К содержанию
РецензированоRU2023

style. Шеърий таржиманинг назарий асослари

Ilkhomjon TUKHTASINOV

Зарубежная лингвистика и лингводидактика · 2 · 1-6 · 2023

Аннотация

Калит сўзлар: Мазкур мақолада шеърий таржиманинг назарий шеърият, асослари, унинг тавсифлари, шеърият таржимасида шеърий матн, қўлланадиган таржима услуб ва усуллари, шеърий таржима матни, таржимонга қўйиладиган талаблар хусусида сўз аслият матни, жанр, юритилади. услуб, оҳанг, урғу, бадиий-эстетик завқ, усул. 1 Doctor of Pedagogical Sciences, (DSc), Professor, Rector, Samarkand State Institute of Foreign Languages. E-mail: ilhom_tuhtasinov@mail.ru Xorijiy lingvistika va lingvodidaktika – Зарубежная лингвистика и лингводидактика – Foreign Linguistics and Linguodidactics Issue – 1 № 2 (2023) / ISSN 2181-3701 Теоретические основы поэтического перевода АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В данной статье рассматриваются теоретические поэзия, основы поэтического перевода, его характеристики, поэтический текст, методы перевода и приемы, используемые при переводе текст перевода, стихов, а также требования, предъявляемые к жанр, стиль, поэтическому переводчику. художественная литература, метод. Бадиий таржима ўзида турли хил услубий воситалар, муаллиф услуби, аслият матнида вақт ва макон масаласи, ўзига хос бадиий-эстетик бўёқдорликни акс эттириши билан бошқа услубдаги матнлардан ажралиб туради. Таржимани матн жиҳатидан турлари орасида бадиий таржима энг мураккаб таржима ҳисобланса, бадиий таржиманинг ўзида эса поэтик (шеърий) таржима ўзига хос мураккабликка эга. Бу жараёнда таржимон нафақат тилшунослик ва таржимашунослик борасида катта билим ва кўникмаларга, балки шеърият, унинг тузилиши ва ўзига хос хусусиятлари борасида ҳам етарли малакага эга бўлиши керак ҳисобланади. Мамлакатимизда таржимонлик соҳасини ривожлантиришда назарий ва амалий жиҳатдан фаолият олиб борётган тадқиқотчилардан У. Йўлдошев поэтик таржиманинг қийинчиликари борасида қуйидаги “Шеърият таржимасининг мураккаблигини эътироф этган таржимонлар эндиликда насрий асарларни таржима қилишда ҳам жуда кўп муаммоларга дуч келиш мумкинлигини таъкидлашмоқда. Бу муаммолар сирасига аслият ва таржима тиллари ва матнининг лингвистик ва экстралингвистик хусусиятларини киритиш мумкин” деган фикрни таъкидлаб ўтган [1]. Бундан кўриниб турибдики, шеърият таржимаси бадиий таржиманинг ичида ҳам ўзига хос мураккабликка эга. Шеърият таржимасида аслият матни шеъриятдаги ритм, қофия, оҳанг, матннинг фонетик, синтактик, лексик-семантик хусусиятларини таржима матнида олиб ўтиш орқали аслиятга тенг қийматдаги шеърий таржимани яратиш мақсад қилинади. Бизга маълумки, шеърий асарларнинг бир неча кўринишлари мажуд бўлиб, улар қуйидагилар: достонлар, лирик шеър, эпик шеър, драматик шеър, рубоий, чистон, сонет, баллада ва бошқалар. Буларнинг барчасида шеъриятга оид сифатлар мавжуд бўлади. Шеърий асар таржимасида эса ушбу шеърий жанрларнинг ўзига хослиги, уларнинг хусусиятлари каби жиҳатлар эътиборга олиниши мақсадга мувофиқ. Шеърий асарларни чет тилларига таржима қилиш борасида турли хил қарашлар мавжуд. Драйден шеърият таржима қилинади, аммо таржимон бир вақтда шоир ҳам бўлиши керак, деган фикрни таъкидлайди. В. Бенжамин таржимада йўқотишларни бўлиши оддий ҳолат, аксинча, матннинг яратилиши билан эришиладиган жиҳат борки, бу шунчаки асл нусханинг бир кўриниши бўлмайди, балки аслият тилига тенг келадиган қобилиятга эга бўлади. Шунга кўра, “таржимоннинг вазифаси, у таржима қилаётган тилга таъсирини аниқлаб олишдан иборат бўлиб, унда асл нусхада акс садо пайдо бўлади” [2]. Бу каби 2 Xorijiy lingvistika va lingvodidaktika – Зарубежная лингвистика и лингводидактика – Foreign Linguistics and Linguodidactics Issue – 1 № 2 (2023) / ISSN 2181-3701 фикрлар шеърий асарлардаги бадиий-эстетик қийматни таржима тилига ҳам олиб ўтиш мумкин эканлигини англатади. Бироқшеърий асарларни таржима қилишда аслият матнининг “қурбонликка учраши” муҳимлиги борасида қарашлар ҳам йўқ эмас. Хусусан, Ж. Катфорд эса шеърият таржимасининг имконсизлиги икки манбадан: лингвистик ва маданий жиҳатдан келиб чиқади, деб ҳисоблайди. У таржима қилинмасликнинг лингвистик жиҳатини аслият ва таржима тилларидаги фарққа боғлайди, шунингдек, бу жараённинг маданий жиҳати таржима тилида маданият билан боғлиқ вазиятга хос хусусиятларни мавжуд эмаслигида деб, ҳисоблайди [3]. Роберт Фрост шеърнинг сифатларини бир тилдан бошқа тилга олиб ўтиш мумкин эмас, деган хулосани билдиради [4]. Л. Венути эса таржимада мазмун ва шаклни камдан-кам ҳолатларда қайта яратиш мумкин, ва бунда одатда шакл мазмун сабаб қурбонликка учрайди [5]. Шеърий асарларни хорижий тилларга таржима қилиниши олимлар орасида муҳим масала сифатида қаралиб келинган. Баъзилар шеъриятни таржима жараёнида йўқ бўлиб кетиши муқаррар деб ҳисобласа, бошқалари ҳар бир асар, хусусан шеърият ҳам таржима қилинади, деган фикрни олға сурадилар. Реал воқеликда эса ўтмишда шеърий асарлар таржима қилинган ва бу жараён келажакда ҳам давом этади. Ўзбек бадиий адабиёти намуналарини инглиз тилига бевосита қилинган таржима фаолиятимиздаги тажрибамдан шундай хулоса қилишим мумкинки, шеъриятни унинг ўзига хос хусусиятларини эътиборга олган ҳолда таржима қилиш мумкин деган фикрни илгари сурмоқчиман.

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Мазкур мақолада шеърий таржиманинг назарий шеърият, асослари, унинг тавсифлари, шеърият таржимасида шеърий матн, қўлланадиган таржима услуб ва усуллари, шеърий таржима матни, таржимонга қўйиладиган талаб…»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Мазкур мақолада шеърий таржиманинг назарий шеърият, асослари, унинг тавсифлари, шеърият таржимасида шеърий матн, қўлланадиган таржима услуб ва усуллари, шеърий таржима матни, таржимонга қўйиладиган талаб… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
poetry, шеърият, текст, урғу, аслият матни, метод, style, текст перевода, method, genre, translation text, художественная литература, бадиий-эстетик завқ, шеърий матн, жанр, поэтический текст, poetic text, text, поэзия, стиль, таржима матни, fiction, усул, оҳанг, услуб
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники