К содержанию
РецензированоRU2026

Давлат хизмати тушунчасининг сиёсий таҳлили

ДАВЛАТ ХИЗМАТИ ТУШУНЧАСИНИНГ СИЁСИЙ ТАҲЛИЛИ · Мирзабаев Куатбай Бахитбаевич, Ўзбекистон давлат

Узбекистан – стратегия 2030 с точки зрения молодых ученых: экономика, политика и право · 2026

Аннотация

Мазкур илмий ишда давлат хизмати тушунчасинбинг моҳияти ва унинг асосий ҳусусиятларини ошиб беришга қаратилган. Шунингдек, илмий мақолада хорижий мамлакатлар қонунчилигини ҳамда ҳуқуқшунос ва сиёсатшунос олимларнинг илмий ишлари ҳамда бу соҳада Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган ислоҳотлар ва қонунчилик қиёсий таҳлил этилди. Калит сўзлар:Давлат фуқаролик хизмати,давлат органлари, Электрон ҳукумат, давлат хизмати, давлат бошқаруви тизими, функция, вазифа. Ҳар қандай замонавий ҳуқуқий ва ижтимоий-сиёсий жараён, хусусан, давлат хизмати каби тизим ҳодисаларини тушунишга интилиш бизни бу масаланинг табиати ва моҳиятига мурожаат қилишга ундайди. Жамиятда юз берадиган кўплаб ҳуқуқий ва ижтимоий-сиёсий жараёнлар айнан давлат хизмати масаласи билан узвий боғлиқликда вужудга келади. Давлат хизмати тушунчаси хусусида илмий адабиётларда турли фикрларни учратиш мумкин. Бундай фикрларнинг хилма-хиллиги, асосан, давлат хизматчиси томонидан турли ижтимоий функцияларнинг амалга оширилиши билан боғлиқ. Бу табиий ҳолат бўлиб, давлат хизматчиси тушунчасини белгилашда аниқ бир мезондан келиб чиқишни истисно этади. "Давлат хизмати" атамаси қуйидаги каби кўплаб ижтимоий, сиёсий ва ҳуқуқий жиҳатдан маъноларга эга. Таниқли рус олими Н.И.Коркуновнинг фикрига кўра, ҳар қандай давлат манфаати учун фаолият давлат хизмат (кенг маъносида) деб аташ мумкин. У ўз позициясини янада мустаҳкамлаш 220 мақсадида, давлат хизматини давлат хизматчисининг давлатга нисбатан алоҳида ижтимоий-ҳуқуқий муносабати сифатида, бўйсунишга асосланган ва унинг мазмуни мажбурий фаолиятга эга, давлат номидан амалга ошириладиган ва муайян вазифани амалга оширишга қаратилган давлат фаолияти сифатида тарифлайди [1]. Ҳуқуқшунос олим Д.Н.Бахрахнинг фикрича: “Инсонларнинг, шунингдек, давлат ва жамиятнинг мақсадга мувофиқ фаолият йўналишларидан бири - бу хизматдир. Бу тушунча турли маъноларда: инсоннинг фаолият тури, ижтимоий-ҳуқуқий институт, давлат органларининг махсус тизими маъносида ишлатилиши мумкин. Хизмат - бошқарувдан, давлат фаолиятини амалга оширишдан, бошқарувни таъминлашдан, аҳолига ижтимоий-маданий хизмат кўрсатишдан иборат”[2]. Ҳар қандай давлатда давлат хизматини ташкил этишнинг асосий мақсади, албатта, давлат вазифалари ва функцияларини амалга ошириш, жамият хотиржамлигини таъминлаш, Конституцияси ва қонунчилик ҳужжатлари билан ўрнатилган тартибда оммавий манфаатларни қондириш ҳисобланади. Ўз олдига қўйилган мақсадга эришиш учун давлат турли - туман вазифаларни бажаради. Шунингдек, давлат хизмати тушунчасини янада кенгроқ ёритишда И.А.Василенко ҳам бир қатор таърифларни илгари сурган. Унга кўра, давлат хизматини давлат органларининг ваколатлари бажарилишини таъминлашга доир профессионал фаолият сифатида таърифлайди [3]. В.М.Манохиннинг фикрича, “Давлат хизматининг моҳияти, ўзига хос хусусиятларини, давлат хизматининг вазифа ва функцияларини - давлат вазифалари, функциялари, давлат фаолияти шаклларининг ўзаро нисбати орқали аниқлаш мумкин” [4]. Шунингдек, унинг таъкидлашича, давлат хизмати - бу давлат органлари ва бошқа ташкилотларини ташкил этиш ва ҳуқуқий тартибга солиш бўйича давлат фаолиятининг бир бўлаги ҳисобланади, давлат 221 органлари ва ташкилотларининг фаолияти эса давлат олдида турган вазифа функцияларини амалга оширишга қаратилади. Лекин мазкур таърифларга нисбатан кўпгина олимлар ўз эътирозларини билдиришган. Жумладан, Б.М.Лазарев унинг қўйидаги камчиликларини кўрсатиб ўтган: биринчидан, давлат хизмати давлат хизматчиси атамаси билан белгиланган; иккинчидан, давлат хизматчилари нафақат давлат функцияларини, балки бошқа фаолият турини ҳам амалга оширадилар (масалан, шифокорлар, илмий ходимлар, ўқитувчилар ва бошқалар); учинчидан, В.М.Манохин томонидан берилган таърифда икки ҳолат, яъни давлат хизмати ҳамда уни ташкил этиш ва тартибга солишга қаратилган фаолият умумлаштирилган. Б.М.Лазарев давлат хизматига қуйидагича таъриф беради: “давлат хизмати - давлатга хизмат қилиш, яъни уни талаби билан маълум бир пул мукофоти эвазига давлат органида давлат органида давлат олдида турган вазифа ва функцияларни амалга ошириш фаолиятидир” [5]. Мамлакатимизда давлат хизматининг ҳуқуқий асослари Конституция, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун ва бошқа кўплаб қонун ҳужжатларида мустаҳкамлаб қўйилган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 2-моддасида “Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар” ҳамда 37-моддасига асосан “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари давлат хизматига киришда тенг ҳуқуққа эгадирлар. Давлат хизматини ўташ билан боғлиқ чекловлар қонун билан белгиланади” деб ўрнатиб қўйилган. Яъни, давлат органлари, мансабдор шахслар собиқ Совет тизимида бўлганидай қандайдир гуруҳ (партия) манфаатларига эмас, балки халқ манфаатларига хизмат қилиши кераклиги ўрнатилган. Бундан ташқари, Конституциянинг 7-моддасида “Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир. 222 Ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимияти халқ манфаатлар

Доказательный фрагмент

«Мазкур илмий ишда давлат хизмати тушунчасинбинг моҳияти ва унинг асосий ҳусусиятларини ошиб беришга қаратилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Мазкур илмий ишда давлат хизмати тушунчасинбинг моҳияти ва унинг асосий ҳусусиятларини ошиб беришга қаратилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Давлат фуқаролик хизмати, давлат органлари, Государственная гражданская служба, function, задача, state bodies, task, давлат хизмати, давлат бошқаруви тизими, State civil service, Электронное правительство, государственные органы, вазифа, государственная услуга, public administration system, Электрон ҳукумат, public service, функция, Electronic government, истема государственного управления
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники