К содержанию
РецензированоRU2026

Перевод текста на русский язык: Методы сбора доказательств в исследовании: анализ и выводы.

ТАФТИШ ДАЛИЛЛАРНИ ТЎПЛАШ УСУЛИНИНГ ЖИҲАТЛАРИ: · ТАҲЛИЛ ВА МУЛОҲАЗАЛАР · Лазизжон Баракаев

Современные тенденции в развитии науки: перспективы и практика · 2026

Аннотация

ушбу мақолада муаллиф томонидан махсус билим тушунчаси изоҳланган, тафтишга оид ҳуқуқшунос олимлар фикрлари таҳлил қилинган, ўзга идоравий текширув, экспертиза, молия ва солиқ текширувлари, сайёр солиқ текшируви, камерал солиқ текшируви, тафтиш тушунчасидан келиб чиққан ҳолда унинг компонентлари ҳақида фикрлар баён этилган. Калит сўзлар: тафтиш, ўзга идоравий текширув, экспертиза, молия ва солиқ текшируви, сайёр солиқ текшируви, камерал солиқ текшируви. Аннотация. В статье рассматривается понятие специальных познаний, а также анализируются мнения юристов о ревизии и ведомственной проверке. Объясняются компоненты ревизии на основе концепции экспертизы, финансовой и налоговой проверки, а также выездной и камеральной налоговой проверки. Ключевые слова: ревизия, межведомственная проверка, экспертиза, финансовая и налоговая проверка, выездная налоговая проверка, камеральная налоговая проверка. Annotation. The article describes the concept of special knowledge, analyzes the opinions of lawyers about audits and departmental audits, explains the components of audits based on the concept of examination, financial, tax audit, on- site tax audit, desk tax audit. Keywords: revision, interdepartmental examination, expertise, financial and tax audit, on-site tax audit, desk tax audit. Тафтиш махсус билимлардан фойдаланишнинг процессуал шаклларидан бири саналади ҳамда иш, ҳодиса ва бошқа ҳолатлар юзасидан ёки ҳақиқий аҳволни аниқлаш мақсадида ўтказиладиган текширувдир. Махсус билим тушунчасини изоҳлаш орқали тафтиш тергов ҳаракатининг табиатини тушуниш мумкин бўлади. Махсус билимлар тафтиш ва экспертиза тушунчаларини изоҳлашда асосий компонент ҳисобланади. 48 «Современные тенденции в развитии науки: перспективы и практика» И.Р. Астановнинг фикрича, “махсус билим – бу жиноят ишини қўзғатиш, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси мақсадлари учун қўлланиладиган ва жиноятга алоқадор фактик маълумотлар, далилларни замонавий тадқиқот усуллари орқали топиш, тўплаш, баҳолашни амалга оширишда фойдаланиладиган фан, техника, касб-ҳунар соҳасидаги тор соҳадаги профессионал билимдир”. Ушбу тушунчада терговга қадар текширув институти инобатга олинмаган ва изоҳланмаган бўлса-да, таъриф махсус билим тушунчасини тўлиқ қамраб олган. Л.В. Лазареванинг фикрича эса “махсус билим жиноятни ва жиноятчини аниқлашда, уни тергов қилишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлланадиган восита ва усулларнинг энг маҳсулдори”. Ушбу тушунчада ўзга идоравий текширув, суриштирув, терговга қадар текширув тушунчалари ва моҳияти инобатга олинган ҳисобланади. Айрим олимлар эса махсус билим – жиноят иши юзасидан ҳақиқатни аниқлашга қаратилган ваколатли органлар (суриштирувчи, терговчи, прокурор, судья) фаолияти учун қўлланадиган, уларнинг билим ва кўникмаларидан ташқари бўлган тор мутахассисликлар фаолиятидир, дейди. Ушбу ҳолатда таржимон ҳам тор мутахассислик фаолияти ҳисобланади, аммо бу тушунча махсус билим тушунчасини қамраб ололмайди. Айрим олимлар гуруҳи жиноятни аниқлашда ва тергов жараёнларини олиб боришда кундан кунга махсус билимлар имкониятларидан фойдаланиш ҳолатлари ва миқдори кўпайиб бормоқда, ушбу билимларсиз адолатни таъминлашни тасаввур қилиш қийин деб ҳисоблайди. Б.М. Бишманов эса махсус билим тушунчасини қўллашга қарши чиқади, унинг назариясида махсус билим тушунчаси мавжуд эмас, ушбу тушунчалар махсус ҳуқуқий соҳаларда қўлланилиб келади, дейди. Айрим олимлар эса, махсус билим – махсус билим эгалари томонидан назарий ва амалий тайёргарлиги маҳсули бўлган билимлари йиғиндисидир, дейди. Фикримизча, юқоридаги махсус билимга оид тушунчаларнинг энг муҳим жиҳатларини олган ҳолда ушбу тушунчага қуйидаги муаллифлик таърифини берамиз: “Махсус билим – фактик маълумотларни аниқлаш, далилларни замонавий тадқиқот усуллари орқали топиш, тўплаш ва баҳолашни амалга оширишда фойдаланиладиган ҳамда терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов ҳамда суд муҳокамасининг мақсадларига эришиш учун қўлланиладиган, фан, техника, касб-ҳунарга доир тор соҳада, яъни тафтиш қилиш ва экспертизалар ўтказиш ҳамда эксперт, мутахассислар кўникмаларидан фойдаланишга қаратилган билимдир”. Махсус билимлардан фойдаланиш жиноятларни тергов қилиш жараёнида қўлланиладиган энг муҳим институт саналади. Ушбу тушунчанинг бир неча хил шакллари мавжуд бўлиб, уларни изоҳлашда олимларнинг турли хил қарашлари мавжуд. Қуйида уларни изоҳлаб чиқсак. 49 "Современные тенденции в развитии науки: перспективы и практика" Ғ. Абдумажидов махсус билимлардан фойдаланиш шаклларини: тафтиш, ўзга идоравий текширув, экспертиза ўтказишни талаб қилмайдиган ҳолатлар; тафтиш ўтказувчи мутахассис фаолияти билан боғлиқ тартиб; экспертиза тадқиқотлари орқали амалга ошириладиган фаолият; махсус билим эгалари кўрсатмаларидан иборат бўлишини изоҳлаган. Ушбу таснифга тўлиқ қўшилиб бўлмайди, чунки биринчи шаклдаги тафтиш ва тафтиш ўтказувчи мутахассис фаолияти билан боғлиқ бир шаклни ташкил қилади. Б.А. Мўминовнинг фикрича, “иқтисодиёт соҳасидаги жиноятларда қўлланиладиган махсус иқтисодий билимлардан фойд

Доказательный фрагмент

«ушбу мақолада муаллиф томонидан махсус билим тушунчаси изоҳланган, тафтишга оид ҳуқуқшунос олимлар фикрлари таҳлил қилинган, ўзга идоравий текширув, экспертиза, молия ва солиқ текширувлари, сайёр солиқ текшируви, каме…»

Образец извлечения

Демо-превью

ушбу мақолада муаллиф томонидан махсус билим тушунчаси изоҳланган, тафтишга оид ҳуқуқшунос олимлар фикрлари таҳлил қилинган, ўзга идоравий текширув, экспертиза, молия ва солиқ текширувлари, сайёр солиқ текшируви, каме… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
revision, interdepartmental examination, expertise, financial and, камеральная налоговая проверка, финансовая и налоговая проверка, ревизия, выездная налоговая проверка, межведомственная проверка, financial and tax audit, on-site tax audit, сайёр солиқ текшируви, экспертиза, desk tax audit, audit, камерал солиқ текшируви, молия ва солиқ текшируви, тафтиш, interagency inspection, ўзга идоравий текширув
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники