Наука и технология в современном миреМирзаева Ширин Нодировна, Тахиров Чингиз Аъзамович +22026
«Вопросы повышения энергоэффективности в развитии реформирования жилищно-коммунального хозяйства»
“УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХЎЖАЛИГИ ИСЛОҲОТЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА · ЭНЕРГИЯСАМАРАДОРЛИКНИ ОШИРИШ МАСАЛАЛАРИ” · талаба АХМЕДОВ ЎТКИР ШОНАЗАР ЎҒЛИ
Тенденции и перспективы развития городов · 10 · 2022
Аннотация
The article provides analytical information on the role of socio-economic infrastructure, including housing and communal services, in improving the standard of living and well-being of the population, as well as energy efficiency and saving resources on the scale of apartment buildings. Keywords: housing stock; housing code; infrastructure; utilities; exploitation; reforms; energy efficiency; resource saving. Мамлакатимизда уй-жой фондининг ҳажми йилдан-йилга ортиб бораётганлиги сабабли уларга хизмат кўрсатиш, реконструкция қилиш ва бошқариш механизмларини такомиллаштиришнинг энг мақбул йўлларини аниқлаш, бу соҳадаги етакчи хорижий мамлакатлар тажрибасини қиёсий таҳлил қилиш зарур. Самарали фойдаланишни ташкил этиш ҳозирги замоннинг энг долзарб муаммоларидан биридир. Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.01.2022 й. ПФ-60-сон "2022- 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида"ги Фармонининг қабул қилиниши ислоҳотларни умуман янги босқичга олиб чиқди. Унга мувофиқ, аҳолининг турмуш даражаси, фаровонлигини ошириш кўзда тутилган. Сўнгги беш йиллик ислоҳотларнинг натижасида мамлакатимизда Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг зарур сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва илмий-маърифий асослари яратилди. Жаҳон миқёсидаги мураккаб жараёнларни ва мамлакатимиз босиб ўтган тараққиёт натижаларини чуқур таҳлил қилган ҳолда кейинги йилларда “Инсон қадри учун” тамойили асосида халқимизнинг фаровонлигини янада ошириш, иқтисодиёт тармоқларини трансформация қилиш ва тадбиркорликни жадал ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш ҳамда фаол фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган ислоҳотларнинг устувор йўналишларини белгилаш мақсадида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди Ҳозирги даврда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади аҳоли фаровонлигини, турмуш даражаси ва сифатини оширишга йўналтирилганлигидир. Мамалакатимиз Президенти Шавкат Мирамонович Мирзиёев “Ислохотларнинг асосий мақсади-аҳоли учун муносиб ҳаёт даражаси ва сифатини таъминлашдир” деб таъкидлаганлар. [1] Мамлакатимиз аҳолисини турмуш даражаси ва сифатини яхшилашда коммунал хизматлар соҳасининг ўрни жуда каттадир. Бу ҳолат коммунал хизматлар кўрсатиш соҳаси фаолиятини ташкил этиш ва самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор беришни талаб этади. Уй-жой коммунал хўжалиги турли корхоналар, ташкилотлар, уюшмалар ва ҳоказо хўжаликлар йиғиндисидан ташкил топади ва умумий қоида-қонуниятлар, ҳамда олдига қўйилган мақсад-вазифаларга асосланган ҳолда ижтимоий тизим сифатида фаолият кўрсатади. Инсониятнинг тарихий ривожланиши давомида, айниқса, республикамиз мустақилликка эришганидан кейин аҳолининг турмуш шароитини юксалтириш давлатнинг асосий ва муҳим вазифаларидан бирига айланди. Ўзбекистон Республикаси уй-жой кодекси уй-жой коммунал хўжалиги ислоҳотининг зарурияти ва асосий мақсадларини аниқлаб берди. Уй-жой коммунал хўжалиги функцияси учун бозор муносабатларини ривожлантириш – бу соҳани бошқариш тизимини мукаммаллаштириш, уй-жой фонди ва унинг коммунал инфратузилмасининг самарали эксплуатациясини таъминлашни талаб қилади. Уй-жой коммунал хўжалиги ислоҳоти кўрсатилаётган коммунал хизматлар самарадорлиги, сифати, ишончлилигини ошириш, ресурсни тежовчи технологиялардан фойдаланиш йўли билан норационал харажатларни камайтириш, кўчмас мулк бозорини шакллантириш учун катта аҳамиятга эгадир. Ўзбекистон Республикаси уй-жой кодексига кўра, турар-жой эгалари ўз қизиқишлари йўлида турар-жой эксплуатациясини бошқаришлари, ҳукумат органларининг минимал иштирокида умумий мулкдан фойдаланишлари керак. Мулкдорларни ўз кўчмас мулкларини бошқаришга жалб қилиш уларнинг бино ҳолати учун жавобгарлигини оширишга қаратилган. Муаммога бундай ёндашув уй-жой коммунал хўжалиги бошқариш усулларини радикал мукаммаллаштириш объектив заруриятини белгилайди. Маҳаллий органлар, уй-жой коммунал хўжалиги корхоналари ва уй-жой мулкдорлари орасида ташкилий ва иқтисодий муносабатлар тизимини тубдан ўзгартиришни талаб қилди. Ўзбекистон Республикаси уй-жой кодекси асосий ҳолатлари реализацияси – ислоҳот мақсадларига эришишда турар-жой коммунал муносабатлар иштирокчилари фаолиятини шакллантиришга йўналтирилган тадбирлар тизимининг координацияланган ишланмасини талаб қилади. Бу тадбирлар жорий ва капитал таъмирлар рационал бирлиги йўли билан эксплуатациянинг нормал шароитларида уй-жой фондини техник ҳолатини ушлаб туриш билан боғлиқ кенг доирадаги масалаларни ечишни таъминлаши керак. Бунда асосий эътибор Тошкент ва кўпгина бошқа шаҳарлардаги асосан кўп хонадонли турар-жойлардан ташкил топган уй-жой фонди эксплуатациясини бошқариш усулларини инновацион янгилашга қаратилган. Уй-жой коммунал хўжалиги халқ хўжалиги тармоғи сифатида, икки турдаги фаолиятни бирлаштиради, улар, бир томондан, аҳоли турмуш тарзини яхшилаш бўйича ўзининг махсус функцияси билан узвий боғланган, бошқа томондан эса, кўрсатилаётган хизматлар иқтисодий самарадорлигини ошириш масалалари билан характерланади, у хизматлар нархининг барқарорлашуви билан
Доказательный фрагмент
«The article provides analytical information on the role of socio-economic infrastructure, including housing and communal services, in improving the standard of living and well-being of the population, as well as energ…»
Образец извлечения
Демо-превьюThe article provides analytical information on the role of socio-economic infrastructure, including housing and communal services, in improving the standard of living and well-being of the population, as well as energ… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- housing stock, housing code, infrastructure, utilities, exploitation, reforms, energy efficiency, resource saving, ислоҳотлар, энергоэффективность, инфратузилма, энергиясамарадорлик, ресурстежамкорлик, жилищный фонд, коммунальные услуги, эксплуатация, жилищный кодекс, уй-жой фонди, реформы, инфраструктура, уй-жой кодекси, коммунал хизматлар, ресурсосбережение
Смежные источники
Магистерские диссертацииРахмонов Сардорбек Рахимжон ўғли2016
The American Journal of Applied sciencesInstruction From An Uzbek Perspective, Kukiboeva Mahliyo Mahmudjanovna +12020
Журнал вестник врачаЖ Бекназаров, Ё Нурматов +12022