенги йўқ вазир қиёфасида гавдаланади. Эртакнинг қисқача мазмуни шундай. Аҳмад исмли бир подшоҳнинг икки вазири бўлади. Бирининг исми Малик-Жамшид бўлиб, у ақл ва заковатда тенгсиз. Подшоҳ ҳар бир ишни у билан бамаслаҳат қилади. Лекин иккинчи вазир унга хасад қилиб, ҳар хил туҳмат ва уйдирмалар билан уни шоҳдан узоқлаштиришга ҳаракат қилади. Бир неча марта унга қарши фитна уюштиради. Биринчидан, халқнинг бир қисми Малик-Жамшидга сизни шоҳ этиб сайлаймиз деб қасамёд қилишди деб туҳмат қилади. Шоҳ уни шаҳардан ҳайдайди. У йўлда чинор тагидаги сувда гул оқиб келаётганини кўриб (воқеа қиш фаслида бўлади), 7 донасини тутиб олади ва подшоҳга олиб бориб авф сўрайди, подшоҳ ҳайдаганига пушаймон бўлиб уни авф этади. Иккинчидан, подшоҳ хасадгўй вазирнинг гапига кириб, Малик-Жамшидни яна гул олиб келишга юборади. Малик-Жамшид бу гал гулни қидириб девни маконига бориб қолади ва у ердаги девнинг асираси пари Гулихандон-Дурригирённи қутқаради. Аслида дев маликага ошиқ бўлиб, уни олиб қочган ва ўзига турмушга чиқишга мажбурлаётган бўлади. Малика бунга кўнмагани учун уни сеҳр билан ўлдириб, бошини танасидан ажратиб дарахтга осиб қўяди. Бошсиз танадан оқаётган қон эса сувга тушиб, гулга айланади. Чунки бу пари кулса оғзидан гул, йиғласа кўзидан дур ёғиладиган бўлган. Дев ҳар замонда келиб, бошни танага улаб, сеҳрли сув ёрдамида уни тирилтиради. Буни яширинча кўрган Жамшид дев кетгач, парини тирилтириб, уни олиб қочади. Жамшид парини қутқариб, унга уйланади. Бу сафар ҳам фитнаси иш бермаган кўнгли қора вазир унга яна хасад қилади. Подшоҳ яна вазирни гапига кириб, Малик-Жамшидга 40 кунда Ҳиндистондан тахт ясатиш учун 10 та туяда фил тиши ва кит суягини олиб келишга юборади. Аслида Ҳиндистонга бориб келиш учун 12 ой вақт керак бўлади. Жамшид парининг ёрдами (узук воситасида) билан бу ишни 7 кунда амалга оширади. Бундан дарғазаб бўлган вазир уни жонига қасд қилмоқчи бўлади. Подшоҳ бу сафар ҳам уни гапига кириб, Жамшидни нарги дунёга ўлган отасидан хабар олгани юборади. Пари бу гал ҳам ёрдам бериб, ҳаммани кўз ўнгида ўлган Жамшидни девдан олиб қочган тирилтирувчи сув билан қутқаради. Сўнг отасини дастхати билан мактуб битиб, шоҳга олиб боради. Нодон шоҳ отасининг хатига биноан ўзини ва золим вазирни ўлдириб, Малик- Жамшидни шоҳ қилиб тахтга ўтказади. Малик-Жамшид Гулихандон-Дурригирён билан мурод мақсадига етишади [2, 200-213 б.]. Мазкур эртакда Жамшид вазир сифатида талқин қилинсада, дастлабки манбаларда қайд этилган хислатлари, фазилатлари сақланиб қолади. У подшоҳнинг барча буйруқ ва хоҳишларини ақлу заковати билан амалга оширади. Яна бир “Симурғ қушнинг ёрдами” номли эртакда ҳам Малик-Жамшид образи мавжуд. Ушбу эртакда ҳам Жамшид ибратли образ сифатида талқин қилинади. Эртак мазмунидан кўриниб турибдики, айтувчининг асосий мақсади Жамшид сиймосидага барча ижобий хислатларни бўрттириб кўрсатиш бўлган, шу ниятда мунофиқ, ғаразгўй, хасадчи вазир образини яратган. Синов мотивлари жараёнида Жамшиддаги зукколик, тадбиркорлик, билимни, ақл-фаросатни ўз ўрни

Доказательный фрагмент

«The article talks about the character of Malik-Jamshid in folk tales, inspired by the image of the legendary king Jamshid.»

Образец извлечения

Демо-превью

The article talks about the character of Malik-Jamshid in folk tales, inspired by the image of the legendary king Jamshid. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
fairy tale, myth, legend, traditional image, folk hero, minister, Malik-Jamshid, народный герой, Малик-Жамшид., эртак, афсона, анъанавий образ, сказка, миф, легенда, халқ қаҳрамони, Malik-Jamshid., традиционный образ, вазир, асотир, министр, Малик-Джамшид.
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники