Наука и технология в современном миреМирзаева Ширин Нодировна, Тахиров Чингиз Аъзамович +22026
Строительство медресе Муллы Кыргыза в городе Наманган
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР · ЭНЕРГОЭФФЕКТИВНОСТИ ЗДАНИЙ С ИСПОЛЬЗОВАНИЕМ СОВРЕМЕННЫХ · КОНСТРУКЦИОННЫХ ТЕПЛОИЗОЛЯЦИОННЫХ СТРОИТЕЛЬНЫХ · Адилов Зафар Равшанович
Сейсмическая безопасность зданий и сооружений · 2015
Аннотация
Мақола Наманган шаҳрида жойлашган Мулла Қирғиз мадрасаси архитектурасига бағишланган бўлиб, унда мадрасанинг тарҳий ва тарзий ечими, қурилиш материаллари, безаклари ҳамда уни қурган усталар ёритиб берилган. Шунингдек мадрасанинг куфий услубда битилган ташқи безаклари таҳлил этилган. Калит сўзлар: мадраса, беш қиррали тарҳ, пештоқ, мезана, куфий ёзув, ҳужра, масжид, дарсхона. Аннотация. Статья посвящена архитектуре медресе Муллы Кыргыза, расположенного в городе Намангане. Также анализируется внешнее убранство медресе, выполненное в куфическом стиле. Annotation. The article is devoted to the architecture of the Mullah Kyrgyz madrasah, located in the city of Namangan. The external decoration of the madrasah, made in the Kufic style, is also analyzed. Наманган вилоятида кўплаб архитектура ёдгорликлари бўлиб, уларни илмий ва диний биноларга ажратиб ўрганиш мумкин. Илмий биноларга мадрасалар ва мадрасаи- олиялар, мактаблар ва бошқалар киради. Мадраса сўзи арабчада «ўрганмоқ» маъносини англатиб, у Ўрта Осиёда умумий ва олий таълим муассасаси сифатида VIII аср охири, яъни Араб ҳалифаси даврида шаклланган. Мадрасалар Бухоро ва Самарқандда VIII асрнинг охири - IX асрнинг бошларида қурила бошланган. Унга қадар эса таълим ишлари, мактаблар ва масжидларнинг кутубхоналарида ҳамда махсус билим уйларида олиб борилган. Мадраса олий диний мактаб ҳисобланиб, бир вақтда устозлар ва талабалар яшаш жойи бўлиб ҳам хизмат қилган.[1] “XIX аср бошларида Қўқон хонлигига бўйсинган 30000 атрофида аҳолиси бўлган Наманган шаҳрида 10 тага яқин мадраса бўлиб, уларда 4300 талаба таҳсил олган”.[1] Наманган вилоятида, хусусан Наманган шаҳрида жойлашган мадрасаларнинг айримларининг тарихи ва уларнинг архитектуравий ечимларига тўхталиб ўтсак. Наманган шаҳридаги яна бир йирик мадраса Мулла Қирғиз мадрасасидир. Ушбу мадрасаси Наманган шаҳрига ажойиб ҳусн бериб турган архитектура ёдгорлиги ҳисобланиб, қурилиши 1910 йилда бошланиб, 1912 йилда тугалланган. Мадраса биноси тарҳда нотекис беш қиррали кўринишга эга бўлиб, унинг бундай шаклда лойиҳаланишига у жойлашган ер майдони нотекислиги сабаб бўлган (1-расм). 301 Ер участкасининг умумий майдони 3700 м2 бўлиб, бино ва иншоотлар 833,91 м2 ҳудудни эгаллайди.[2] 1-расм. Ҳолат тарҳи Мадрасада 41 та ҳужра бўлиб, 3 та йирик гумбаз мавжуд. Мадраса асосан пишиқ ғиштдан равоқ боғлаш усули асосида қурилган. Бу эса қадимий Ўрта Осиё меъморчилик анъаналарига мосдир. Бино беш бурчак шаклида ишланганлиги билан бошқа мадрасалардан ажралиб туради ҳамда бино пештоқидаги кошин безакларининг нафислиги билан кишини ўзига тортади. Ёдгорликнинг бош тарзи икки қаватли қилиб қурилган. Пештоқдан ҳовлига кирилгач, ўнг томонида гумбазли дарсхона ҳамда масжид жойлашган. Пештоқ равоғи ичига: «Забаржат току зар олтин бирла бу хат ёзилмишдир. Карам аҳлининг эҳсонидан, ўзга қолмагай боқий», яъни «Ҳар ким ўзи кетса ҳам, унинг эҳсони абадий қолади» деб ёзиб қўйилган. Шунингдек: «Боқий Мулла Қирғиз ибн Машраббой тижорий. Уста Мулла Қирғиз ибн Иброҳимбой меъмори», яъни «Мулла Қирғиз Машраббой савдогар ўғли. Уста Мулла Қирғиз Иброҳимбой меъморнинг ўғли» деб ёзилиб, бундан мадрасани қурдирган одамнинг ҳамда меъморнинг исмларини билиб олиш мумкин.[3] Мулла Қирғиз мадрасасининг ўта нафис дид ҳамда зўр маҳорат билан миллий меъморчилик услубида қурилганлиги, унинг анъанавийлиги билан эмас, балки бино ўрни, табиий шароитига қараб лойиҳаланиши, тарҳий ечимининг ўзига хослиги билан диққатга сазоворлиги меъморнинг юксак маҳорат эгаси эканлигидан далолатдир.[3] Мулла Қирғиз мадрасаси паспортини Л.Ю.Маньковская ишлаб чиққан. Барча олдинги илмий тадқиқотлар таърифловчи характерга эга бўлиб, уларда мадраса режасини ҳамда унинг Ўрта Осиё архитектурасидаги ўрнини ўрганиш мақсад қилинмаган. Мадраса архитектурасини кўздан кечирар эканмиз, режада ҳужралар билан ўралган ҳовлили нотўғри беш бурчакни намоён этади. Мадраса шаҳар марказида жойлашганлиги сабабли режаси ер участкаси шароитига асосан қабул қилинган.[4] Шимолий-ғарбий томондан мадрасага масжид ва дарсхона бириктириб қурилган. 302 3-расм. Мадраса расмлари. Архив материали [6] Мадраса турли қаватли бўлиб, бош бино икки қаватли қилиб қурилган, қолган бинолари эса бир қаватлидир. Мулла Қирғиз мадрасасининг ғарбий қисмида йирик гумбазли залга эга катта масжид жойлашган бўлиб, у ўзининг миноралари ва гумбазлари билан жуда яққол ажралиб туради. 4-расм. Мадрасанинг ҳовлидан кўриниши ҳозирги холат Мадрасанинг пештоқ ва икки қаватли қисмларида пойдеворлар чуқурлиги ер сатҳидан 47.0 дан 52.0 см гача чуқурликда, бир қаватли қисмлари пойдеворлари эса ер сатҳидан 62.0 дан 80.0 см гача чуқурликда жойлашган. Табиий савол туғилади, нима сабабдан бир қаватли қисмларда пойдевор икки қаватли қисмга нисбатан чуқурроқ қилинган? Бунга асосий сабаб бир қаватли қисмларнинг бинонинг қурилган даврида мавжуд турар-жойлар билан туташганлигидир. Бунда меъморлар пойдеворни мавжуд бино пойдеворидан кўра чуқурроққа жойлаштиришган. Икки қаватли бино эса олдидаги майдон ва ички ҳовли билан чегараланганлиги сабабли пойдевори юзароқ
Доказательный фрагмент
«Мақола Наманган шаҳрида жойлашган Мулла Қирғиз мадрасаси архитектурасига бағишланган бўлиб, унда мадрасанинг тарҳий ва тарзий ечими, қурилиш материаллари, безаклари ҳамда уни қурган усталар ёритиб берилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюМақола Наманган шаҳрида жойлашган Мулла Қирғиз мадрасаси архитектурасига бағишланган бўлиб, унда мадрасанинг тарҳий ва тарзий ечими, қурилиш материаллари, безаклари ҳамда уни қурган усталар ёритиб берилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- energy efficiency, energy saving, buildings, events, heat loss, technology, classroom, худжра, беш қиррали тарҳ, куфий ёзув, mezana, hujra, пештоқ, мадраса, ҳужра, peshtak, дарсхона, мезана, масжид, класс, five-sided tarh, медресе, пятисторонний тарх, Kufic script, mosque, пештак, мечеть, куфическое письмо, madrasah
Смежные источники
Каталог авторефератовЎРОҚОВ АСЛИДИН ХУШВАҚТОВИЧ, Содиқов Иброхим Салихович +22009
The American Journal of Engineering and TechnologyO CLC -, Coefficient Of A Frequency Inverter +22020
in LibraryЭКАНОМИКА И ОРГАНИЗАЦИЯ СТРОИТЕЛЬСТВО, QURILISHDA TAVAKKALCHILIKNI BOSHQARISHNING BIZNESDAGI AHAMIYATI2021