К содержанию
РецензированоRU1950

Философские размышления об «искусственном интеллекте»

“СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ” ҲАҚИДА ФАЛСАФИЙ МУЛОҲАЗАЛАР · ф.ф.д.(DSc), проф. Исақова Замирахон Руҳитдиновна

Информатика и инженерные технологии · 14 · 1950

Аннотация

Қадимги асотирларда турли шакл ва мазмунда акс этган “сунъий интеллект” концепцияси ХХ асрга келиб (1950) илмий муомалага киритилган. Шу вақтдан бошлаб “сунъий интеллект”га доир бир неча ўн мингдан ортиқ тезис, илмий мақола, қўлланма, монография нашр этилган бўлса ҳам унинг фалсафий моҳияти етарли очиб берилмаган. Мақолада интеллект, “сунъий интеллект”нинг инсон ва жамият ҳаётидаги муҳим аҳамияти, қадриятлар тизимидаги ўрни, “сунъий интеллект”нинг ахлоқий баҳоси, “сунъий интеллект”га доир фантастик асарларда илгари сурилган ғояларнинг фалсафий моҳияти, инсонни мукаммаллик сари йўллайдиган “трансгуманизм” тарафдорлари илгари сурган қарашлар фалсафий таҳлил қилиниб, инсон энг олий қадрият экани илмий далилланган. Калит сўзлар: инсон, интеллект, сунъий интеллект, интеллект коэффициэнти, қадрият, “фэнтези”, трансгуманизм. XXI аср ҳар жиҳатдан кутилган ва кутилмаган воқеа-ҳодисалари билан башариятни ҳайратга солишда давом этмоқда. Келажакни шакллантиришда ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-маданий, маънавий-маърифий ва фалсафий тенденциялар ва креатив омиллар муҳим аҳамиятга эгалиги дунё афкор оммасининг диққат марказида бўлиб, сунъий интеллект ҳам улар қаторидан жой олган. “Сунъий интеллект” қўлланиладиган соҳалар контингенти кун сари ортиб бормоқда. Компьютер технологиясидан робототехника ва автоматлаштириш, “УЗИ” бўйича ташхис қўйиш ва даволаш, маркетинг тизими, маълумотлар базасини бошқариш, транспорт воситалари ҳаракатини тартибга солиш, бошқариш ва ҳоказо. Лекин буларнинг барчаси “сунъий интеллект барқарор келажакни қуриб бера олади” дегани эмас. “Сунъий интеллект” қанчалик фойдалилик, самарадорлик ва унумдорликни оширмасин, ҳар бир инновацияда бўлгани каби “сунъий интеллект”нинг янги чегараларини кашф этишга қодир новациялар, алгоритмлар, моделлар, технологиялар, янги иловалар ўзига хос хавф ва қийинчиликларни келтириб чиқаради. Улардан бири инсон омили билан боғлиқ бўлиб, келажакда ишлаб чиқариш ва маиший хизмат соҳаларининг автоматлаштирилиши ва роботлаштирилишидир. “Сунъий интеллект” борасидаги суҳбатларда “сунъий интеллект” қанчалик креатив бўлмасин, у инсон томонидан яратилган, инсон томонидан бошқарилади. Шундай экан, “сунъий интеллект” мамлакат барқарорлиги, жамият фаровонлиги гаровидир” деган фикрни кўп такрорлайман. Интеллектнинг ўзи нима? Интеллект инсоннинг ақлий қобилияти, тафаккур қилиш, билиш, тушуниш, идрок, ўқиш-ўрганиш, қарор қабул қилиш лаёқати, оқилоналикнинг олий ифодасидир. Интеллектнинг такомили инсоннинг туғма истеъдоди, иқтидори, жўшқин илмий-ижодий фаолияти, ҳаётий тажрибаси 457 каби ижтимоий омиллар билан белгиланади. Ҳар бир инсоннинг интеллектуал салоҳияти ўзига хос, яъни унинг интеллектуал савияси, фикрлаш даражаси инсоннинг ақлий фаолияти билан боғлиқ. Аслида ҳар бир нарсанинг ҳажми, ўлчами, мезони, нархи бор, бу ўлчов фақат интеллектга тегишли эмас. Қаршилик билдиришингиз ўринли: IQ – интеллектнинг баҳоси. Бу параметр билан инсон ақлий ривожланишининг коэффициэнти ўлчанади, интеллект эмас. Шунга қарамай, IQ интеллектнинг барча факторларини баҳоловчи умумий индикатор вазифасини бажаради. Интеллект коэффициэнти илк бора 1912 йилда немис олими У.Штерн [1.306.] томонидан илмий муомалага киритилган бўлса, ҳозирги пайтда ҳам турли шакл ва услубда, жумладан, тест, мантиқий савол, арифметик масала, инсоннинг ақлий даражасини ўлчашнинг ностандарт, ягона ва ишончли воситаси бўлиб хизмат қилмоқда. “Сунъий интеллект”нинг вужудга келиши ҳам айнан инсон интеллектини компьютер технологияси орқали англаш, тушуниш, билиш, ўрганиш натижасидир. Тадқиқотчиларнинг “сунъий интеллект”га берган таърифлари турлича. Айрим олимлар инсон интеллектуал фаолиятини моделлаштириш масалаларини қамраб олган илмий йўналиш [2.62.] деб тушунтиришса, бошқа тадқиқотчилар талқинида инсонга хос бўлган ижодий фикрлаш даҳосини баҳолашнинг техник усули. Интеллектуал система компьютерга жамланган билимлар базаси, назорат қилувчи, интеллектуал “интерфейс”дан иборат [3.11.]. Бошқа тадқиқотчилар назарида “сунъий интеллект” фикрий мулоҳаза ва ижодий фаолиятнинг “сунъий интеллект” ёки ҳисоблаш машиналари ёрдамида қайта қурилишини амалга оширувчи ахборот технологиялари йўналишидир [4.45.]. Юқорида келтирилган таърифлардан ҳосил бўлган хулоса шуки, интеллект фақат инсонга хос биологик “феномен” бўлса, “сунъий интеллект” инсон ақлий ва ижодий тафаккурининг техник “интерпретация”сидир. “Сунъий интеллект”ни истифода этиш доираси шу даражада кенгайиб кетганки, “сунъий интеллект” нима қилади” деган саволга аниқ жавоб йўқ. Ваҳоланки, бир неча минг йиллик тарихга эга бўлган фалсафада ҳам ҳали инсон ақл-заковатининг табиати, масалан, “ақлнинг ватани қаерда” ёки “ақл қаердан пайдо бўлади”, “ақлнинг мақоми қандай” каби масалалар очиқ қолган. Бундан англашиладики, бир ва бир неча ақлларни бирлаштирган “сунъий интеллект” қанчалик “буюк” кашфиёт бўлмасин, инсоннинг ақлий камолоти ундан буюкроқдир, буни санъаткор билан унинг санъати мисолида теран тушуниш мумкин. Санъатга махлиё бўлганлар унинг яратувчиси, яъни санъаткори мавжудлигини ёдда сақлашла

Доказательный фрагмент

«Қадимги асотирларда турли шакл ва мазмунда акс этган “сунъий интеллект” концепцияси ХХ асрга келиб (1950) илмий муомалага киритилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Қадимги асотирларда турли шакл ва мазмунда акс этган “сунъий интеллект” концепцияси ХХ асрга келиб (1950) илмий муомалага киритилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
инсон, интеллект, сунъий интеллект, интеллект, "fantasy", artificial intelligence, человек, transhumanism, қадрият, value, intelligence coefficient, “фэнтези”, ценность, human, искусственный интеллект, трансгуманизм, intelligence, интеллект коэффициэнти, «фантазия», коэффициент интеллекта
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники