ЖУРНАЛ ПРАВОВЫХ ИССЛЕДОВАНИЙСуванов Сардор Бахадирович2026
История развития функций уголовных судов в Узбекистане.
ЎЗБЕКИСТОНДА ЖИНОЯТ СУДЛАРИ ФУНКЦИЯЛАРИНИНГ · РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ · Юсупджанова Гулноза Илхомовна
Современные подходы к доказательствам в уголовном судопроизводстве · 2026
Аннотация
Ҳуқуқий давлат барпо этишда ҳокимиятлардан бири бўлмиш – суд ҳокимияти давлатда қонунлар: ижросини назорат қилиш ва қонун бузилишларини олдини олиш функциясини бажаради. Суд тизими Ўзбекистон Республикасида бу борада ўзининг судлов сиѐсатини адолат билан амалга ошириб келмоқда. Аммо унинг шу даражага келгунига қадар анча машаққатли даврларни бошдан ўтказганлигини таъкидлаб ўтиш лозим. Мазкур мақолада муаллиф Ўзбекистонда жиноят судларининг ривожланиши ҳақида фикр юритган. Калит сўзлар: суд, шариат, қози-калон, бийлик судлари, қозилик судлари, “Туркистон ўлкасини бошқариш тўғрисидаги Низом”, ЎзССР ЖПК. Аннотация. Являясь одним из органов при построении правового государства – судебная власть выполняет в государстве функцию контроля за исполнением законов, надзора и предупреждения нарушений закона. В этом отношении судебная система Республики Узбекистан добросовестно осуществляет свою главную функцию – функцию правосудия. Но следует отметить, что он прошел через довольно трудоемкие периоды, прежде чем достичь этого уровня. В этой статье автор размышляет о развитии уголовных судов в Узбекистане. Ключевые слова: суд, шариат, суды казиев, “Устав об управлении Туркестана, УПК УзССР. Annotation. Being one of the bodies in building the rule of law, the judiciary performs the function of monitoring the implementation of laws, supervision and prevention of violations of the law in the state. In this regard, the judicial system of the Republic of Uzbekistan faithfully performs its main function – the function of justice. But it should be noted that he went through quite laborious periods before reaching this level. In this article, the author reflects on the development of criminal courts in Uzbekistan. Key words: court, judge, The Charter on the administration of Turkestan, The Code of Criminal Procedure of the Uzbek SSR. Судлар ҳақида сўз юритар эканмиз, давлатимиз ҳудудида суднинг, жумладан жиноят cудларининг ривожланиш тарихини ўрганиш муҳим илмий масала ҳисобланади. 256 Международная студенческая конференция «Современные подходы к доказательствам в уголовном судопроизводстве» Марказий Осиёнинг қадимги замон тарихига назар ташлайдиган бўлсак, халқимизнинг маданияти, турмуши ва анъаналари, маънавий асослари негизида шаклланган одил судлов юритувида, судьялик вазифасини обрў-эътиборли, ҳурматли, ҳаётий тажрибага эга бўлган кишилар бажарган. Улар томонидан жамиятдаги низоли, зиддиятли ҳолатлар юзасидан чиқарилган қарорлар ҳар қандай шубҳадан ҳоли ва мажбурий деб эътироф этилган. Мамлакатимизнинг қадимги тарихида жамиятнинг ижтимоий ҳаётини тартибга солиб келган маданий-ҳуқуқий манбалардан бири – “Авесто”да ҳам судда иш юритишга тааллуқли бўлган қоидаларни учратиш мумкин. “Авесто”даги маълумотлардан маълум бўлишича, жиноят содир этган шахснинг айбдорлигини ўрнатиш, даъвонинг ҳаққонийлиги ва жазога тортиш масалалари суднинг зиммасига юкланган [1]. Замонавий Ўзбекистон ҳудудда муайян тарихий даврларда ташкил топган давлатлар, хусусан, саклар, кангю, хунлар, сарматлар, Қарлуқлар хонлиги, Турк хонлиги, Турк хоқонлги ва бошқа давлатларда судда иш юритишнинг ўзига хос тизими мавжуд бўлиб, улар ўша даврнинг маданий- ҳуқуқий тафаккурига мос эди ва кўп ҳолларда мазкур тафаккур бидъат ва хурофотга асосланарди [2]. Мусулмон ҳуқуқида жиноятлар диний-ақидавий нуқтаи назардан таснифга эга бўлган бўлиб, судда жиноят ишларни юритиш ҳам шу асосда муайян дифференциаллашувга эга. Шу боис мусулмон ҳуқуқига асосланган суд тузилиши оддий тарзда, процессуал шаклларнинг содда ташкил этилганлиги билан бошқа жиноят-судлов тизимларидан фарқланади. Судьянинг бир ўзи ҳамма турдаги, яъни жиноий, оилавий мерос ишларини юритарди [3]. Феодал – табақачилик хусусиятига эга бўлган Бухоро ва Хива хонликларида суд ҳокимиятининг бошида амир ва хонларнинг ўзи турган ва Олий судни амалга оширганлар. Улар судловни оммавий тартибда юритиб, шахслар, асосан, солиқ тўлашдан бош тортганлик, ғазнани талон- тарож қилганлик, ҳокимиятга қарши бош кўтарганлик ва шу каби жиноятлар учун таъқиб қилинган. Фақат хонгина ўлим жазосига маҳкум этиши мумкин бўлган. Қушбеги, беклар, қози-калон (олий судья), қози аскарий (ҳарбий судья) ва бошқалар “ҳаёт ва ўлим ҳуқуқидан ташқари” барча ҳуқуқлардан фойдаланган, ўлим жазоси шарт деб ҳисобланган ҳолатларда улар хон (амир)нинг рухсатини олишган. XIX асрнинг иккинчи ярми ва XX асрнинг бошларида Россия томонидан Ўрта Осиёнинг забт этилишидан Туркистон ўлка губернаторлигининг ташкил қилинишидан сўнг мустамлакачилик ҳокимияти бу ерда Россия империяси қонунлари бўйича фаолият кўрсатган ўз суд органларини ташкил қила бошлаган. Бу даврда Туркистонда ҳуқуқ соҳасида таснифланиш мавжуд бўлмаган ва Туркистон ўлкасининг асосий 257 Международная студенческая конференция «Современные подходы к доказательствам в уголовном судопроизводстве» юридик ҳужжати сифатида, ўлкани бошқаришда асос бўлган, 1886 йил 12 июнда Россия императори томонидан тасдиқланган “Туркистон ўлкасини бошқариш тўғрисидаги Низом” ҳисобланган [4]. Ушбу Низомга биноан қозилар суди
Доказательный фрагмент
«Ҳуқуқий давлат барпо этишда ҳокимиятлардан бири бўлмиш – суд ҳокимияти давлатда қонунлар: ижросини назорат қилиш ва қонун бузилишларини олдини олиш функциясини бажаради.»
Образец извлечения
Демо-превьюҲуқуқий давлат барпо этишда ҳокимиятлардан бири бўлмиш – суд ҳокимияти давлатда қонунлар: ижросини назорат қилиш ва қонун бузилишларини олдини олиш функциясини бажаради. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- court, judge, The Charter on the administration of Turkestan, Criminal Procedure Code of the Uzbek SSR, Kaziev courts, қозилик судлари, шариат, УПК УзССР, “Туркистон ўлкасини бошқариш тўғрисидаги Низом”, суды казиев, “Устав об управлении Туркестана, суд, қози-калон, ЎзССР ЖПК, sharia, бийлик судлари
Смежные источники
ЖУРНАЛ ПРАВОВЫХ ИССЛЕДОВАНИЙРозимова Кундуз Юлдашевна2026
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025