Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
СТИЛЬ ОРГАНИЗАЦИИ ТЕХНИКО-ТАКТИЧЕСКОЙ ПОДГОТОВКИ ЮНЫХ ИГРОКОВ.
ҚИЛИШ УСЛУБИ. · Чирчиқ, Ўзбекистон. (Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети,)
Современная наука и исследования · 3 · 2024
Аннотация
The article deals with the technical and technical training of young players, in which the author's experimental technique, consisting of the proposed game exercises, quickly and qualitatively improves the technical skills of the players and selectively affects the individual components of individual technical training. Key words: football, motor actions, technique, tactics, technical and tactical training, game movements, training, ball handling. СТИЛЬ ОРГАНИЗАЦИИ ТЕХНИКО-ТАКТИЧЕСКОЙ ПОДГОТОВКИ ЮНЫХ ИГРОКОВ. Аннотация. В статье рассматриваются вопросы технико-технической подготовки юных игроков, в которой авторская опытная методика, состоящая из предложенных игровых упражнений, быстро и качественно совершенствует техническое мастерство игроков и избирательно воздействует на отдельные компоненты индивидуальной технической подготовки. Ключевые слова: футбол, двигательные действия, техника, тактика, технико- тактическая подготовка, игровые движения, тренировка, работа с мячом. Замонавий футболда барча ҳаракат амаллари мақсадга йўналтирилган ва рационал бўлиши учун ёш футболчиларни мос равишдаги умумий ва махсус техник-таткик тайёргарлигини яхшилаш зарур бўиб, у, ўйин ҳаракатларининг асоси ҳисобланади ва онгнинг фаол иштирокида ўз ҳаракатларини бошқариш қобилиятини ривожлантиришдан иборат. Ҳаракат кўникмасини шакллантириш пайтида, ёш футболчиларда техник усул ва унинг элементлари тўғрисида ҳаракат тасаввури юзага келади. Улар, қисқа вақт ичида 1 16 6 International scientific journal ISSN: 2181-3906 «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» 2024 VOLUME 3 / ISSUE 2 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ хилма хил ҳаракатларни бажаришлари, ҳар қандай ўйин ҳолатида тезкор қарор қабул қилишлари ва бунда, югуриш тезлигини назорат қилишлари, дарвозагача бўлган масофани баҳолашлари, яхши реакцияга эга бўлишлари, майдондаги ҳар хил ҳолатлардан туриб дарвозага қарата аниқ зарба беришлари, тезкор қарор қабул қилишлари, фазо ва вақт чегараланган, айрим пайтларда рақиб томонидан босим ўтказилган ҳолатдаги ўйин пайтида юзага келадиган вазифаларни ҳал қилишлари керак. Агарда, жамоа техник жиҳатдан тайёргарлиги юқори, кучли, ўз малакаси ва маҳоратини юқори даражада кўрсата оладиган футболчилардан ташкил топган бўлса, унда, рақиб устидан ғалаба қозониш имконияти юқори бўлади. Замонавий футбол қарма-қаршиликни юқори даражада бўлишини, ўйинни чиройли олиб бориш малакасини – самарали хужум қилиш, моҳирона ҳимояланишни ҳисобга олади, бундай ҳолатда, ўйинчиларни муваффақият қозониши қийин бўлади, техник усуллар кўпинча автоматик тарзда бажарилади, лекин бу, кўп йиллик тренировка ва ўйинчиларни мос равишдаги мусобақа тажрибаси бўлгандагина мумкин бўлади. Р.Нуримовнинг фикрига кўра: «футбол техникасини ўрганишни бошлаш учун, биринчи навбатда, мос равишдаги етукликка эга бўлиш зарур. Етуклик – танани ўсишини маълум даражасини ва бу билан боғлиқ бўлган қон айланиши, нафас аъзолари ва марказий асаб тизимини ишлашини англатади; бунда, диққат, биринчи галда, тананинг ўсиши ва вазнида эмас, балки ёш футболчиларнинг ички аъзоларини фаолиятини тавсифлайдиган сифат ўзгаришларида акцентлаштирилади [1]. Футбол техникасини яхши жисмоний ва психологик тайёргарлик пайтида ўзлаштириш мумкин ва у, футболчида ўйин вақтидаги кутилмаган қўзғатувчиларга нисбатан самарали жавоб ҳаракатларини танлаш пайтида асаб тизими аъло даражада функция қилганидагина натижавий бўлишини таъкидлаш мумкин. Тўп билан бир неча ойгина контактда бўлмаган ўйинчи маълум даражадаги қийинчиликларга учрайди, айниқса техникада – тўпга ета олмайди, позицияни нотўғри танлайди, тўпни ҳис қилмайди ва амалиёти бўлмаганлиги туфайли оёқлари ва импульс- буйруқлар жўнатадиган асаб марказлари ўртасида ишлаб чиқилган алоқалар кучсизланади, ҳаракатлар координацияси бузилади ва ўйинчи катта тезлик пайтида хатоликка осон йўл қўяди. Демак, ўйин техникасини такомиллаштириш бўйича ўқув-тренировка жараёнини узоқ муддатга тўхтатиш мумкин эмас, чунки техник-тактик тайёргарлик бир йил ёки босқичнинг вазифаси эмас, балки йил давомида техник усуллар ва тактик ҳаракатларни барча арсеналини юқори кўникма даражасигача етказиб ўзлаштириш мақсадидаги доимий жараёндир. Педагогик кузатишлар футбол бўйича машғулотарда ўтказилган бўлиб, ундаги вазифалар усулларни рационал танлаш, ишни амалга оширишнинг аниқ ташкилий шакллантириш, олинган маълумотларни мақсадга йўналтирилган қайта ишлаш ва таҳлил қилиш йўли билан ҳал қилинган. Асосий педагогик тажрибаларда ёш футболчиларнинг техник-тактик тайёргарлигини такомиллаштиришнинг оптимал усуллари асосланган ва уни тренировканинг йиллик циклида такомиллаштириш самарадорлиги аниқланган. Тадқиқотнинг учинчи босқичида педагогик тажрибада олинган натижаларни математик-статистик қайта ишлаш амалга оширилган. 1 16 7 International scientific journal ISSN: 2181-3906 «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» 2024 VOLUME 3 / ISSUE 2 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ Индивидуал тактик ҳаракатларга ўргатишнинг кетма-кетлиги қуйидагича бўлди: ўрганилаётган усул тушунтирилганидан ва кўрсатиб берилганидан кейиноқ, ёш футбол
Доказательный фрагмент
«The article deals with the technical and technical training of young players, in which the author's experimental technique, consisting of the proposed game exercises, quickly and qualitatively improves the technical s…»
Образец извлечения
Демо-превьюThe article deals with the technical and technical training of young players, in which the author's experimental technique, consisting of the proposed game exercises, quickly and qualitatively improves the technical s… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- football, motor actions, technique, tactics, technical and tactical training, тренировка, работа с мячом., ball handling., двигательные действия, training, ўргатиш, футбол, техника, технико-тактическая подготовка, game movements, ҳаракат амаллари, тўп билан ишлаш., ўйин ҳаракатлари, игровые движения, техник-тактик тайёргарлик, тактика
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
МонографииK.J.Murodov2026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025