К содержанию
РецензированоRU2026

Воспитание совершенного человека: гармония духовности и просвещения

Уралова Дилноза Алишеровна (Ўзбекистон Миллий университети Жиззах филиали)

Информатика и инженерные технологии · 2026

Аннотация

Ушбу мақолада комил инсон тарбиясида маънавият ва маърифат уйғунлиги, фарзанд таълим-тарбиясига миллат келажаги учун қайғуриш, бахтли-саодатли умр кечириш, ўзгаларга тобе бўлишдан ҳимояланиш, бир сўз билан айтганда, ҳаёт-мамот масаласи тўғрисида маълумотлар берилган. Калит сўзлар: Комил инсон, маънавият, маърифат, таълим-тарбия, ижтимоий-руҳий муҳит, “Девони Ғавсул Аъзам”, “Мактуботи Гилоний”, “Туҳфатул қодирия”, “Сиррул асрор. Мактубот”, “Қасидаи ғавсия”. Маълумки, Ўзбекистон ўз мустақиллигига эришган дастлабки кунлариданоқ мамлакатимизда келажагимиз пойдевори бўлган ёшларни баркамол инсонлар қилиб тарбиялашда соғлом ижтимоий-руҳий муҳитни яратиб бериш мақсадида таълим-тарбия тизимини тубдан ислоҳ қилишга катта аҳамият берди. Аждодларимиз фарзанд таълим-тарбиясига миллат келажаги учун қайғуриш, бахтли-саодатли умр кечириш, ўзгаларга тобе бўлишдан ҳимояланиш, бир сўз билан айтганда, ҳаёт-мамот масаласи сифатида қараган. Бунинг натижасида маърифат ва маънавият, маданият тарбиянинг метиндек мустаҳкам қобиғига айланиб, буюк мутафаккирлар етишиб чиққан. Сир эмаски, ҳар қайси давлат, ҳар қайси миллат нафақат ер ости ва ер усти табиий бойликлари билан, ҳарбий қудрати ва ишлаб чиқариш салоҳияти билан, биринчи навбатда, ўзининг юксак маънавияти билан кучлидир. Бу нарса инсон шахсига нисбатан эътибор ва талабнинг кучайганлигини кўрсатади. Таълим-тарбия жараёни тарбиячи ва тарбияланувчилар фаолиятининг ўзаро ҳамжиҳатлигидан иборатдир. Таълим-тарбия жараёни индивиднинг фақатгина билим, кўникма ва малакаларини шакллантириб қолмасдан, балки тарбияланувчи шахсига комплекс равишда таъсир этувчи ижтимоий муҳит доирасида амалга ошади. Бундай жараённи талаб даражасида амалга ошишида мураббийлар, маънавият тарғиботчиларининг роли беқиёсдир. Одамнинг комил инсон ва мукаррам инсон мартабасига кўтарилиши унинг маънавиятининг юксалиши демакдир. Шу ўринда айтиш керакки, бу соҳада олиб борилаётган назарий ва амалий изланишларни чуқур ўрганиш, уни амалиётда қўллаш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан биридир. Ёшларни миллий истиқлол руҳида тарбиялаш ҳамда камол топтиришда соғлом ижтимоий-руҳий муҳитнинг самарадорлигини янада оширишда мураббийлар ва тарғиботчиларнинг вазифалари, тавсиялар уларнинг иш ҳужжатлари, маънавий- маърифий тадбирларни амалга оширишда эътибор бериш лозим бўлган жиҳатлар ўз аксини топган. Ҳар бир мураббий, комиллик тарғиботчиси таълим- 471 тарбия жараёнини тўғри ташкил қилишга, соғлом ижтимоий муҳитни яратиб беришга, масъулиятли вазифаларни виждонан бажариши лозимдир. Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, комил инсонни тарбиялашга тасаввуф таълимотида алоҳида эътибор қаратилган. Тасаввуф том маънодаги инсонпарварлик таълимотидир, десак муболаға бўлмайди. Е.Э.Бертельс: “Тасаввуф адабиётини ўрганмасдан туриб, ўрта асрлар мусулмон Шарқи маданий ҳаёти ҳақида тасаввурга эга бўлиш мумкин эмас. Бу адабиётдан хабардор бўлмасдан Шарқнинг ўзини ҳам англаш қийин”, – дея алоҳида таъкидлайди. Шу боис ислом таълимотидаги комил инсон ғоясини тасаввуф таълимоти билан уйғун ҳолда ўрганиш мақсадга мувофиқдир. Тасаввуф таълимотининг йирик вакили Ибн ал-Арабийнинг фикрича, “Тангри таоло илоҳий нурдан илк марта Ақлли Аввални яратди ва унинг шаклини Комил Инсон қиёфасида зуҳур этди. Шунинг учун “Ҳалақаллоҳу одама ало суратар-Раҳмону”, яъни Аллоҳ – одамни Раҳмон суратида яратди, деган ҳадис мавжуд. Комил инсон, шу тариқа, Аллоҳнинг Раҳмону Раҳим сифатларига эга бўлди, дейди. ...Комил инсон тимсоли Муҳаммад пайғамбар тимсолидир. Чунки у кишида ақлий-руҳий камолот, дунёвий ва илоҳий билимлар жамулжам эди”. Аллоҳ ўзининг сифатларини фақат комил инсондагина кўради. Шу боис комил инсонгина Аллоҳ жамолини кўришга муяссар бўлади, – деб таълим берилади, тасаввуф таълимотида. Демак, маънавий меросимизда, диний таълимотда комиллик инсоннинг қалби, яъни ботиний гўзаллиги билан белгиланишига алоҳида урғу берилади. Бу “Аллоҳ сизнинг суратларингиз ва амалларингизга эмас, балки қалбларингиз ва ниятларингизга боқар” сингари ҳадисларда ҳам ўз аксини топган. Машҳур ислом назариётчиси Абу Ҳомид Ғаззолийнинг фикрича, “Аллоҳ ҳамма учун севимлидир, чунки Унда инсон тасаввуридаги барча эзгуликлар, инсонни ўзига тортувчи, муҳаббатига сабаб бўлувчи жамики сифат ва ҳислатлар мавжуд. Жумладан, инсон ўзига яхшилик қила оладиган саховатли одамларни, адолатли шоҳларни, шунингдек, барча гўзал нарсалар, нафосат олами, хушбўй, хушсурат нарсалар ҳам севимли бўлиб, “саҳийлар сиймосида саҳоватни, одиллар сиймосида адолатни, қаҳрамонлар сиймосида қаҳрамонликни севамиз”. Комил инсон масаласида мулоҳаза юритилар экан, бевосита диний ва дунёвий маънавий қадриятларимизда бу масалага алоҳида эътибор қаратилганини эътироф этиш зарур. Комил ва етук инсон ғояси, айниқса, илк ўрта асрларда Ўрта Осиёда машшоийун – перипатетик фалсафасида ўзининг ёрқин ифодасини топди. Шу ўринда шайх Абдуқодир Гилонийнинг комил инсон тўғрисидаги айтган фикрлари диққатга сазовордир. Мутасаввуф қодирия тариқатининг асосчиси бўлиб, “Девони Ғавсул Аъзам”, “Мактуботи Гилоний”, “Туҳфатул қодирия”, “Сиррул ас

Доказательный фрагмент

«Ушбу мақолада комил инсон тарбиясида маънавият ва маърифат уйғунлиги, фарзанд таълим-тарбиясига миллат келажаги учун қайғуриш, бахтли-саодатли умр кечириш, ўзгаларга тобе бўлишдан ҳимояланиш, бир сўз билан айтганда, ҳ…»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу мақолада комил инсон тарбиясида маънавият ва маърифат уйғунлиги, фарзанд таълим-тарбиясига миллат келажаги учун қайғуриш, бахтли-саодатли умр кечириш, ўзгаларга тобе бўлишдан ҳимояланиш, бир сўз билан айтганда, ҳ… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Комил инсон, маънавият, маърифат, таълим-тарбия, education, "Tuhfatul Qadiriya", “Девони Ғавсул Аъзам”, "Касидаи гавсия”, social and spiritual environment, «Касыдай гавсия»., «Тухфатул Кодирия», spirituality, ижтимоий-руҳий муҳит, образование, “Қасидаи ғавсия”, Совершенный человек, «Девони Гавсул Азам», социальная и духовная среда, «Сиррул Асрор», “Туҳфатул қодирия”, просвещение, A perfect person, "Qasidai ghavsiya", "Sirrul Asror", «Мактуботи Гилоний», “Мактуботи Гилоний”, enlightenment, "Devoni G'avsul Azam", "Maktuboti Gilani", духовность
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники

[1]СоциологияENРецензированоОткрытый доступ
GIYOHVANDLIKKA QARSHI KURASH: DAVR TALABI

Современная трансформация образованияOtelbayev Bekzod Atabek ug`li2025

3