Анализ актуальных проблем, инноваций, традиций, решений и художественной литературы в преподавании иностранных языковScientific supervisor: B.M.Nematov, Student: K.A.Abdukhakimova2016
Инглиз тили предлогли сўз бирикмаларининг ўзбек тилига таржимаси
ИНГЛИЗ ТИЛИ ПРЕДЛОГЛИ СЎЗ БИРИКМАЛАРИНИНГ (GAYBULLA SALOMOV AND UZBEK SCHOOL OF TRANSLATION 13 dekabr) · ЎЗБЕК ТИЛИГА ТАРЖИМАСИ (GAYBULLA SALOMOV AND UZBEK SCHOOL OF TRANSLATION 13 dekabr) · Бобоева Мадина Хайдаровна (GAYBULLA SALOMOV AND UZBEK SCHOOL OF TRANSLATION 13 dekabr) · Мирзо Улугбек номидаги Ўзбекистон (GAYBULLA SALOMOV AND UZBEK SCHOOL OF TRANSLATION 13 dekabr)
Гейбулла Саломов и узбекская школа перевода · 1986
Аннотация
Мақолада инглиз тилидаги предлогли сўз бирикмалари хусусида сўз боради, чунки ушбу тизим бирлигини сўз ҳосил қилувчи морфосинтактик, синтагматик, семантик омилларни тавсифлаш ва СБларини бошқа лисоний бирликлардан фарқлаш ҳамда таснифлаш борасида қатор изланишлар олиб борилмоқда. Шунингдек, сўз бирикмалари икки тил тизимида лингвокогнитология доирасида қиёсий таҳлилга тортилади. Калит сўзлар: Сўз бирикмаси, предлог, категория, полисемантик, когнитив. Сўз бирикмалари соҳасида олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ушбу синтактик бирликни ўрганиш муаммоси кўп қиррали, шунинг учун замонавий тилшунослик фанида сўз бирикмалари муаммосининг кескинлиги унинг синтактик тизимида худди сўз бирикмаси тузилиши каби, жумла ёки гап тузилишини ҳам ривожлантиришда фаол бўлган бир қатор жараёнларнинг мавжудлиги билан тавсифланади. Ушбу жараёнлар бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ва тизимли хусусиятга эга бўлган тилдаги ҳар қандай фактлар сингари доимо бир-бирига ўзаро таъсир қилади. Синтаксис соҳасида олиб борилган сўнгги тадқиқотлар натижасида асосий синтактик бирлик сифатида илгаридек гап эмас, балки юқори даражадаги фраза (superphrase, “phrase” инглиз тилида СБларига нисбатан GAYBULLA SALOMOV AND UZBEK SCHOOL OF TRANSLATION 13 dekabr қўлланилдадиган атама - М.Б.) дея номланувчи бирлик деб ҳисоблаш учун замин яратилди [Тер-Минасова. 1986: 43], чунки реал нутқда одамлар одатда алоҳида жумлалар орқали эмас, балки жумлалар мажмуаси орқали фикрларини баён этадилар. Бинобарин, гапнинг салоҳиятини сўз эмас, балки СБлари кўрсатади, зеро юқори даражадаги фраза бирлиги сўзлар эмас, балки СБлари тўпламидан ташкил топган. Ушбу фикрлар СБни тадқиқотларнинг тубдан янги, юқори даражасига кўтаради ва ушбу синтактик бирликнинг нутқ тузилишига доир фанда аҳамиятга эга эканлигини исботлайди. Синтактик бирликларни ўрганиш учун когнитив тилшуносликнинг тамойиллари ва усуллари қўлланилади - бу сўнгги ўн йилликларда пайдо бўлган анъана, бу лисоний фактларни психология, антропология, нейро - тилшунослик ва бошқа тегишли фанларнинг тадқиқот маълумотлари билан биргаликда ўрганиш имконини беради. Когнитив тилшунослик тушунчалари одамнинг атрофдаги воқеликни идрок этишини бошланғич нуқта сифатида қабул қилади. Анъанавий тарзда ўрганиб келинган лисоний ҳодисаларга мурожаат қилиш асносида, когнитив тилшунослик лисоний бирликларнинг концептуал тузилишини кўриб чиқиш учун тубдан янги стратегияларни таклиф этади. Когнитив тилшунослик нуқтаи назаридан предлогларни ўрганиш долзарб ҳисобланади, чунки предлогли конструкциялар ёрдамида атрофдаги воқеликни тилда акс эттириш ҳудудий вазиятларнинг субъектив кўриниши ва олинган маълумотларнинг ўзлаштирилиши билан боғлиқ. Макон категорияси борлиқнинг энг муҳим категорияларидан биридир. Категория, бу шакли ва ўлчамлари бўйича ўзгариб турадиган ва объект (объектлар) нинг жойлашиши ёки ҳаракати учун маълум параметрларни ўрнатадиган моддий ёки номоддий даражадаги ўлчовни англатади. Макон ва замон муносабатлари тилда турли йўллар билан ифодаланиши мумкин. Предлоглар бу муносабатларни лексик даражада ифодалайди. Ушбу лисоний бирликлар инглизча жумлада сўзларни боғлашнинг асосий воситаларидан бири бўлиб, гапнинг маъносини шакллантиришда катта роль 29 GAYBULLA SALOMOV AND UZBEK SCHOOL OF TRANSLATION 13 dekabr ўйнайди. Предлогларнинг семантикасини тасвирлашда турли хил ёндашувлар мавжуд: структуралистик ёндашув, компонент таҳлил ва бошқалар. Бироқ, предлогларнинг семантикасини ўрганиш учун фанлараро алоқаларни ҳисобга оладиган когнитив ёндашув энг истиқболли ҳисобланади. Ушбу ёндашув доирасида предлогларни ўрганиш инсоннинг атрофдаги воқелик билан ўзаро алоқасини ҳисобга олади, бу тилда содир бўлаётган ҳодисаларни объектив баҳолашга имкон беради. Мавжуд назариялар анъанавий грамматика доирасида ўрганилмаган лингвистик ҳодисаларни тушунтиришга ҳаракат қилади. Когнитив грамматикада полисемантик бирликлар, шу жумладан предлогларнинг маъноларини ифодалаш усулларидан бири, бу таркибий қисмлари категориал муносабатлар орқали боғланган лексик тармоқдир. Лексик тармоқ - бу ўхшашлик, конкретлаштириш ва тарқатиш муносабатлари орқали прототип билан боғлиқ бўлган прототип ва марказий бўлмаган аъзолардан иборат категория кўринишидаги лингвистик материалнинг таркибий тузилмаси. Тармоқ компонентлари тугунлар, схемалар ва юқори даражадаги схемалар шаклида тасвирланади. Предлог тилдаги муносабатларни категориялаштирувчи бўлиб, атрофдаги олам манзараси ҳақидаги ғояларимизни етказиш воситаси бўлиб хизмат қилади, бу инсоннинг ташқи муҳит билан алоқаси учун ўзига хос тизимдир. Предлоглар предлогли сўз бирикмасини ташкил қилишда асосий роль ўйнайди. Қайсидир маънода уни предикатлар билан тенглаштириш мумкин, чунки у сўз бирикмасида ўзига хос ядро вазифасини ўтайди. Айнан шу омилга кўра предлоглар маълум бир контекстда қўлланиши ёки қўлланмаслиги мумкин, қўлланиладиган предлогли бирикмалар янги контекстда доимо тайёр бирликлар сифатида қабул қилинади. Валентлик ташувчиси сифатида предлог ва у билан бирикиб келган компонентлар жумла маъносини
Доказательный фрагмент
«Мақолада инглиз тилидаги предлогли сўз бирикмалари хусусида сўз боради, чунки ушбу тизим бирлигини сўз ҳосил қилувчи морфосинтактик, синтагматик, семантик омилларни тавсифлаш ва СБларини бошқа лисоний бирликлардан фар…»
Образец извлечения
Демо-превьюМақолада инглиз тилидаги предлогли сўз бирикмалари хусусида сўз боради, чунки ушбу тизим бирлигини сўз ҳосил қилувчи морфосинтактик, синтагматик, семантик омилларни тавсифлаш ва СБларини бошқа лисоний бирликлардан фар… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Сўз бирикмаси, предлог, категория, полисемантик, diversification, modernization, tax, analysis, цена, технология, промышленность, солиқ, денежный кредит, иқтисодиётни модернизациялаш, пул кредит, money credit, диверсификация, price, нарх, technology, анализ, таркибий ўзгаришлар сиёсати, бюджет, structural changes, investment, саноат, инвестиции, налог, эффективность, иқтисодий самарадорлик, budget, industry, модернизация, инвестиция, таҳлил, структурные изменения, efficiency
Смежные источники
American Journal of Philological SciencesMardanova Zilola Fatxullo qizi2024
American Journal of Philological SciencesShakhlo Kurbonova2024
Иностранная филология: язык, литература, образованиеТАҲЛИЛ АСПЕКТИДА, Кенжаев Аваз Латипович2019