ЖУРНАЛ ПРАВОВЫХ ИССЛЕДОВАНИЙСуванов Сардор Бахадирович2026
Корея Республикасининг Марказий Осиёдаги “softpower” сиёсати ва ҳамкорлик йўналишлари
КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИНИНГ МАРКАЗИЙ ОСИЁДАГИ · “SOFTPOWER” СИЁСАТИ ВА ҲАМКОРЛИК ЙЎНАЛИШЛАРИ · Жаҳонгир Саидов ЖИДУ таянч
Узбекистан – стратегия 2030 с точки зрения молодых ученых: экономика, политика и право · 1990
Аннотация
Замонавий халқаро муносабатларда “soft power” муваффақиятли ташқи сиёсатнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. 1990 йилда Гарвард университети профессори Жозеф Най томонидан илмий муомалага киритилган “юмшоқ куч” тушунчаси бошқа иштирокчиларнинг хулқ-атворига мажбурлаш орқали эмас, балки ҳамкорлик ва ишонтириш орқали таъсир қилиш орқали белгиланган мақсадга эришиш қобилиятини назарда тутади. Ташқи сиёсатда “юмшоқ куч”дан АҚШ, Хитой, Япония, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Туркия, Буюк Британия ва бошқа бир қатор давлатлар фойдаланади[1]. Калит сўзлар: “soft power”, Марказий Осиё, таълим тизими, корейс тили, иқтисодиёт, сиёсат, маданият, Жозеф Най. Маълумки, Осиё-Тинч океани минтақасидаги давлатлар билан ҳамкорликни кучайтириш,янги ва истиқболли йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш ва инвестиция, экспорт ва илғор технологиялар соҳаларидаги алоқаларни кучайтириш «Ўзбекистон — 2030» стратегиясида алоҳида белгиланиб қўйилган. Бугунги кунда, Жанубий Корея Ўзбекистон иқтисодиётига катта таъсир кўрсатмоқда, Ўзбекистонда Кореянинг кичик корхоналари сони ортиб бормоқда. Айни пайтда Ўзбекистонда кореялик инвесторлар кўмагида 430 та корхона фаолият юритмоқда. Енгил саноат, машинасозлик, металлургия, туризм кабилар шулар жумласидандир.Мана шу 32 шароитлар туфайли Ўзбекистонда корейс тилига талаб ортди. Яхши мутахассислар тайёрлаш мақсадида талабалар корейс тилидан ташқари Жанубий Корея иқтисодиёти, сиёсати ва тарихини ўрганиш имкониятига эга. “Юмшоқ куч” ушбу тоифалар орқали бошқа мамлакатларга билвосита таъсир кўрсатиши мумкин, чунки у жозибадорлик орқали ўз мақсадига эришишга қаратилган сиёсатга эга. Дастлаб кўпчилик “юмшоқ куч” сиёсатига қарши эди. Бироқ 2001-йил 11 сентябрьдаги терактдан сўнг АҚШда “юмшоқ куч” сиёсати йўлга қўйилди ва рақиблар сони камайишни бошлади. Агар мамлакат оммавий ахборот воситалари орқали ўзини энг яхши ҳолатда кўрсатса, лекин ҳақиқат маълумотларга мос келмаса, бу вазиятни янада ёмонлаштириши мумкин. Бундан 10 йил аввал Марказий Осиё Совет Иттифоқининг чекка ҳудудларига қарашли бўлганида бу минтақа ҳозиргидек дунёда эътиборни жалб қилмаган эди. Аммо Совет Иттифоқи парчаланганидан сўнг, халқаро вазиятнинг ўзгариши жараёнида Марказий Осиёнинг мавқеи тобора кучайиб бормоқда ва бугунги кунда кўплаб ривожланган мамлакатлар ушбу минтақага қизиқиш уйғотмоқда. Айтиш мумкинки, ҳозирги вақтда Марказий Осиё Евроосиё қитъасининг геосиёсий динамикасида стратегик муҳим ўрин тутади. Марказий Осиёнинг геосиёсий ва геоиқтисодий ролининг кучайишига хизмат қилувчи муҳим омиллардан бири бу минтақанинг бевосита Европа ва Осиё ўртасида жойлашганлиги бўлиб, бу минтақани ҳарбий хавфсизлик нуқтаи назаридан стратегик аҳамиятга эга қилади. Иккинчидан, иккинчи Яқин Шарқ деб аталадиган Марказий Осиё нефт ва газ ресурсларига бой ва шунинг учун энергия ресурсларининг янги етказиб берувчисига айланиши мумкин, бу эса ушбу минтақанинг иқтисодий аҳамиятини оширади. Учинчидан, Евроосиё қитъасининг транспорт йўллари чорраҳасида жойлашган Марказий Осиё савдо оқимларининг жаҳон 33 марказига айланиши мумкин. Тўртинчидан, узоқ муддатли истиқболда бу минтақа Евроосиё иқтисодий ҳамжамиятини шакллантиришда катта аҳамиятга эга. Бу борада Марказий Осиё Корея учун муҳим ва ҳамкорликнинг истиқболли мақсади ҳисобланади. Марказий Осиё мамлакатлари Корея товарлари бозорини кенгайтириш учун катта имкониятлар яратади, шунингдек, нефт, газ ва бошқа фойдали қазилмаларни етказиб берувчи сифатида муҳим рол ўйнаши мумкин. Бугунги кунда, Корея Республикаси G-20 аъзоси бўлиб, халқаро ташкилотлар фаолиятида иштирок этиб, халқаро тадбирларни ўтказишда катта тажрибага эга, ўзининг сиёсий ва маданий қадриятларини фаол тарғиб қилмоқда. У дунёга таъсир ўтказа оладиган "юмшоқ куч"нинг ўзининг самарали миллий моделини ишлаб чиқишга муваффақ бўлди. Жанубий Корея юқори технологиялар ишлаб чиқариш бўйича етакчи бўлиб, юқори сифатли таълим, тиббий хизматларни арзон нархларда олиш имкониятини беради. Жанубий Корея маданияти ҳам жозибали. Корея санъати, ҳунармандчилиги ва ошхонасининг анъаналари аллақачон бутун дунёга тарқалган. Жанубий Кореянинг Марказий Осиё минтақаси давлатлари билан иқтисодий ҳамкорлиги ўзаро манфаатли. Корея Республикаси иқтисодиётнинг узлуксиз ривожланиши учун Марказий Осиёда энергия ресурслари ва янги ташқи бозорларга муҳтож. Ўз навбатида, Марказий Осиё мамлакатлари Сеулга иқтисодий ривожланишнинг янги ҳамкори сифатида муҳтож, чунки саноати табиий ресурсларни қазиб олишга қаратилган мамлакатларда сезиларли даражада энергия ва минерал ресурслар ривожланиш чегараси ҳисобланади. Бинобарин, сўнгги йилларда Жанубий Корея ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги 34 ҳамкорлик ривожланиб бораётганини кўриш мумкин.Қирғизистон ва Корея Республикаси ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик икки давлат ўртасидаги фойдали муносабатларнинг муҳим жиҳатларидан биридир. Ҳозирда, Корея Республикасига экспорт қилинадиган асосий маҳсулотларни радиоэлектрон ва кимё саноати товарлари, тўқимачилик ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг айрим турлари ташкил эта
Доказательный фрагмент
«Замонавий халқаро муносабатларда “soft power” муваффақиятли ташқи сиёсатнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади.»
Образец извлечения
Демо-превьюЗамонавий халқаро муносабатларда “soft power” муваффақиятли ташқи сиёсатнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- “soft power”, Марказий Осиё, таълим тизими, Joseph Nye, Центральная Азия, education system, Корейский язык, "soft power", система образования, Жозеф Най, Central Asia, economics, иқтисодиёт, сиёсат, культура, политика, маданият, корейс тили, «мягкая сила», politics, culture, экономика, Джозеф Най, Korean language
Смежные источники
ЖУРНАЛ ПРАВОВЫХ ИССЛЕДОВАНИЙРозимова Кундуз Юлдашевна2026
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025