Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
К ИСТОРИИ ФОРМИРОВАНИЯ ДРЕВНИХ ВОРОТ ГОРОДА БУХАРЫ
ТАРИХИГА ДОИР (БУХОРО ШАҲРИ ҚАДИМИЙ ДАРВОЗАЛАРИНИНГ ШАКЛЛАНИШ) · Шавкат Бобожонов (БУХОРО ШАҲРИ ҚАДИМИЙ ДАРВОЗАЛАРИНИНГ ШАКЛЛАНИШ)
Современная наука и исследования · 3 · 2024
Аннотация
The article, based on sources and field materials, studies 11 ancient gates of the city of Bukhara, the history of their construction, function, name, role in public life, historical issues related to them. Keywords: The wall of the shakhristan (city), gate of Ark, the gate of grave Siyavush, the gate of Mazar, Mirshabhana (arrest house). К ИСТОРИИ ФОРМИРОВАНИЯ ДРЕВНИХ ВОРОТ ГОРОДА БУХАРЫ Аннотация. В статье на основе источников и полевых материалов изучаются 11 древних ворот города Бухары, история их строительства, функция, название, роль в общественной жизни, исторические вопросы, связанные с ними. Ключевые слова: Стена шахристана (города), ворота Арк, ворота могила Сиявуша, ворота Мазар, миршабхана (арестный дом). Қадимда шаҳарларнинг мудофаа деворлари билан ўраб олиниши, табиийки, душмандан ҳимояланиш, хавфсизликни таъминлаш нуқтаи назаридан муҳим саналган. Шунингдек, улар қалъа - қўрғонларнинг қудратини намоён этган. Бухоро воҳасида бугунги кунда учта мудофаа деворлари қолдиғи сақланган бўлиб, кўпчилик уларни ажратишда аксарият ҳолларда чалкашликларга учрайди. Биринчиси бутун воҳани ўраб олган Кампирак ёки Кампир девор бўлиб, узунлиги 330 километрни ташкил этади1. Иккинчисининг узунлиги 12 километр. У кўҳна кентнинг 555 гектарлик эски шаҳар қисмини ўраб турган. Учинчиси эса шаҳар ичидаги шаҳар номи билан машҳур Арки олийнинг 800 метрга чўзилган девор қолдиқларидир2. 1 Мухамедов Х. Қадимий мудофаа деворлари. – Тошкент: Ўзбекистон ССР Фанлар академияси, 1993; Мирзаахмедов Ж.К. Кампир девор - қадимги Бухоронинг қудратли мудофаа воҳа истеҳкоми // Древнее наследие Бухары (сборник научных и научно-познавательных статей). – Бухара: Дурдона, 2016. – С. 101. 2 Бобожонов Ш.У. Шариф шаҳар ёдгорликлари (Бухоро тарихий обидаларига саёҳат). – Бухоро: Бухоро. 2019. – Б.27. 6 49 International scientific journal ISSN: 2181-3906 «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» 2024 VOLUME 3 / ISSUE 3 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ Бугунги кунда Бухоро дарвозалари сони 11 тами ёки 12 та деган масала доим баҳс- мунозарага сабаб бўлиб келади. Мазкур масалада манбалар, илмий-тарихий адабиётлар, архив маълумотларидан хабардор тарихчилар фикри муҳим аҳамиятга эга, албатта. Шаҳарсозликдаги муҳим элемент саналган девор, дарвоза, арк, сарой, ҳаммом, тим ва тоқлар сони аниқ бўлиб, шаҳар ҳақидаги деярли барча манбаларда булар қайд этилади. Ҳозиргача Тошкент шаҳрида 12 та, Хива Ичанқалъада 4 та дарвоза бўлганлиги яхши маълум. Худди шундай Бухоро шаҳри дарвозалари сони 11 та. Бу инкор этиб бўлмайдиган ҳақиқат. Сабаби, дарвозалар номи, жойи, сурати ва кўриниши маълум. Илк ўрта асрларда шаҳристон 18-20 гектар ҳудудни эгаллаб, 7 дарвозали бўлган. Улар дарвозаи бозор, дарвозаи шаҳристон, дарвозаи Бани Саъд, дарвозаи Бани Асад, Дарвозаи Кабирия, дарвозаи Ҳафс, дарвозаи Нав номлари билан аталган3. Кейинчалик, шаҳар девори кенгайтирилиши натижасида дарвозалар сони ошиб борган. Шаҳар девори охирги маротаба 1540-1549 йилларда шайбонийлар сулоласи вакили Абдулазизхон даврида кенгайтирилган. Натижада шаҳар умумий майдони 440-450 гектарни ташкил этган ва дарвозалар 11 тага етган. Дарвозалар сони XX аср бошларигача шу ҳолатда ўзгармай келган. Девор бўйлаб жойлашган 11 дарвоза орқали шаҳарга кириш- чиқиш назорат қилинган ва мустаҳкам қўриқланган. Ярим айлана цилиндрсимон шаклдаги қўш минорали дарвозалар шом намозидан кейин ёпилиб, бомдод намозидан сўнг очилган. Айримлар Арк дарвозасини ҳам шаҳар дарвозалари қаторига қўшиб, улар сонини 12 та деб аташади. Бу мутлақо хато. Арк қалъасининг 800 метрли девори мавжуд ва у икки дарвозали бўлган. Шаҳарнинг 555 гектарлик майдонни ўраб турувчи девор узунлиги эса 12 километрни ташкил этган. Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, бир-бирига даҳли бўлмаган икки девор бор: Арк қўрғони иҳотаси ва шаҳар иҳотаси. Шу сабабдан ҳам Аркни шаҳар ичидаги шаҳарча деб аташади. Агар Арк дарвозаси умумий рўйхатга қўшиладиган бўлса, унинг иккинчи дарвозасини ҳисобга олишга тўғри келади. Арк ҳисорининг ғарбий дарвозаси – Регистон, шарқий дарвозаси – Гўриён деб номланган4. Ҳозирда фақат Регистон дарвозаси сақланган. Сиёвуш Вали дафн этилган Гўриён дарвозаси эса бузиб ташланган ва устидан девор тикланган5. Лекин, Арк дарвозалари шаҳар дарвозаларига ҳеч қандай алоқадорлиги йўқ. Бухоро ҳақидаги кўплаб тарихий асарлар, манбалар, илмий адабиётлар, эсдалик ва кундаликлар, харита ва чизмаларда дарвозалар ҳақида етарли маълумотлар берилган. Масалан, 1812-1813 йилларда Ўрта Осиёга саёҳат қилган ҳинд сайёҳи Мирза Иззатулла6 ўз 3 Тўраев Ҳ. Бухоронинг дарвозалари нечта бўлган? // Бухоронома. 2021 йил 1 ноябр. 4 Наршахий М. Бухоро тарихи. – Тошкент: Шарқ баёзи, 1993. – Б.29. 5 Йўлдошев Н. Сиёвуш қабри. У Бухоро Аркининг қайси бир дарвозаси яқинида жойлашган // Бухоро ҳақиқати. 1997 йил 21 май. 6 Бобожонов Ш.У. Бухорони зиёрат қилган Англия жосуси // Oriental art and culture. – Kokand. – 2020. – №3. – Б.417. 6 50 International scientific journal ISSN: 2181-3906 «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» 2024 VOLUME 3 / ISSUE 3 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ кўзи билан Бухоронинг 11 дар
Доказательный фрагмент
«The article, based on sources and field materials, studies 11 ancient gates of the city of Bukhara, the history of their construction, function, name, role in public life, historical issues related to them.»
Образец извлечения
Демо-превьюThe article, based on sources and field materials, studies 11 ancient gates of the city of Bukhara, the history of their construction, function, name, role in public life, historical issues related to them. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- The wall of the shakhristan (city), gate of Ark, the gate of grave Siyavush, the, Mirshabhana (arrest house)., ворота могила Сиявуша, ворота Мазар, Шаҳристон девори, Сиёвуш қабри дарвозаси, the gate of Mazar, Арк дарвозаси, миршабхона., миршабхана (арестный дом)., ворота Арк, Мозор дарвозаси, Стена шахристана (города)
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
УчебникиМ.Исаова, Р.Хасанов +32014
Журнал универсальных научных исследованийAND RESTORATION, Khatamov Orif Yusupovich2024