К содержанию
РецензированоRU2026

Описание арабских стихов о Мирадже

Жаҳонгир Турдиев

Арабский язык в эпоху глобализации: инновационные подходы и методы обучения · 2026

Аннотация

This article is devoted to the description of the Miraj incident in Arabic poems and the issue of its style. In it analyzes Arabic poems and their characteristics. The article also talks about the events of Isra and Miraj and related information. The article also discusses the uniqueness of the prose rhyme used in the work. Key words: Arabic language, poetry, ritual, Isra, Miraj, prose rhyme. Юртимиз масжидларида мавлид тадбирлари кўтаринки руҳда ўтказилади. Диёримизда бу каби тадбир ва маросимларда Имом Саид Жафар ибн Ҳасан Барзанжийнинг араб тилида битилган “Иқдул-жавҳар фи мавлидун-Набиййил Азҳар” (“Порлоқ юзли Набийнинг мавлидлари хусусидаги гавҳар маржон”) асаридан кенг фойдаланиб келинган. Мазкур мавлид асари юртимизда шу қадар кенг тарқалганки, халқ ўртасида мавлид дейилса, фақат шу асар тушуниладиган бўлиб қолган. Бунинг сабабларидан бири Имом Барзанжий раҳматуллоҳи алайҳининг мавлидида асосан саҳиҳ, ишончли маълумотлар келтирилган. Бу эса асар қимматини оширишда муҳим омиллардан ҳисобланади. Бу асар халқимиз орасида кенг тарқалгани ва барчани қизиқтиргани сабабли бир неча бор ўзбек тилига таржима ва шарҳ қилинган. Жумладан, ўтган асрда Марғилонда яшаб, ижод қилиб ўтган олимларимиздан бири 53 “Arab tili globallashuv davrida: innovatsion yondoshuvlar va o‘qitish metodikasi” mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy anjuman Фозилжон махдум, Тошкент Ислом университети тадқиқотчиси Нодирбек Набижон ўғли, ёш иқтидорли олимларимиздан Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид томонидан амалга оширилган таржима ва шарҳлар нашр қилинган. Мазкур асар адабий услубдаги мавлидлардан бўлиб, унда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнингнинг мавлидлари ва унга боғлиқ хабарлар бадиий бўёқларда, балоғатли услубда ҳикоя қилинган. Асар сажъ услубида ёзилган бўлиб, икки мисрадан иборат жуфтликнинг ҳар бири алоҳида қофияда берилган ва асарнинг бошидан охиригача жуфтликнинг биринчи мисраси бир тур қофияда, иккинчиси яна бир тур қофияда тугаллланган. Бунда ана шу охирги сўзда тўхтаб, сўнги ҳарфни сокин қилиш назарда тутилган, яъни шундагина қофия ҳосил бўлади [4.13]. Исро луғатда “тунги сайр” маъносини билдирса, шаръий истилоҳда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Макка шаҳридан Қуддус шаҳрига қилган тунги сайрлари “Исро” дейилади. Исро ҳодисаси Қуръони Карим оятлари билан собит бўлган. Бу ҳақда Исро сурасининг 1-оятида баён қилинган: Ўз бандасини кечаси Масжидул Ҳаромдан атрофини баракали қилганимиз Масжидул Ақсога мўъжизаларимизни кўрсатиш учун сайр қилдирган Зот пок бўлди. Албатта, У эшитувчидир, кўрувчидир [1. 282]. Оятдаги “Ўз бандаси”дан мурод, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо Аллоҳнинг бандаси эканликлари билан фахрланиб юрар эдилар. Ушбу оятда у зотнинг номлар айтилмай, “Ўз бандаси” ибораси ишлатилиши ҳам Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам фахр ҳамда энг оғир пайтда у киши учун тасаллидир [2.180]. “Меърож – Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Исродан сўнг ўша кечанинг ўзида “Масжидул Ақсо”дан олий самоларга, кейин “Сидратул мунтаҳо”га кўтарилишлари, сўнгра ўша кечанинг бир қисмининг ўзидаёқ “Байтул Мақдис”га қайтишларидир. Меърож луғат жиҳатидан нарвонга ўхшаш “кўтарилиш асбоби” маъносини англатади. Лекин унинг қандай нарса экани номаълумдир. Унинг ҳукми ҳам бошқа ғайбий нарсаларнинг ҳукми каби бўлиб, шакл ва ҳолати қандайлигини билишга уриниб ақлни қийнаш дуруст эмас” [3.170]. Имом Барзанжий ҳам “Иқдул-жавҳар фи мавлидун-Набиййил Азҳар” номли асарларида Исро ва Меърож ҳодисасини юксак бадиий маҳорат билан ифодалаганлар. Ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Исро ва Меърож” кечасида пайғамбарларни кўзлари билан кўрганлари ривоят қилинган. Яна у зотнинг барча пайғамбарларни самода ҳам кўрганлари зикр қилинган. Мавлид асари муаллифи ана шу ҳадисдаги маъноларни мухтасар қилиб қуйидагича ифода этади: مَ ُث هْ َّيسِ دْ ُقلْا هِ ِباحَ رِ وَ ىصَ قْ لأا دِ جِ سْ مَ لْا ىَلا مِ ارَ حَ لْا دِ جِ سْ مَ لْا نَ مِ ً ةظَ قْ َي هِ دِ سَ جَ وَ هِ حِ وْ رُ ِب ي رِ سْ ُأ هْ لاعَ وَ رُ اَقوَ لْا ُهَلَّلجَ دْ َق وَ ىَلوُلأْا يِف مَ دَ آ ىَأرَ َف تِ وَ امسّ لا ىَلا هِ ِب جَ رِ عُ وَ 54 “Arab tili globallashuv davrida: innovatsion yondoshuvlar va o‘qitish metodikasi” mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy anjuman Сўнгра у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам руҳ жасадлари билан уйғоқ ҳолларида Масжидул Ҳаромдан масжидул Ақсога, унинг муқаддас раҳбаларига (Очиқ кенг майдон, масжид ҳовлиси) тунда сайр қилдирилдилар ҳамда у зотни осмонларга олиб чиқилди. У зот биринчи осмонда Одам алайҳиссаломни кўрдилар. Дарҳақиқат, виқор уни улуғвор қилиб, қамраб олган эди [4.171]. هْ هَّيشقَّتلا ةِ رَّ َبلْا لِ وُتَبلْا نَ بْ ا ةِ َيِناَّثلا يِف وَ هْ اَبصِ يِف مَ كْ حُ لْا يَ ِتوُأ يَذّلا ىَيحْ ضي هِ ِتَلاخَ نَ بْ اوَ Иккинчи осмонда маъсума, олийжаноб, тақводор аёлнинг ўғли Ийсо алайҳиссаломни ҳамда унинг холасининг ўғли, болалигидаёқ ҳикмат берилган Яҳё алайҳиссаломни кўрдилар [4.171]. هْ ضّيلِامَ جَ لْا هِ ِترَ وْ صُ ِب قَ دِ اصَّ لا فَ سُ وُي ةِ َثلِاَّثلا يِف وَ هْ لاعْ أ وَ ُهَناكَ مَ اللّّ عَ

Доказательный фрагмент

«This article is devoted to the description of the Miraj incident in Arabic poems and the issue of its style.»

Образец извлечения

Демо-превью

This article is devoted to the description of the Miraj incident in Arabic poems and the issue of its style. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Arabic language, poetry, ritual, Isra, Miraj, prose rhyme, Исро, Меърож, Исра, ритуал, шеър, Араб тили, поэзия, Мирадж, насрий қофия, арабский язык, маросим, прозаическая рифма
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники