Interpretation and researchesШ. Саттаров2026
Ўзбек тилининг миллий корпусини яратишда лингвистик моделлардан фойдаланиш
Гули Тоирова (Бухарский Государственный Университет)
in Library · 4 · 722- 723 · 2026
Аннотация
Мақолада сўз ясалиши ва унинг тарихи билан боғлиқ маълумотлар таҳлил этилган. Ушбу мақолада лингвистик дастурларнинг мустақил таркибий қисмларидан бир лингвистик модул ва алгоритм ҳамда унинг турлари таҳлил қилинган. Лексик-грамматик кодни шакллантириш мақсадида қўшма сўз ясалиши қоидалар бўйича алгоритм зарурияти илмий асосланган. Ўзбек тили миллий корпусининг лингвистик базасини тузишда қўшма сўзнинг лингвистик модулларининг аҳамияти ёритилган. Калит сўзлар: корпус, модул, лингвистик модул, қўшма сўзнинг модуллари, сўзли алгоритм, формулали алгоритм, жадвалли алгоритм, графикли алгоритм Ривожланган мамлакатлар бугунги кундаги тараққиётига кўплаб омиллар билан бирга инновация жараёни – илғор ғоялар, ишланмаларни ўз вақтида ҳаётга татбиқ этишга берилган эътибор туфайли эришгани ҳеч кимга сир эмас. Чунончи, инновация – тараққиёт гарови. Илм-фанда инновацион технологияларнинг тараққий этиши натижасида тилга ташқи манба ҳисобидан янги атамаларнинг кириб келиши, улардан фойдаланиш кўлами кун сайин ортиб бормоқда. Жумладан, ўзбек компьютер лингвистикасига ҳам хорижий компьютер лингвистикасидан ўзлашган сўзлар эвазига бойиб бораётганлигини кузатамиз. Ҳозирги ўзбек адабий тилида сўз ҳосил қилиш усуллари беш турга бўлинади: 1) аффиксация усули; 2) фонетик усул; 3) семантик усул; 4) композиция усули; 5) аббревиация усули; Аффиксация усули. Ясаш асосига аффикс қўшиш орқали янги сўз ҳосил қилиш аффиксация усули дейилади: асос-ла, асос-ли, асос-сиз-лик, астар-ли, астар-сиз,астар- лик, этик-дўз-лик, этик-чи каби. Ўзбек тилида аффиксация усули билан янги сўз ясаш от, сифат, феъл ва равиш сўз туркумлари учун хосдир. “Ўзбек тили миллий корпуси”нинг лингвистик базасини яратишда ясама сўзларнинг моделларини тузиш аҳамиятлидир. Бу ўринда М.Абжалова таклиф этган лингвистик модуллардан фойдаланиб, аффиксация усулида 3 хил кўринишдаги қуйидаги сўз ясаш моделини таклиф этиш мумкин: Бундан: A=асос, N=ҳосила сўз 1. N= асос + ли N= асос + ла N= асос + сиз N= асос + лик N= асос + чи N= асос + хон N= асос + дон........... Аффиксация усули билан сўз ясашда аффикслар, одатда, асосдан кейин қўшилади. Шунга кўра бу усул билан ҳосил бўлган ясама сўзлар «асос + қўшимча (суффикс)»тарзида бўлади (маза-ли, маза-сиз, мазлум-лик, сабза-вот, сабзавот-чи, сабзавотчи-лик, супур-ги каби). 2. N= бе+асос N= но+асос N= ҳам+асос N= бад+асос............. Ясама сўзлар «олд қўшимча(префикс) + асос» шаклида ҳам бўлади. Бу ҳодиса асосан тожик тилидан ўзлашган аффикслар орқали сўз ясашда учрайди: бе-лаззат, бе-ҳикмат, бе- ҳисоб, бе-ҳол,бе-ҳузур, бе-ҳужжат, сер-барака, сер-бар, сер-иштаҳа, сер-мазмун, но- инсоф, но-умид, но-қулай, но-муносиб каби. 3. N= бе+асос +лик N= но+асос +лик N= ҳам+асос +лик 233 N= бад+асос +лик....... Ясама сўз таркибида сўнг қўшимча (суффикс) ҳам, олд қўшимча (префикс) ҳам келиши мумкин: бе-сабр-лик, бе-парво-лик, бе-саранжом-лик, бе-саришта-лик, ҳам- жиҳат-лик, ҳам-нафас-лик, но-инсоф-лик, но-мард-лик, но-маъқул-чилик, но-маҳрам-лик, но-аниқ-лик, бад-бахт-лик сингари. Аффиксация ўзбек тилида сўз ясашнинг энг унумли усули ҳисобланади. Бу усул орқали содда ясама сўзлар ҳосил қилинади. Аффиксация усули билан сўз ясашда одатда ўзбек тилининг сўз ясовчи аффикслари қўлланилади. Шу билан бирга бошқа тиллардан (жумладан, тожик тилидан) қабул қилинган аффикслар ҳам ишлатилади: китоб-хон, ғазал- хон, палов-хўр, пора-хўр, чой-хўр, сомса-фуруш, нос-фуруш, туз-дон, ўрмон-зор, бе-тўхтов, но-тўғри каби. Бундай ясовчи воситалар дастлаб тожик тилидан кирган сўзлар таркибида ишлатилган бўлса, кейинчалик ўзбек тилидаги сўзларга ҳам қўшилиб, янги сўзлар ясай бошлайди. “Ўзбек тили миллий корпуси”нинг маълумотлар базасини шакллантиришда оддий Excel жадвалларидан фойдаланилади: Намуна: Композиция усули. Икки ва ундан ортиқ сўзнинг қўшилиши орқали янги сўз ясашга композиция усули билан сўз ясаш дейилади. Ўзбек тилида композиция усули билан янги сўз ясаш феъл, от, сифат ва равиш сўз туркумлари учун хосдир. Мазкур усул билан асосан қўшма сўзлар ясалади: гулбеор, кўзойнак, Бешёғоч, Қорақамиш, олтингугурт, томорқа, гултожихўроз. Қўшма сўзларнинг кўпчилиги тарихан сўз бирикмаларининг яхлитланишидан келиб чиққан. Тил тараққиёти жараёнида сўз бирикмалари қисмларининг маъно ва грамматик жиҳатдан яхлит ҳолга келиши, унинг кисмлари орасидаги синтактик муносабатнинг йўқолиши ҳамда уларнинг бир маъно марказига бирлашиши натижасида қўшма сўзга айланади. Бундай пайтларда қўшма сўз қисмлари ўзининг алоҳида лексик маъносини йўқотиб, янги тушунчани англатади. Чунончи, ошқозон, белбоғ, гулғунча, оттўрва, оққуш, музёрар, Олтинсой каби. 234 Композиция усули билан сўз ясашда қўшма сўзнинг умумий маъноси таркибидаги сўзлар маъноси билан боғлиқ бўлиши ҳам (токқайчи, анжиршафтоли, асалари), боғлиқ бўлмаслиги ҳам (иккиқат, бошқоронғи, қўзиқорин ) мумкин. Таклифлар. Тил корпусини яратишда композиция усулини ҳам моделлаштириш имкони мавжуд. Сўз туркумига боғлиқ ҳолда уларнинг қуйидаги кўринишларини таклиф этиш мумкин: 1) а) [F]+[F]= QS ; [феъл]+[феъл]= қўшма сўз б) [I ]+[F]= QS; [исм
Доказательный фрагмент
«Мақолада сўз ясалиши ва унинг тарихи билан боғлиқ маълумотлар таҳлил этилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюМақолада сўз ясалиши ва унинг тарихи билан боғлиқ маълумотлар таҳлил этилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- корпус, модул, лингвистик модул, қўшма сўзнинг модуллари, сўзли, linguistic module, лингвистический модуль, сўзли алгоритм, табличный алгоритм, жадвалли алгоритм, graph algorithm, слово алгоритм, графикли алгоритм, модули сложного слова, алгоритм формулы, модуль, графовый алгоритм, table algorithm, formula algorithm, word algorithm, module, modules of compound word, формулали алгоритм, corpus
Смежные источники
Interpretation and researchesЗокиржонова Ф. Р., Туленова К. Ж2026
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025