Наука и технология в современном миреМирзаева Ширин Нодировна, Тахиров Чингиз Аъзамович +22026
Развитие сфер услуг на основе цифровой трансформации экономики
ИҚТИСОДИЁТНИНГ РАҚАМЛИ ТРАНСФОРМАЦИЯЛАШУВИ · АСОСИДА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ · и.ф.д., проф. Бобаназарова Жамила Холмуродовна · Рашидов Аброр Рашид ўғли (Жиззах политехника институти)
Информатика и инженерные технологии · 2026
Аннотация
Мазкур мақолада рақамли иқтисодиёт тушунчаси, рақамли иқтисодиётга хос бўлган технологик ўзгаришлар, хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича олиб рақамлаштириш соҳасидаги ўзгаришлар масалалари ёритиб берилган, олиб борилган тадқиқот натижасида муаллифлар томонидан амалий тавсиялар илгари сурилган. Калит сўзлар: рақамлаштириш, рақамли иқтисодиётнинг ривожланиши, хизматлар соҳаси, рақамли трансформация, ахборот индустрияси. Жаҳонда рақамли иқтисодиётнинг ривожланиши иқтисодий тараққиётнинг ахборот-коммуникация технологияларига асосланган ҳолда рақамли ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш, шунингдек, қўшимча қиймат эга билим ва ахборот салмоғининг ошиб боришига кенг имкониятлар яратади. Жаҳон банки маълумотларига асосан, «Рақамли иқтисодиёт ҳозирги мавжуд соҳаларнинг ярмидан кўпроғида беқиёс ўзгаришлар келтириб чиқариши кутилмоқда. Жумладан, тадқиқотларга асосан тезроқ Интернетдан фойдаланувчилар сонининг 10 %га кўпайтирилишининг ўзиёқ миллий иқтисодиёт ялпи ички маҳсулоти ҳажмини ҳар йили 0,4-1,4 %га ошиши имкониятини беради». Бу эса, ўз навбатида, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш шароитида инсон капиталини бошқариш тизимини такомиллаштириш долзарб аҳамият касб этмоқда. Рақамли иқтисодиёт бу ишлаб чиқариш комплекси инсонлар учун қулайликларни таъминлайдиган маҳсулот ва хизматларни яратадиган виртуал муҳит бўлиб, рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда иқтисодий ишлаб чиқариш тизимидир. Шунингдек, рақамли иқтисод расмийлаштирилиши мумкин бўлган барча нарсани қамраб олиши мумкин, яъни мантиқий схемаларда намоён бўлади. Улардан фойдаланиш самарадорлиги ортиб бораётган билимга айлантирилди ва ижтимоийиқтисодий алоқалар тобора кенгайиб бормоқда. Бозор субъектларининг фаолиятида рақамли трансформацияларнинг асосий омили рақамли маданиятни ривожлантиришдан иборат. Зеро “Рақамли иқтисодиёт - иқтисодий интернет фаолияти, шунингдек, шакллари, усуллари, воситалари ва уни амалга ошириш алоқа муҳитидир”. “Рақамлаштириш - бу бизнинг фикрлаш тарзимиз, ҳаракатимиз, атроф-муҳит ва бир-биримиз билан алоқа қилишимизнинг парадигмал ўзгариши” Яъни, рақамлаштиришни алоқа ва ўзаро муносабат парадигмасининг ўзгаришидир. Бу фикрни давом эттирган О.Умаровнинг фикрича “Рақамли иқтисод, ноёб 134 функциянинг айрим хусусиятларининг мавжудлиги сабабли классик иқтисодга хос бўлган чекловларни енгишга имкон беради: 1. Бир нечта одамлар моддий маҳсулотлардан фойдалана олмайдилар, чунки рақамли маҳсулотларнинг бундай тўсиқлари йўқ: нусха кўчириш ва чексиз одамлар доирасига тақсимланиши мумкин. 2. Материаллардан фойдаланиш пайтида фойдаланиш тақиқланади. Рақамли маҳсулотлар асл хусусиятларини йўқотмайди, шунингдек, бу хусусиятлар биргаликда ишлаш ёки алмашинув жараёнида яхшиланиши мумкин. 3. Ахборот-коммуникация майдончалари одатий савдо биноларида мавжуд бўлган майдонларнинг ҳажмига чекловлар ва шу билан бирга бир вақтнинг ўзида хизмат кўрсатадиган мижозларнинг сони ва миқдори жиҳатидан чекланишларини олдини олади. Мамлакатимизда кейинги йилларда хизматлар соҳасида рақамли трансформацияни қўллаб-қувватлашнинг ташкилий ва иқтисодий механизмларини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси”да муҳим соҳаларни рақамлаштирилишга алоҳида эътибор қаратилиб, давлат хизматлари, суд тизими, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, йўл ҳаракати бошқаруви тизими, соғлиқни сақлаш тизими, ижтимоий хизматлар, банк ва қишлоқ хўжалиги тармоқлари ва миллий иқтисодиётнинг бошқа асосий соҳаларига янги технологияларни жорий қилиш белгиланган. Хусусан, “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш, электрон давлат хизматларининг улушини 100 фоизга етказиш, давлат хизматларини рақамлаштириш ва уларнинг 20 фоизини хусусий секторга ўтказиш, давлат хизматларини кўрсатишда шахсни идентификация қилишнинг Mobile ID тизимини жорий қилиш, шунингдек, “Фуқароларнинг рақамли паспорти” ва «Рақамли идора» лойиҳаларини амалга ошириш каби бир қатор вазифалар кўзда тутилмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва келгуси тараққиётини илм-фан, илмий, ижтимоий-гуманитар технологиялар, рақамли иқтисодиёт асосида бошқариш ташкил этади. Бу тизим рақамли технологияларнинг жадал ривожланиши, ахборот соҳасида инқилоб ва иқтисодиётнинг глобаллашув жараёнларини тезлаштириш билан ажралиб туради. Мазкур соҳадаги ислоҳотларни амалга ошириш учун 2020 йил 8 апрелда “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди. Бугунги кунда корхона ва ташкилотлар ўзларининг иш фаолиятига IT технологияларини қўллаш натижаларида қулайликларга эришишлари учун қуйидаги таклиф ва тавсияларни илгари сурамиз: - хизматлар соҳасида рақамли трансформацияни қўллаб-қувватлашнинг ташкилий ва иқтисодий механизмларини такомиллаштириш; 135 -рақобатбардош иқтисодиётни ривожлантиришнинг ғояларини тарқатиш ва амалга ошириш; - истеъмолчилар, ишлаб чиқарувчилар, воситачилар ўртасидаги ахборот маҳсулотлари бозорини масофавий ишлашига эришиш; - бевосита
Доказательный фрагмент
«Мазкур мақолада рақамли иқтисодиёт тушунчаси, рақамли иқтисодиётга хос бўлган технологик ўзгаришлар, хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича олиб рақамлаштириш соҳасидаги ўзгаришлар масалалари ёритиб берилган, о…»
Образец извлечения
Демо-превьюМазкур мақолада рақамли иқтисодиёт тушунчаси, рақамли иқтисодиётга хос бўлган технологик ўзгаришлар, хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича олиб рақамлаштириш соҳасидаги ўзгаришлар масалалари ёритиб берилган, о… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- рақамлаштириш, рақамли иқтисодиётнинг ривожланиши, развитие цифровой экономики, service sector, информационная индустрия, сфера услуг, digitization, digital transformation, хизматлар соҳаси, рақамли трансформация, цифровая трансформация, ахборот индустрияси, development of digital economy, information industry, цифровизация
Смежные источники
in LibraryЭКАНОМИКА И ОРГАНИЗАЦИЯ СТРОИТЕЛЬСТВО, QURILISHDA TAVAKKALCHILIKNI BOSHQARISHNING BIZNESDAGI AHAMIYATI2021
The American Journal of Applied sciencesIn Acquiring Grammar Strategies, Malika Kasimova +12021
The American Journal of Applied sciencesCompanies. Evidence From Uzbekistan, Buvsara Tashmuradova +12020