Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
МЕХАНИЗМЫ РАЗВИТИЯ ПРОФЕССИОНАЛЬНОЙ КОМПЕТЕНТНОСТИ БУДУЩИХ УПРАВЛЕНЦЕВ В ОБЩЕОБРАЗОВАТЕЛЬНОЙ ШКОЛЕ
КОМПЕТЕНЦИЯСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МЕХАНИЗМЛАРИ · Азиза Абдуллаева
Современная наука и исследования · 2 · 2023
Аннотация
This article describes the mechanisms of professional competence development of future managers in secondary schools. Reasonable opinions and comments are mentioned throughout the article. Key words: Long-term experiences, comprehensive schools, establishment of education. МЕХАНИЗМЫ РАЗВИТИЯ ПРОФЕССИОНАЛЬНОЙ КОМПЕТЕНТНОСТИ БУДУЩИХ УПРАВЛЕНЦЕВ В ОБЩЕОБРАЗОВАТЕЛЬНОЙ ШКОЛЕ Аннотация. В данной статье освещаются вопросы механизмов развития профессиональной компетентности будущих менеджеров в общеобразовательной школе. Аргументированные мнения и комментарии упоминаются на протяжении всей статьи. Ключевые слова: Многолетний опыт, общеобразовательные школы, учреждения образования. Кўп йиллик тажрибалар, мактабда таълим-тарбиянинг йўлга қўйилиши, таълим муассасасининг обрў-эътибори, ўқитувчиларнинг ижодкорлик фаолиятлари, ўқувчиларнинг билим олиш самарадорлиги юқори бўлиши, тарбияланганлиги, камол топиши, кўп жиҳатдан мактаб раҳбарининг фидойилиги ва сифат қирраларига боғлиқлигини кўрсатади. Мактаб раҳбари таълим-тарбия жараёни амалга ошадиган муассасанинг биринчи кишиси, бош мутасаддидир. Унинг мактабни бошқаришда қатор вазифалари ва фаолият турлари мавжуд. Мактаб раҳбари – педагог сифатида ўзининг муайян концепциясига эга бўлиши, педагог кадрлар ва таълим жараёни иштирокчилари қалбини ҳис қилиш ва миллий қадриятларимизни, ҳаётий тажрибаларни, фан ва техника соҳаларидаги ютуқларни ўргатишни таъминлайди. “Устоз-педагоглар мактаби”ни ташкил этади ва доимий равишда унинг фаолиятини ўрганиб, кузатиб боради. Мактабда илмий, педагогик, методик ишларни такомиллаштиришга ҳисса қўшиши, барча ўқитувчилар ва ўқувчиларга ҳар томонлама (билими, тарбияланганлик ҳолати, кийиниш ва мулоқот маданияти ва бошқа жиҳатлари билан) ўрнак бўлиши, жамоанинг шахсга нисбатан таъсир этувчи имкониятларини ишлата билиши лозим. Шу билан бирга 1 45 5 International scientific journal ISSN: 2181-3906 «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» 2023 VOLUME 2 / ISSUE 12 / UIF:8.2 /MODERNSCIENCE.UZ мактабдаги таълим-тарбия жараёнининг мазмуни, усули, шаклларини ташкил этиш масалаларини мувофиқлаштиради. Аввало, мактаб раҳбари – раҳбар бошқарувчи (менеджер) сифатида имкониятларни таҳлил этади, ўзи мўътадил таваккал қилади ва қарорлар қабул қилади, мактабнинг стратегияси ва ҳаракатларини режалаштиради ва уни амалга оширишга жамоани йўналтиради. Мактабда “Таълим тўғрисида”ги Қонун ҳамда Президент фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг таълимга оид қарорларини бевосита таълим- тарбия жараёнига татбиқ этувчи масъул шахс. Бажарадиган вазифасига асосан, тегишли таълим муассасаси фаолиятини самарали бошқариш бўйича ҳужжатларни тайёрлаш ҳамда педагогик жамоа фаолияти мақсади ва вазифаларини аниқ белгилашдан иборатдир. Ҳамкорларни бошқаради, йўналтиради ва кўрсатма беради. Педагог жамоани қунт билан ишлашга туртки беради. Кадр ва ходимларни тўғри танлаб олиш ва ёллаш, ривожланишни баҳолайди, далда беради, жазолайди. Таълим муассасаларини маданият объектларига асосланган илмий-методик бошқаришга тизимли ёндашув ғоялари ва тамойилларини онгли равишда ўзлаштириш муаммони тадқиқ этиш ва амалий вазифаларни ҳал этиш стратегиясини, амалий ечимлар ва фаолият характерини ўзгартиради, воқеа-ҳодисалар, маданий жараёнлар ҳақида янги тасаввурлар ҳосил қилади. Бошқарув маданияти – умумий ижтимоий маданиятнинг ташкил этувчи компоненти сифатида маълум бир ижтимоий маданият матндаги бошқарув тушунчалари, муносабатларнинг ўзаро таъсир этиши натижасида шаклланади ва унда қатор: анъанавийлик, долзарблик даражаси, мотивлаштириш тизими; раҳбарлик услублари, ташкилий муҳитнинг сифати; коммуникациялар; шахсни бошқариш; бошқарув стратегияси ва раҳбарнинг касбий маданияти каби компонентлар расман пайдо бўлади. Раҳбар маданияти – раҳбар одоби ва иқтидори ўртасидаги диалектик боғланиш. Бу боғланиш одоби, иймон, инсоф, адолат ва иқтидор каби фазилатлар мажмуидан иборат бўлади. Раҳбарнинг касбий маданияти деганда раҳбарнинг касбини билимдонлиги, унинг касбий бошқарув фаолиятини бажаришга тайёргарлик даражаси тушунилади. Бунда раҳбарларнинг мақсадга мувофиқ у ёки бу касбий сифатлари алоҳида вазиятларда ҳар бир раҳбарнинг “идеал моделини” шакллантиришга асосланади. Мактаб бошқарув маданияти педагогик, мулоқот, психологик, ҳуқуқий, иқтисодий, сиёсий, экологик, меҳнат ва ижро маданиятларидан ташкил топиб, бошқарувда раҳбарни уларга амал қилиши таълим муассасасининг бошқарувини самарали қилишга имкон беради. Раҳбарлик фаолиятининг самарадорлиги раҳбар шахснинг тафаккури, ақл- идрокига ҳам бевосита боғлиқ бўлади. Тафаккур раҳбарга кенг ва чуқур фикрлай олиш, яхшини ёмондан, фойдали меҳнатни зарарли меҳнатдан, муҳим вазифаларни номуҳим вазифалардан бехато ажрата олиш имкониятини беради. Масъулият – раҳбар ходимнинг асосий хусусиятларидан биридир. Раҳбар масъулияти ҳамиша муҳим саналган. Масъулият, аввало, ҳар бир кишининг виждони, иймони, қолаверса, ўзлигига нисбатан масъуллик ҳиссидан бошланади. Шу билан бирга таълим муассасалар раҳбарларининг иш фаолиятида зарур деб ҳисобланган қуйидаги талаблар: 1 45 6
Доказательный фрагмент
«This article describes the mechanisms of professional competence development of future managers in secondary schools.»
Образец извлечения
Демо-превьюThis article describes the mechanisms of professional competence development of future managers in secondary schools. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Long-term experiences, comprehensive schools, establishment of education, Кўп йиллик тажрибалар, Многолетний опыт
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Журнал универсальных научных исследованийAND RESTORATION, Khatamov Orif Yusupovich2024
Магистерские диссертацииЮлдашев Ж.Х2014