К содержанию
РецензированоRU2021

(Ташкент, 24-25 ноября 2021 года) ҲАРБИЙ СОҲАДА ВАҚТ ҚАТОРИНИ ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ ВА БАШОРАТЛАШ МОДЕЛИ

Шерзод ЮЛДАШЕВ ((Ташкент, 24-25 ноября 2021 года))

Актуальные вопросы развития инновационно-информационных технологий на транспорте · 185-191 · 2021

Аннотация

Мазкур ишда урушни башоратлашнинг молиявий вақт қатори интеллектуал таҳлил қилиш мисолида кўриб чиқилган бўлиб, иқтисодий секторни ривожлантириш ва даромад олиш мақсадида маблағни инвестициялаш ғояси келажакдаги мувафаққиятларни башорат қилиш ғоясига асосланади. Калит сўз: Data Mining, IBM Planning Analytics, Statgraphics, Stadia, Deskera ERP, SageIntacct, NetSuite, Multiview, Adaptive Insights. Ҳозирги вақтда ҳарбий ҳодисаларнинг ҳаддан ташқари мураккаблиги ва кўп режага асосланганлиги уруш жараёнининг олдиндан таҳмин қилинишини қийинлаштиради, бу эса ўз ўрнида масаланинг аҳамиятини ва илмий-амалий жиҳатини оширади. Ушбу муҳим ҳарбий ва фалсафий муаммоларнинг янги қирраларини асослайдиган, асосан, кенг миқёсли воситалар асосида ривожланаётган ҳарбий ишларда тадқиқотларни башоратлаш муаммоларини фаол равишда ривожлантириш жараёни давом этмоқда. Мазкур ишда урушни башоратлашнинг молиявий вақт қатори интеллектуал таҳлил қилиш мисолида кўриб чиқилган бўлиб, башоратлаш вазифаси долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда ва башорат қилиш ҳар қандай инвестицион фаолиятнинг ажралмас элементи бўлганлиги сабабли иқтисодий секторни ривожлантириш ва даромад олиш мақсадида маблағни инвестициялаш ғояси келажакдаги мувафаққиятларни башорат қилиш ғоясига асосланади. Молиявий вақт қаторларини башоратлаш вазифасини ҳал қилиш учун маълумотларни интеллектуал таҳлил қилишнинг (Data Mining) турли усулларини амалиётда қўллаш энг долзарб вазифалардан бири бўлиб қолмоқда [1]. Шу билан бирга, молиявий вақт қаторларини башоратлаш учун Data Mining усулларини татбиқ қилиш ушбу вақт қаторларининг ностационарлик муаммосига дуч келади. Молиявий динамик ривожланиш моделлари доимо ўзгариб туриши ва бу ўзгаришлар жуда тез содир бўлиши мумкинлигидан дарак беради. Натижада, тўпланиб бораётган маълумотларга кўра, шакллантирилган ўқув танланма башоратлаш тизимларидан фойдаланишда муваффақият ёки муваффақиятсиз, асосан, келгусидаги вақт қаторларининг серияли динамикаси ўқув танланмадаги динамикага мос келадими ёки йўқлигига боғлиқ. Бироқ бу турдаги усулларда кўп учрайдиган хатолик бу кечикишдир: ўқув танланма тизимининг ишлаш механизмини ўзида акс эттирган ҳолда вақт қаторининг янги динамикасини, янги маълумотларнинг етарли миқдорда тўпланиши учун белгиланган вақт қисқа бўлганлиги сабабли ё ишни тўхтатиш, ё ёлғон башорат билан якунлашга тўғри келади. Шундай қилиб, башорат қилиш 185 “Актуальные вопросы развития инновационно- информационных технологий на транспорте” АВРИИТТ-2021 I-Республиканская научно-техническая конференция (Ташкент, 24-25 ноября 2021 года) тизимининг мавжуд вазиятга тегишли ёки йўқлигини аниқлаш муаммоси пайдо бўлади. Бу муаммони ҳал қилиш учун реляцион ёндашувдан фойдаланиш орқали тизимли билим хосил қилинади[1,3]. Бизнинг ёндашувга унинг бир қисми сифатида қаралиб, ишлаб чиқилган молиявий вақт қатори, башоратлаш технологияси ,жорий вазият учун қилинган башорат тегишли ёки йўқлигини текширувчи механизмидан фойдаланади. Мазкур технология параллел икки вазифани амалга оширади: – белгиланган ёки ўқитилган интервал асосида башорат қилинаётган қийматлар қаторини аниқловчи қонуниятни топади; – юқори эҳтимоллик билан келгусида мазкур қонуниятни барқарор ёки бузилаётганлигини назорат қилиб боришдан иборат. Бунда ўқитилган интервал асосида жорий вазиятга нисбатан навбатдаги воқеликни башорат қилувчи қоидадир. Бугунги кунда турли соҳаларда башоратлаш учун мўлжалланган кўплаб дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқилган ва уларни янада такомиллаштириш учун турли ёндашувлар амалга оширилмоқда. Масалан, IBM Planning Analytics, Statistica, Excel, Statgraphics, Stadia, GARCH, ARIMA, Deskera ERP, SageIntacct, NetSuite, Multiview, Adaptive Insights, Budget Maestro ва ҳ.к.лар каби оммавийлашган дастурларини ўз ичига олган энг кучли дастурларга эга. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган хорижий валюталарнинг алмашинув курслари бинар ҳодиса сифатида қаралиб, икки хил натижага эга бўлади: ўсиш ёки пасайиш [2]. Ушбу ҳисобот доирасида валюта курси иқтисодиётнинг умумий ҳолатини акс эттириш ва унинг ривожланиш истиқболларини акс эттириши, шунингдек, фонд индексларини акс эттириши назарда тутилган. Айрибошлаш курси ва фонд индекси даражасининг ўзгариши ўртасидаги ўзаро боғлиқлик мавжудлигини кўрсатади. Мақоланинг мақсади Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланадиган валюта курсларининг харакатини таҳминий математик статистика усулининг қўлланилиши ёрдамида башорат қилишдан иборат, бу кўрсаткич фонд индекслари даражасининг ўзгаришига ва белгиланган вақт интервалга нисбатан ўртача курс бўйича ўзгаришларга асосланиб, сотиш устуни орқали амалга оширилади ва бу 1-жадвалда кўрсатилган. 1-жадвал.2017-йил саккиз ойлик АҚШ доллари курсининг динамикаси Код Сана Сотиб Исм МБ курси Сотиш рақам рамзи Ой/йил олиш 840 USD 1 U.S. Dollar 01/17 3248,13 3312,26 3303,26 840 USD 1 U.S. Dollar 02/17 3311,34 3376,82 3364,11 840 USD 1 U.S. Dollar 03/17 3489,19 3558,23 3549,23 840 USD 1 U.S. Dollar 04/17 3656,38 3728,93 3694,30 840 USD 1 U.S. Do

Доказательный фрагмент

«Мазкур ишда урушни башоратлашнинг молиявий вақт қатори интеллектуал таҳлил қилиш мисолида кўриб чиқилган бўлиб, иқтисодий секторни ривожлантириш ва даромад олиш мақсадида маблағни инвестициялаш ғояси келажакдаги муваф…»

Образец извлечения

Демо-превью

Мазкур ишда урушни башоратлашнинг молиявий вақт қатори интеллектуал таҳлил қилиш мисолида кўриб чиқилган бўлиб, иқтисодий секторни ривожлантириш ва даромад олиш мақсадида маблағни инвестициялаш ғояси келажакдаги муваф… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
синергетика, интеллектуал транспорт тизими, Stadia, Multiview, Statgraphics, SageIntacct, NetSuite, автоматизация, Data Mining, Deskera ERP, Интеллектуальный анализ данных, Adaptive Insights, IBM Planning Analytics
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники