К содержанию
РецензированоRU2002

Ўзбекистон чўл-яйлов чорвачилиги: муаммоларва ечимлар

ЎЗБЕКИСТОН ЧЎЛ-ЯЙЛОВ ЧОРВАЧИЛИГИ: МУАММОЛАРВА ЕЧИМЛАР (Оренбургского государственного аграрного университета. 2021. № 1.)

Актуальные проблемы пустынного животноводства, экологии и создания пастбищных агрофитоценозов · 5 · 2002

Аннотация

мақолада Ўзбекистоннинг чўл минтақаларидаги яйловларнинг ҳозирги ҳолати, яйловларнинг деградацияга учраѐтганлиги, ҳимоясизлиги, режасиз фойдаланилаѐтганлиги натижасида майдонларининг қисқараѐтганлиги бўйича олинган маълумотларнинг таҳлили келтирилган. Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий- тадқиқот институти олимларининг яйловларнинг ҳосилдорлигини ошириш, режали фойдаланиш, яйловларда бажарилган тадқиқотларнинг натижалари, истиқболли чўл ўсимлиларининг янги навлари, яйловларда юз минглаб гектар ҳосилдор яйловлар, иҳотазорлар яратилганлиги ва ҳозирда яратилган ҳосилдор яйловлар, иҳотазорлар йўқ қилинганлиги, чўл-яйлов чорвачилигидаги муаммолар келтирилган. Яйловларни ҳимоя қилиш, ҳосилдорлигини ошириш, режали фойдаланиш бўйича тавсиялар берилган. Калит сўзлар: минтақа, ширкат, фермер,бархан, отгон, биохилмахиллик, коинот, инқироз, мониторинг, экспедиция. Annotation. The article provides an overview of materials on the reduction in the area of natural desert pastures as a result of defenselessness, mismanagement, unplanned rational use, and increased degradation in the pasture.The results of a long-term study conducted by scientists of the Research Institute of Desert Ecology and Karakul farming to increase the productivity of pastures, the creation of pasture protective strips that were introduced by hundreds of thousands of hectares, and the complete destruction created by the scientists of the institute by this time in the deserts of Uzbekistan are presented. Recommendations are also given for the protection and increaseproductivity, rational use of desert pastures. Кeywords: zone, cooperation, farmer, dune, biodiversity, transhumance, space, crisis, monitoring, expedition. Кириш. Мустақиллигимизнинг эркин бозор шароитида чўл чорвачилигини ташкил қилиш ва бошқариш тубдан ўзгарди, давлат хўжаликлари негизида хусусий мулкчиликка асосланган янги хўжалик шакллари юзага келди. Бу йўналиш тобора ривожланиб бормоқда.Шунинг билан биргаликда, фермер, деҳқон, ширкатлар тартибига ўтган янги хўжалик бошқарувларида жуда мураккаб, долзарб муаммолар пайдо бўлди. Бу муаммолар кўп йиллардан бери тўпланиб келаѐтган эди. Бу муаммолар чўлдаги чорвани йил давомида озуқа билан таъминлаш билан боғлиқ муҳим масалалардир. Мавзуда қўйилган мақсад–яйловлардаги ҳозирги ҳолатга баҳо бериш ва чўл–яйлов чорвачилигида замонавий бошқарувни ташкил қилишда аниқ таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади. Дастлаб қоракўлчиликдаги энг долзарб муаммолардан биринчисини таҳлил қилиш лозим. Чунки, соҳани ривожлантириш режаларида қоракўлчилик яйловлари 17,8 млн.га, ана шунча майдонда шунча бош қўй боқилиши керак деган режалар, фикрлар доимо устивор бўлиб келди. Аслида чўл чорвасининг қанча яйловлари бор?Бундан 50 йил олдин 187 Ўзбекистонда қоракўлчилик яйловлари 17,8 млн. гектар эканлиги аниқланган. Ярим асрдан кейин бу яйловлар ҳолати қуйидагича ўзгарди[3]: -Республикамиз ҳудудидаги 1,0 млн.га кўчма, барханли қумлар майдони инсон фаолияти таъсирида эмас балки, табиий-тарихий экологик давр маҳсули бўлиб, бу ҳудудларда ўсимликлар қоплами деярли йўқлигидан чорвачиликда фойдаланилмаса ҳам бу ҳудудлар қоракўлчилик яйловларига қўшиб келинмоқда; -Ўтган вақт давомида инсон фаолияти таъсирида (кон-қидирув, ишлари, чиқиндилари, бурғулаш ишлари, посѐлкалар, қишлоқлар, шаҳарлар қуриш, қовурлар ўтказиш, йўллар солиш ва ҳаказо) яроқсиз ҳолга келган яйловлар майдони–1,0 млн.га; -Чўлдаги овуллар, қишлоқлар, аҳоли яшайдиган жойлар атрофларидаги ўсимликлар қоплами йўқ қилинган жойлар майдони–500 минг.га; Қудуқлар, сув манбалари, шаҳар, посѐлкалар, хўжаликлар марказлари атрофидаги чорва моллари емайдиган, аччиқ какра, кўк мараз, исириқзорлар майдони – 500 минг.га; -Воҳалар (Бухоро, Қарши, Қоракўл) билан қумли чўллар бир-бирлари билан туташган минтақаларда 210 минг га майдонда ҳаракатдаги (барханли) қум шакллари, чўлнинг саксовул, черкез, қандим ва шувохзорларини ўтин учун чопиб олиш натижасида пайдо бўлди; -Айдаркўл сувлари сатҳи ҳозиргача 600 минг. га серҳосил яйловлар майдонини ишғол қилди. Бу майдон тобора кенгайиб бормоқда. -Қизилқумда мавсумий (отгон) фойдаланишдаги 2,2 млн.га яйловлар ҳозиргача фойдаланилмай келинмоқда. Маълумотлар таҳлили қоракўлчилик яйловлари 14,0 млн.га эканлигини тасдиқламоқда.Энди, ана шу яйловларнинг сув билан таъминланмаган ҳудудлари республикамиз бўйича 12% бўлиб, бу кўрсаткич 1,6 млн. гектарга тенг. Демак чўлнинг барча чорваси 12,4 млн. гектар яйловларда боқилмоқда. Яйловларимиздаги энг долзарб муаммоларидан иккинчиси – яйловларнинг экологик ҳолати (чўлланиш, ҳосилдорликнинг пасайиши, ҳимоясизлиги, эгасизлик, ўсимликлар қопламидаги ўзгаришлар) био-хилма-хилликнинг бузилиши қуйидагилардан иборат[3]: -Коинотдан олинган расмлар маълумоти бўйича яйловларимизнинг 37% и (17,8 млн.га ҳисобидан) яъни 6,59 млн. гектари турли даражада (кучли, ўртача, кучсиз) чўлланишга учраган; Олимларимизнинг маълумотлари бўйича чўлларимизнинг 2,0 млн. гектари кучли шамол эрозияси таъсирида бўлиб, ҳосилдорлиги кескин пасайган; -Кузатишлардан маълумки, яйлов

Доказательный фрагмент

«мақолада Ўзбекистоннинг чўл минтақаларидаги яйловларнинг ҳозирги ҳолати, яйловларнинг деградацияга учраѐтганлиги, ҳимоясизлиги, режасиз фойдаланилаѐтганлиги натижасида майдонларининг қисқараѐтганлиги бўйича олинган ма…»

Образец извлечения

Демо-превью

мақолада Ўзбекистоннинг чўл минтақаларидаги яйловларнинг ҳозирги ҳолати, яйловларнинг деградацияга учраѐтганлиги, ҳимоясизлиги, режасиз фойдаланилаѐтганлиги натижасида майдонларининг қисқараѐтганлиги бўйича олинган ма… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
минтақа, ширкат, фермер, бархан, отгон, биохилмахиллик, коинот, фермер,, бархан,, отгон,, минтақа,, биохилмахиллик,, экспедиция., коинот,, ширкат,, инқироз, мониторинг,
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники