К содержанию
РецензированоRU2019

Фуқаролик қонунчиликнинг мажбурият-ҳуқуқий муносабатлар бўйича айрим моддларини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари

ФУҚАРОЛИК ҚОНУНЧИЛИКНИНГ МАЖБУРИЯТ-ҲУҚУҚИЙ · МУНОСАБАТЛАР БЎЙИЧА АЙРИМ МОДДЛАРИНИ · ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ · Одинаев Адҳам Саъдуллоевич Ўзбекистон

Узбекистан – стратегия 2030 с точки зрения молодых ученых: экономика, политика и право · 2019

Аннотация

Мақолада тадбиркорлик субъектлари томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги, шунингдек, фуқаролик-ҳуқуқий мажбуриятлар ижросини таъминлаш учун неустойка қўллашни такомиллаштириш бўйича таклифлар берилган. Калит сўзлар: шартнома, пул мажбурияти, тижорат мажбурияти, тижорат муомаласи, неустойка, лафзсизлик тўлови, жарима, пеня, айбона, муқобил неустойка, мутлақ неустойка, кредитор, қарздор, компенсация, неустойка тўғрисидаги келишув, бажарилмаган мажбурият, бузилган мажбурият, зарар, зарарни қоплаш, жарима, астрент. Мажбурият-ҳуқуқий муносабатларда шартнома интизомини мустаҳкамлаш, кредиторлар ҳуқуқларини таъминлаш ва мажбуриятни бажармаганларга нисбатан қўлланиладиган фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик чоралари самарадорлигини ошириш долзарб масала бўлиб, мажбурият бажарилишини таъминлаш воситаси ва мажбуриятни бажармаганлик учун неустойка қўллаш, қарздорни мажбуриятни лозим даражада бажаришга ундашнинг таъсирчан ҳуқуқий механизмларини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жаҳонда йирик компанияларнинг мажбуриятларни бажармаганлиги, истеъмолчи манфаатларига зид фаолият юритаётганлиги учун катта миқдорда жарималарга тортилганлигини кузатиш мумкин. Жумладан, 2019 йилда Еврокомиссия Google компаниясига 1,49 миллиард евро, АҚШнинг Савдо бўйича федерал комиссияси Facebook Inc компаниясига 5 миллиард АҚШ доллари, АҚШ Калифорния суди Германиянинг Bayer концернига 2 миллиард АҚШ доллари жарима белгилаган[1]. Дунё мамлакатларида мажбурият бажарилишини таъминлаш ҳамда жавобгарлик чораси сифатида неустойкани қўллаш, кредитор ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг мақбул, самарали, таъсирчан ҳамда мутаносиб усуллари ва воситаларини такомиллаштиришга бўйича янгича ёндашувлар кузатилмоқда. Жумладан, шартнома эркинлигини таъминлаш, товарлар, хизматлар ва капиталларнинг эркин ҳаракатига тўсқинлик қилмаслик, халқаро стандартларга, жумладан, шартнома принциплари тўғрисидаги ҳужжатлар, хусусан, УНИДРУА[2] Халқаро тижорат шартномалари принципларига миллий қонунчиликни мослаштириш, қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти билан боғлиқ муаммоларнинг илмий ечимини топиш долзарб масаладир. Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, бу борада фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик институтини такомиллаштириш, шу билан бирга, тадбиркорларга етказилган зарарни қоплашнинг адолатли тартибини таъминлашга алоҳида аҳамият бериш зарур. Бизнес субъектларига имтиёз ва преференциялар беришни ташкилий ва ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш[3, 16], тадбиркорларнинг ўз мажбуриятларини, қонун олдидаги масъулиятларини унутмасликлари ғоят муҳимдир[4, 357]. Мажбурият ҳуқуқида хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида шартнома талаблари ва интизомига риоя қилмаганлик учун неустойка қўллаш, неустойканинг ҳуқуқий табиати, унинг фуқаролик қонунчилигидаги ўрни ва функцияси, мажбурият бажарилмаганлиги учун жавобгарнинг айби даражаси, неустойкани камайтириш каби жиҳатлар бугунга қадар цивилистиканинг муҳим тадқиқот объекти бўлиб келяпти. Қадимги Рим ҳуқуқидан маълумки, шартномани бузган шахснинг зарар кўрган тараф фойдасига жарима тўлаш мажбурияти неустойка (stipulatio poenae) деб аталган. Бу келишувнинг мақсади қарздорга тазйиқ кўрсатиш ва шу орқали асосий мажбурият бажарилишини таъминлашдан иборат бўлган. Шартнома бузилиши неустойкани ҳаракатга келтирувчи шарт сифатида пулда ифодаланиб, мажбуриятни бажаришга мажбурлаш механизми ҳисобланган ҳамда тарафлар ўз ҳуқуқлари бузилиши оқибатларига тахминий баҳо бериб, шартномага неустойка тўғрисидаги шартни киритишган. Европада неустойка тўғрисидаги нормалар илк бор Рим хусусий ҳуқуқи манбаларида мустаҳкамланиб, неустойка мажбурият олган тарафлардан бири асосий мажбуриятни бузган тақдирда кучга кирувчи шартли мажбурият тарзида баён этилган. Неустойка фуқаролик-ҳуқуқий ҳимояланмаган шартномаларни мустаҳкамлаган ҳамда уларни бажарилишини таъминлаган. Неустойка тўғрисидаги қонунчиликнинг қуйидаги умумий манзарасини кўриш мумкин: - неустойкалар, қонун ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, жарима хусусиятига эга; - амалиётда баҳоловчи неустойка тан олинмайди; - шартномавий неустойкалар ёзма расмийлаштирилиши керак; - неустойкалар нафақат пул, балки бошқача мол-мулк билан ҳам тўланиши мумкин; - қонуний неустойка белгиланган мажбуриятларни таъминлаш учун шартномавий неустойкалар қўллаш мумкин эмас[5, 324-326]. Франция фуқаролик ҳуқуқида неустойка компенсацион хусусиятга эгалиги билан тавсифланади. Масалан, ФФКнинг 1229- моддасида жазоловчи изоҳот (неустойка) бош мажбурият бажарилмагани туфайли кредитор кўрган зарарларни қоплаш воситаси ҳисобланиши қайд этилган. Неустойка зарарларнинг умумий ҳисоб-китоби сифатида намоён бўлиб, унинг вазифаси суд процессининг олдини олишдан иборатлиги таъкидланади. Ҳатто суд шартномада кўрсатилган суммани зарарни қоплаш учун етарли эмас ёки ҳаддан ташқари баланд деб ҳисоблаган тақдирда ҳам, бундан кам ёки ортиқ сумма суд томонидан тайинланиши мумкин бўлмаган (ФФК 1152-модда). 1975 йил 9 июлдаги 75-597-сонли қонун билан судга белгиланган неустойка миқд

Доказательный фрагмент

«Мақолада тадбиркорлик субъектлари томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги, шунингдек, фуқаролик-ҳуқуқий мажбуриятлар ижросини таъминлаш учун неустойка қўллашни такомиллашт…»

Образец извлечения

Демо-превью

Мақолада тадбиркорлик субъектлари томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги, шунингдек, фуқаролик-ҳуқуқий мажбуриятлар ижросини таъминлаш учун неустойка қўллашни такомиллашт… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
шартнома, пул мажбурияти, тижорат, alternative neustoyka, мутлақ, айбона, зарар, зарарни қоплаш, пеня, контракт, компенсация, not fulfilled obligation, commercial obligation, compensation, тижорат муомаласи, коммерческая сделка, коммерческое обязательство, creditor, нарушенное обязательство, breached obligation, contract, кредитор, астрент, monetary obligation, денежное обязательство, плата за неразглашение, жарима, возмещение, agreement on neustopika, ущерб, отказ, неустопика, fine, не исполненное обязательство, commercial transaction, бажарилмаган мажбурият, тижорат мажбурияти, соглашение о неустопике, неустойка тўғрисидаги келишув, абсолютная неустойчивость, қарздор, штраф, неустойка, бузилган мажбурият, neustopika, indemnification, альтернативная неустойчивость, должник, debtor, penalty, absolute neustoyka, damage, asrent, non-disclosure fee, лафзсизлик тўлови, муқобил неустойка
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники