К содержанию
РецензированоRU2026

Давлат харидларига оид қонунчиликни такомиллаштиришнинг айрим фуқаролик-ҳуқуқий муаммолари

ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИГА ОИД ҚОНУНЧИЛИКНИ · ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ АЙРИМ ФУҚАРОЛИК-ҲУҚУҚИЙ · Каландарова Маликахон

Узбекистан – стратегия 2030 с точки зрения молодых ученых: экономика, политика и право · 2026

Аннотация

Давлат эҳтиёжларини таъминлаш мақсадида буюртмачи ва ижрочи ўртасида давлат харидлари тўғрисидаги шартнома деб номланувчи битим тузилади. Мазкур турдаги шартнома буюртмачилари сифатида бюджет ташкилотлари, харид қилиш тартиб- таомилларини амалга ошириш учун йўналтириладиган бюджет маблағларини олувчилар, давлат мақсадли жамғармалари, бюджет ташкилотларида ташкил этилган бошқа жамғармалар иштирок этади. Давлат харидлари тўғрисидаги шартнома ўзининг мақсади нуқтаи назаридан бошқа фуқаролик-ҳуқуқий шартномалардан фарқ қилади. Давлат харидлари тўғрисидаги шартномаларнинг асосий мақсади оммавий эҳтиёжларни таъминлашга қаратилган. Мақола давлат харидлари тўғрисидаги шартноманинг феноменени махсус шартнома конструкцияси сифатида тадқиқ қилишга қаратилган. Шу сабабли, Фуқаролик кодексининг янги таҳририни тайёрлашда инобатга олиниши лозим бўлган жиҳатлар ўрганилган. Калит сўзлар:давлат харидлари тўғрисидаги шартнома, бюуртмачи, ижрочи, шартнома лойиҳаси, фуқаролик-ҳуқуқий шартнома, оммавий эҳтиёжлар, махсус шартнома конструкцияси. Истиқболга мўлжалланган узоқ муддатли мақсадлар ва амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини таъминлашда ижтимоий ҳаётимизнинг барча соҳаларида бўлгани каби давлат харидларини ҳуқуқий тартибга солиш соҳасида ҳам чуқур ўзгаришларга эришиш - бугунги куннинг асосий талабидир. 343 Давлат бюджети иқтисодиёт ривожланишининг турли босқичларида бюджет сиёсатини амалга ошириш учун пул маблағларининг асосий манбаи ҳисобланади. Мазкур молиявий манба асосан бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчилар фаолиятларини молиялаштиришга, улар эҳтиёжлари учун товар ва хизматларни харид қилишга сарфланади. Бошқача қилиб айтганда, бюджет харажатларининг каттагина қисми давлат харидларига йўналтирилади. Давлат харидларининг вазифалари давлат бошқаруви фаолияти учун зарур товар, хизмат ва ишлар билан ўз вақтида, керакли миқдорда ва турда, оптимал сифатда ва нархда таъминлашдан ташқари рақобатни ривожлантириш учун давлат харидларига кўпроқ хўжалик субъектларини жалб қилиш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини яхшилаш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни халқаро андозаларга мос сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришга ундашдан иборатдир. Хорижий мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, давлат хариди бюджетнинг харажатлар қисмида катта салмоқни эгаллайди, шу билан бирга у иқтисодиётни бошқаришнинг муҳим воситаси ҳисобланади. Ҳозирги кунда дунёдаги кўплаб мамлакатлар сингари Ўзбекистон Республикасида ҳам давлат хариди тизимини ислоҳ этишга катта эътибор қаратилмоқда. Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда қисқа давр мобайнида давлат харидини ташкил этиш бўйича мутлақо янги тамойилларга асосланган тизим шакллантирилди. Бунда асосий урғу давлат харидлари тизимининг мавжуд механизмини халқаро андозалар асосида ташкил этиш, харид жараёнларида кичик бизнес субъектларига кўпроқ имтиёзлар беришга қаратилди. Давлат харидларининг такомиллашуви ушбу соҳанинг мукаммал қонунчилик базасини яратишга ва уни халқаро тажрибага мос равишда ривожлантиришга ҳам бевосита узвий боғлиқдир. Т.В.Кузьминанинг фикрича, давлат харидларига оид 344 қонунчиликдаги тушунчаларнинг тўлиқ моҳияти белгиланганмаганлиги, давлат харидларига оид нормаларни амалиётда қўллашда муаммоларни вужудга келтирмоқда. Ушбу соҳадаги қонунчилик давлат харидларини самарали ташкил этишни назарда тутса-да, “самарадорлик”нинг намоён бўлиш шартлари белгиланмаган. Бу эса, давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш, ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш жараёнида самарадорлик тамойилини амалга оширилганлигини назорат қилишни мураккаблаштиради [4]. Шунга кўра, ушбу соҳанинг айрим масалаларини илмий таҳлил қилган ҳолда қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган хулосаларга тўхтатилиб ўтиш лозим бўлади: Биринчидан, давлат харидларига оид шартномани тузиш учун тўловларнинг амалга оширилиши, ижрочи унинг ижро этиш мақсадини кўзлайди. Агар ижрочи бундай мақсадга эришмаса (агар шартнома ҳақиқий эмас деб топилса ёки бекор бўлса, бундан харид қилиш тартиб- таомиллари якунларига кўра таклифи энг мақбул деб топилган харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчисининг ҳуқуққа хилов ҳаракатлари натижасида шундай оқибат вужудга келса) буюртмачининг ушбу тўловларни ушлаб қолиш ҳуқуқи мавжуд эмас. Бундай ёндошув умумий қоида тариқасида қўлланилиши керак. Иккинчидан, қонун билан белгиланган давлат харидини амалга оширишнинг рақобатли тартиб-таомилининг жиддий бузилиши оммавий манфаатларга таҳдид сифатида баҳоланиши керак, яъни битим ҳақиқий эмас деб топилиши лозим. Бироқ, шартноманинг ҳақиқий эмас деб топилиши жамоатнинг янада жиддийроқ манфаатлари бузилишига олиб келиши мумкин. Бундай ҳолатда судга оммавий манфаатлар нуқтаи назаридан давлат харидларига оид шартномани конвалидация қилиш ҳуқуқи берилиши лозим. Конвалидация давлат харидлари тўғрисидаги шартномани ҳақиқий 345 эмас деб топиш ва қонунчиликда оммавий манфаатлар, уларнинг ҳимоясига қарши қаратилган хавфни инобатга олган ҳолда унинг мақсадлари ўртасидаги тўқнашувларни ҳал этишга хизмат қилади. Учинчидан, Қонунчиликда белгиланган тартиб-таомиллар ас

Доказательный фрагмент

«Давлат эҳтиёжларини таъминлаш мақсадида буюртмачи ва ижрочи ўртасида давлат харидлари тўғрисидаги шартнома деб номланувчи битим тузилади.»

Образец извлечения

Демо-превью

Давлат эҳтиёжларини таъминлаш мақсадида буюртмачи ва ижрочи ўртасида давлат харидлари тўғрисидаги шартнома деб номланувчи битим тузилади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
давлат харидлари тўғрисидаги шартнома, общественные нужды, фуқаролик-ҳуқуқий шартнома, civil law contract, исполнитель, executor, оммавий эҳтиёжлар, проект договора, гражданское право подряд, бюуртмачи, contract on public procurement, бухгалтер, специальное подрядное строительство, special contract construction, договор о государственных закупках, accountant, draft contract, махсус шартнома конструкцияси, шартнома лойиҳаси, public needs, ижрочи
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники