К содержанию
РецензированоRU2023

ГАЗАЛЫ ПОЭТА МУАЗЗАМХАНА В МИСТИЧЕСКОМ ДУХЕ

Насиба Сайдалиева Фарҳодовна

Современная наука и исследования · 2 · 2023

Аннотация

The article talks about the ghazals of the poetess Muazzam Khan, who lived and worked in the 19th century, in a mystical spirit. Some of the poet's ghazals have been artistically analyzed. The experiences and views of the lyrical hero created by Muazzamkhan are studied from the point of view of today's era. Key words: Sufism, ghazal, divinity, muridism, murshidism, advice. ГАЗАЛЫ ПОЭТА МУАЗЗАМХАНА В МИСТИЧЕСКОМ ДУХЕ Аннотация. В статье рассказывается о газелях поэта Муаззам-хана, жившего и творившего в XIX веке, в мистическом духе. Некоторые газели поэта подверглись художественному анализу. Переживания и взгляды лирического героя, созданные Муаззамханом, изучаются с точки зрения сегодняшней эпохи. Ключевые слова: суфизм, газель, божественность, мюридизм, муршидизм, советы. Маълумки, Шарқ мумтоз адабиёти тарихида шоиралар бадиий мероси алоҳида ўрин эгаллайди. Жумладан, ўзбек шоиралари ҳам тараққиётимизнинг турли даврларида адабиётимиз ривожига ўз ҳиссаларини қўшиб келганлар. Манбаларда Робиа Балхий (Х аср), Ойша Самарқандий (ХI аср), Муниса Маҳастий ва Райҳона (ХII аср), Мутриба Қошғарий (ХIII аср), хоразмлик Подшо Хотун (XIV аср), Меҳрий, Ниҳоний, Иффатий, Жамила, Гавҳарбегим, Дилшод Хотун (XV аср), Нуржаҳон, Жаҳоноро, Салима (XVII аср) каби шоиралар яшаб ижод этганлиги қайд этилади. XVIII – ХIХ аср ҳамда XX аср бошларида ҳам ўзбек адабиёти кўплаб иқтидорли шоиралар яратган асарлар ҳисобига бойиди. Бу даврда Самарбону, Жаҳон отин Увайсий, Моҳларойим Нодира, Маҳзуна, Дилшоди Барно, Анбар отин, Муаззамхон каби истеъдодли шоиралар ижод қилдилар. “Ўзбек шоираларининг ижодиёти ҳақида сўз борар экан, - деб ёзади шу мавзунинг йирик тадқиқотчиларидан бири М.Қодирова, - латиф бир шеърият кўз олдимизга келади. Лекин уларда, ўз навбатида, журъат ҳам барқ уриб туради. Улар инсоннинг, жумладан, хотин-қизларнинг бахтли тақдири орзусида баъзан дард ва нола билан, баъзан эса, очиқдан- очиқ исёнкорона овоз билан майдонга чиқадилар. Аёлларни таҳқирловчи қонун-қоидалар, 3 41 International scientific journal ISSN: 2181-3906 «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» 2023 VOLUME 2 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ урф-одатлар сатирага олинади. Шоиралар мўътабар она - аёлни эъзозлай олмаган замонадан зорландилар. Улар бахтли ҳаёт туйғуларини, яхши кунлар орзусини ранг-баранг бадиий образлар воситасида куйладилар, яхши кунлар келишига умид боғладилар”. Шундай ижод соҳибаларидан бири ХIХ асрнинг иккинчи ярми ХХ асрнинг бошларида яшаб ижод этган шоира Муаззамхондир. Шоира Муаззамхон ўсган муҳит, у олган тарбия тизими унинг онгида тасаввуфий қарашларга мойиллик уйғотган эди. Шу сабабли унинг шеъриятида ҳам бундай руҳнинг устуворлиги сезилади. Муаззамхон ижоди бўйича амалга оширилган тадқиқотларнинг аксарияти шўро мафкураси таъсирида бўлган. Бинобарин, бу тадқиқотларда Муаззамхоннинг исломий қарашларидан, тасаввуфий фикрларидан муайян даражада кўз юмилган ёки реал ҳаётга мослаштирилиб, талқин этилган. Истиқлол мафкураси адабий меросимизга холисона назар солиш имконини бердики, бу Муаззамхон ижодига янгича ёндашишни тақозо этади. Диний-тасаввуфий қарашлар кишиларни ахлоқий-руҳий жиҳатдан комил қилиб тарбиялашга хизмат этиши маълум. Кейинги йилларда Аҳмад Яссавий, Сулаймон Боқирғоний, Сўфи Оллоёр сингари тасаввуфий адабиётнинг таниқли вакиллари ижодини ўрганишга бўлган эътибор ошганлиги, уларнинг асарлари қайта-қайта нашр этилаётганлиги тасаввуф адабиёти вакилларига муносабат ижобий томонга ўзгараётганлигидан нишонадир. Муаззамхоннинг бу руҳдаги ғазаллари ҳамд характерида бўлиб, улар замирида Оллоҳга ишқ-муҳаббат, Уни улуғлаш ғоялари ётади. Шоира лирик қахрамони ўз гуноҳлари учун Оллоҳдан кечирим сўрайди, Ундан тўғри йўлга бошлашини, ғафлатдан уйғотишини илтижо қилади: Саҳарлар уйғонибон қумридек қилсам наво, ёҳу, Сани минг бир отингни зикр этиб қилсам адо, ёҳу. Мани ғафлатдин уйғотгил, ўзинг ўнг йўлни кўрсатгин, Кечибон мо-сиво-л-лоҳдин сани айлай паноҳ, ёҳу. Муаззамхон шеъриятида тўлалигича тасаввуфий ғояларни тарғиб этувчи ғазаллар ҳам мавжуд. Уларда Яратувчининг қудрати, санъати ва мўъжизакорлиги тараннум этилади. Шоира Оллоҳнинг “ҳеч ким ва ҳеч нарсага ўхшамаган ҳусн”ини тавсиф ва таъриф этади: Мусҳафи рухсоринг узра ояти тоат ўқиб Ошиқи содиқлара тавсирин ифшо айласам. Муаззамхоннинг бу руҳдаги ғазалларида ошиқнинг илоҳий висолига интилиши, муршидлик ва муридлик муносабатлари, фақру фанолик, ошиқни камолотга етказадиган турли воситалар, сўфиёна ахлоқ тўғрисида фикр юритилади Дуди исёндин қаро бўлган кўнгилни сайқали, Бир назар бирла мусаффо айлагил парвардигор. Чеҳраи журмимни ёпғил пардаи исмат билан, Рўзи маҳшар қилмағил золу залилу шармсор. Мазкур байтлар инсон ўзини ва Оллоҳни таниши лозимлиги ифодаланганлиги билан эътиборни тортади. Унда ҳаётда яшаб, гуноҳга ботган банданинг тазарруси, ўз хатосини англаб етиши анъанавий тасвир ва образлар орқали берилади. Шайтон образи ва унинг 3 42 International scientific journal ISSN: 2181-3906 «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» 2023 VOLUME 2 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ инсонни Оллоҳ йўли

Доказательный фрагмент

«The article talks about the ghazals of the poetess Muazzam Khan, who lived and worked in the 19th century, in a mystical spirit.»

Образец извлечения

Демо-превью

The article talks about the ghazals of the poetess Muazzam Khan, who lived and worked in the 19th century, in a mystical spirit. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Sufism, ghazal, divinity, muridism, murshidism, advice, Tасаввуф, ғазал, Sufism, ghazal, суфизм, газель
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники