Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ВЗАИМОСВЯЗЬ С ДРУГИМИ СЕКТОРАМИ
Саидова Райхон
Современная наука и исследования · 2 · 2023
Аннотация
Malomat is recognized as a separate sect. However, in all sects there is a case of blame. Therefore, the article discussed the fact that many influential sects appeared under the influence of blame. Key words: mysticism, tariqat, blame, maslak, nafs, spirit, prophet. ВЗАИМОСВЯЗЬ С ДРУГИМИ СЕКТОРАМИ Аннотация. Маломат признан отдельной сектой. Однако во всех сектах есть место вины. Поэтому в статье обсуждается тот факт, что многие влиятельные секты оказались под влиянием порицания. Ключевые слова: мистика, тарикат, порицание, маслак, нафс, дух, пророк. Маломат маслаги, маломат ҳоли хусусида сўз кетганда, албатта, ўтмишга назар ташлашга, бошқа тариқатлар билан унинг ўзаро муносабати тўғрисида ҳам баҳс юритишга тўғри келади. Аслида маломийлик эҳтиёжи Одам Ато тарихига бориб тақалади. Чунки одамизод яралибдики, унда маломат ҳисси мавжуддир. Бани башар раҳмоний ва шайтоний хусусиятларни жамлаган экан, унда ҳамиша маломатнинг овози баъзан баландроқ, гоҳ пастроқ бўлса-да, эшитилиб турган. Зеро, унинг саси тинган кун одам ўзлигини унутади, ўзининг амалларини тафтиш этиш озоридан тўхтайди, нафсини ислоҳ этишдан бебаҳра қолади. Маълумки, тасаввуфшуносликда нафс етти турга ажратилган. Унинг биринчиси нафси аммора деб аталган бўлиб, ушбу нафс ҳайвонийликдан-да паст кўрилган. Маломатийларнинг диққат эътибори нафси амморага қаратилган ва “лавм”, яъни маломатнинг ҳам асосий қисми шу нафсга қаратилган. Иккинчи нафс нафси лаввомадир. Мазкур нафс инсон тақдирини ҳал қилишга катта роль ўйнайди. Чунки у тинимсиз равишда кишининг айби, камчилиги ва гуноҳларини тўхтовсиз хотирлайди. Таъкидлаш ўринлики, нафс тарбиясида нафси лаввомани енгмасдан нафси мулҳамага ўтиш асло мумкин бўлмаган. Шунинг учун маломат тушунчаси, маломатийлик тариқатини англаш учун нафси лаввома, яъни маломат қилинган нафсга оид билимларни ҳам жамлаш зарур. Маломатгўй нафс даражасига кўтарилиш Ҳақ йўлчиси учун муҳим бир мақомдир. Нафс ўзини таниш учун тафтиш бошлайди. Ўзидан шубҳаланади, ўзини танқид қилади, ўзини ҳою ҳаваслардан тияди. Риё, ҳасад, ғийбат, кибр, ғараз, шаҳват каби иллатлардан покланишга жаҳд этади. Хуллас, нафсни маломат қила оладиган ҳолга кўтарилганда нафси лаввомага эришади. Ҳақ йўлчилигида, албатта, бу босқичдан ўтиш талаб қилинадики, шундан сўнггина рози бўлган нафсга юксалиш бўлади. Демак, бошқа нафсларнинг комиллиги 3 41 International scientific journal ISSN: 2181-3906 «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» 2023 VOLUME 2 / ISSUE 11 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ нафси лаввомага боғлиқдир. Тариқатларнинг ҳам нафсоний ва руҳоний, дея иккига ажратилиши бежиз эмас. Бундоқ қаралганда нафсоний тариқатларнинг бош муаммоси маломат орқали нафс ҳаётини тўғри йўлга солишдир. Шу боис барча тариқатларда маломат ҳоли ва тажрибаси муҳим саналганлиги учун уни алоҳида бир оқим сифатида эътироф этмай, сайри сулукдаги бир марҳала сифатида изоҳлаганлар ҳам бўлган. Шу боис аслида бирор тариқатни маломатийлик ҳоли ва амалиётидан айри тасаввур этиб бўлмайди. Маломат маслагининг таъсирида бир неча тариқатлар дунёга келган. Бироқ қолган тариқатларда ҳам маломат ҳоли амалиёти заминида шакллантирилган. Турк тасаввуфшуноси Эмраҳ Бекчи тариқатларнинг пайдо бўлиши масаласи ҳақида ҳам мулоҳазаларини билдиради. Ахийлик билан алоқадор бўлган дея тахмин этилган маломатия ташкилоти ҳам мавжуд бўлганлигини таъкидлаб, бир тариқат ўлароқ фаолият кўрсатган ушбу муассаса ҳақида шундай дейди: “Маломатийлик қоида ва сирлари билан ахийлик қоида ва сирлари ўртасида жудаям яқин ўхшашлик бор. Бутун тариқатларнинг асоси Ахий ва Маломий ташкилоти бўлиш эҳтимоли ўта кучлидир”. Дарҳақиқат, кўплаб машҳур тариқатларнинг шаклланишида бевосита маломатийлик маслаги ғояларининг катта таъсири бўлган. Тариқатлар руҳий тарбияда ўзларининг усул-арконларини белгилашда маломатийларнинг фикр-қарашларига таянишган. Уларга хос жиҳатларни баъзан айнан қабул қилишса, баъзан такомиллаштиришган. “Футувват бир неча фазилат бирлигига берилган номдир, – дейди Шаҳобиддин Суҳравардий. Бу фазилатларнинг аввали карам, жўмардлик, донолик ва жижоатдир. Футувват Ҳазрат Али ва оиласининг лақаби сифатида ҳам қўлланилган”1. Дарҳақиқат, бошқа тариқатчиларнинг фикр-қарашларига кўра ҳам футувват ва маломат тарихи ва такомили ўзаро ажралмас ҳодисадир. Профессор М.Демирчи “Тасаввуф ва тариқатлар” китобида зуҳд мактабларини учга, яъни Куфа, Басра ва Хуросон мактабларига ажратиб, Хуросон мактаби хусусида: “Бу ўлка ирфон жиҳатдан барокатли бир ер бўлиб, кўп оқим ва маслаклар дунёга келишига сабаб бўлган. Хуросон ўлкасида зуҳд ва фақрдан сўнг маломат ва футувват йўналиши қарашлари кенг ёйилди”2, – дейди. Айниқса, маломат ва футувват тушунчалари тасаввуф тарихида ёнма-ён яшаган, бир-бирини фикрий ва амалий тўлдирган оқимлар сифатида қайд этилади. кўплаб валий зотлар тасаввуф йўлига кирмасдан олдин футувват ва маломат аҳлидан бўлишгани ҳа маълумдир. Боязид Бистомий, Яҳё ибн Муоз ва Ҳамдун Қассорлар шу мактабнинг вакиллари сифатида кўрсатилади. Ва улардаги асосий фазилатлар айтилганда Боязид Бистомий сакр (маънавий сархушлик), Ҳамдун Қасс
Доказательный фрагмент
«Malomat is recognized as a separate sect.»
Образец извлечения
Демо-превьюMalomat is recognized as a separate sect. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- mysticism, tariqat, blame, maslak, nafs, spirit, prophet, мистика, тарикат, порицание, маслак, нафс, дух, пророк., тасаввуф, тариқат, маломат, маслак, нафс, руҳ, пайғамбар., mysticism, tariqat, blame, maslak, nafs, spirit, prophet.
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
МонографииK.J.Murodov2026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025