К содержанию
РецензированоRU2026

мактабгача ёшдаги болалар ўртасида дўстона муносабатларни шакллантириш ЖДПИ ўқитувчиси Ф.Холиқов

ЖДПИ ўқитувчиси Ф.Холиқов

Научный информационный бюллетень · 2026

Аннотация

Мазкур мақолада жисмоний тарбия дарсларида ҳаракатли ўйинларнинг бола шахсини ривожланишига педагогик ва психологик жиҳатдан таъсир этиш билан бир қаторда уларда дўстона муносабатларни шакллантириш омиллари ҳақида фикр юритилган. Калит сўзлар: мактабгача ёш даври, ҳаракатли ўйин, муносабат, қобилият, ҳодиса, жамоа, гуруҳ. Annotation: This article discusses the factors of formation of friendly relations in physical education classes, as well as the pedagogical and psychological impact of movement games on the development of the child's personality. Keywords: preschool age, action game, attitude, ability, event, team, group. Мактабгача тарбия педагогикаси учун бола шахсиятининг ижтимоий фазилатларини шакллантиришга таъсир қилувчи ва унинг тенгдошлари жамиятидаги ҳатти-ҳаракатларини белгилайдиган муносабатларни шакллантиришнинг самарали усуллари ва воситаларини излаш долзарб бўлиб қолади. Инсоний муносабатларни тарбиялаш муаммоси кўплаб тадқиқотчиларни ўзига жалб қилади. Катта мактабгача ёшдаги болаларнинг шахсиятини шакллантиришда дўстона қурилган муносабатлар алоҳида аҳамиятга эга. П.Ф.Лесгафтнинг фикрига кўра, болаларнинг жисмоний тарбияси фақат ҳаракат қобилиятларини такомиллаштириш ва шакллантириш билан чекланиб қолмаслиги керак, у ахлоқий тарбия вазифалари билан ҳам боғлиқ бўлиши керак. Болаларнинг биргаликдаги ҳаракатли фаолияти, турли хил жисмоний машқлар, мактабгача ёшдаги болалар фаолиятини ташкил қилиш усуллари, ҳаракатларнинг ҳиссий бойлиги, ритми, мусиқийлиги ва эстетикаси катта ёшдаги мактабгача ёшдаги болалар ва тенгдошлар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг ижобий тажрибасини тўплаш учун кенг имкониятлар яратади. Шахснинг ижтимоий йўналиши муносабатларда намоён бўлади ва шаклланади, инсонпарварлик муносабатларининг ҳукмрон бўлиши ниҳоятда муҳимдир, унинг муҳим таркибий қисмларидан бири хайрихоҳликдир. Дўстона муносабатлар мулоқотнинг ижтимоий шартланган мазмуни маҳсулидир. Ривожланаётган шахснинг энг муҳим ижтимоий эҳтиёжи муносабатлардан ажралмасдир. Уларнинг мулоқотидаги икки томонлама мазмунли муносабати фалсафий, психологик ва педагогик асарларда таъкидланган. Мулоқот ва муносабат ҳодисанинг ўзаро боғлиқ икки томонидир. Мактабгача таълим муассасасида жисмоний тарбия тизимининг асоси болалар билан ишлашни ташкил этишнинг турли усуллари ва шаклларининг мажмуи сифатида ҳаракатли меъёридир. Умумий тарбия бўйича ишнинг жуда самарали шакли ва жисмоний тарбия ва ижобий муносабатларни тарбиялашнинг муҳим воситаси - харакатли ўйинлардир. Ҳаракатли ўйинлар болага унинг фаол ёрдами билан таъсир қилишнинг энг қулай ва самарали усули ҳисобланади. Ҳаракатли ўйинларнинг қатъий ўлчовли машқлардан афзаллиги шундаки, ўйин доимо ташаббус, фантазия, ижодкорлик билан боғлиқ, ҳиссий жиҳатдан кечуви ва восита фаолиятини ривожланишига ёрдам кўрсатади. Таниқли педагог А.П. Усованинг таърифига кўра, мактабгача таълим гуруҳи - бу болаларнинг биргаликдаги ўйинларида пайдо бўладиган болалар жамиятининг биринчи тури бўлиб, улар бир-бири билан мустақил равишда бирлашиш ва кичик ва катта гуруҳларда ҳаракат қилиш имкониятига эга. Айнан шу ҳамкорликдаги ўйинларда бола ўзининг ижтимоий фазилатларини ривожлантириш учун зарур бўлган ижтимоий тажрибани олади. Таклиф этилаётган машғулотлар-ўйинларнинг мазмуни болаларда дўстона мулоқот қилиш учун зарур бўлган билим ва кўникмаларни шакллантиришни, яхши хулқ-атворни тарбиялашни назарда тутади. Машғулотлар жараёнида болаларда тенгдошлар гуруҳига мансублик туйғусини уйғотишга ҳаракат қилиш керак. Шунингдек, уларнинг мазмуни шерикга, унинг ташқи кўринишига, кайфиятига, ҳаракатларига эътиборни қаратишга йўналтирилган асосий усули – бу тўғридан-тўғри ўзаро таъсир муносабатларидир. Ҳаракатли ўйин биринчи навбатда жисмоний таъсирга эга: у организмдан бир қатор физиологик муҳим ҳаракатларни амалга оширишни талаб қилади ва шу билан тўғри ўсиш ва ривожланишга катта ҳисса қўшади. Муболағасиз ўйинларни руҳий фаровонлик малҳами деб аташ мумкин. Уларнинг ёрқин, кулгили, жозибали шакли остида кўплаб педагогик имкониятлар мавжуд. Ушбу имкониятларни ўйин функциялари орқали кўриш мумкин. Ўйинларда икки хил муносабатлар мавжуд. Бу мусобақавий муносабатлар тури - жамоалар ўртасидаги, аниқ қарама-қарши мақсадга эга бўлган тенгдошлар ўртасидаги (агар бири ғалаба қозонса, иккинчиси ютқазади) ва бир жамоа аъзолари ўртасидаги ҳақиқий ҳамкорлик муносабатларидир. Бундай ҳамкорлик болага вазиятдан чиқиб кетишга ва уни худди ташқаридан таҳлил қилишга ёрдам беради. Ўйинларда тарбиячи ўз ўқувчиларини, уларнинг характерини, одатларини, ташкилотчилик қобилиятини, ижодий қобилиятларини яхшироғ билиши мумкин, бу унга болаларнинг ҳар бирига таъсир қилишнинг энг тўғри усулларини топишга имкон беради. Ва бу жуда муҳим, ўйинлар педагогни болаларга яқинлаштиради, улар билан яқинроғ алоқа ўрнатишга ёрдам беради. Хулоса қилиб айтганда, мактабгача таълим ташкилотларида тарбиячи ўйинга раҳбарлик қилиш чоғида болаларга ўйин мазмуни, шарти ва қоидаларини яхши тушунтириш ва ролларни тўғри тақсийлай олиши зарур.Болаларни ҳаракатли

Доказательный фрагмент

«Мазкур мақолада жисмоний тарбия дарсларида ҳаракатли ўйинларнинг бола шахсини ривожланишига педагогик ва психологик жиҳатдан таъсир этиш билан бир қаторда уларда дўстона муносабатларни шакллантириш омиллари ҳақида фик…»

Образец извлечения

Демо-превью

Мазкур мақолада жисмоний тарбия дарсларида ҳаракатли ўйинларнинг бола шахсини ривожланишига педагогик ва психологик жиҳатдан таъсир этиш билан бир қаторда уларда дўстона муносабатларни шакллантириш омиллари ҳақида фик… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
preschool age, action game, attitude, ability, event, team, group, ҳодиса, жамоа, гуруҳ., ҳаракатли ўйин, муносабат, мактабгача ёш даври, қобилият
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники