К содержанию
РецензированоRU2026

Сутдор такаларни синовга қўйиш

ПАТОМОРФОЛОГИК ЎЗГАРИШЛАР · Сайфидинов Б.Ф., магистр. (Ветеринария илмий-тадқиқот институти)

Актуальные проблемы пустынного животноводства, экологии и создания пастбищных агрофитоценозов · 60-64 · 2026

Аннотация

Мақолада қўйлар хламидиозига қарши ГОА формол вакцина қўлланилганда организмда иммун тизим барқарор бўлиши ва хламидиоздаги айрим патоморфологик ўзгаришлар ҳақида маълумотлар келтирилган. Калит сўзлар: хламидиоз, иммуноглобулин, вакцина, иммунитет, иммунофон, антиген, микроорганизм, рецептор, серогуруҳ. Мавзунинг долзарблиги. Республикамиздаги барча фермер хўжаликларда майда ва йирик шохли ҳайвонларнинг хламидиози катта иқтисодий зарар келтириши маълум. Хламидиоз – энзоотик кечадиган, контагиоз инфекцион касаллик бўлиб, ҳомила йўлдошининг, айниқса котиледонларнинг яллиғланиши ва бўғозликнинг 2 – ярмида аборт ёки нимжон лаёқатсиз қўзи ва бузоқларнинг (умуман ёш ҳайвонларнинг) туғилиши ҳамда уларда ўпканинг яллиғланиши (пневмония) билан тавсифланади. Чорва ҳайвонлари орасида, текширишлар натижасига кўра, ҳар йили ўртача 12 фоизгача аборт бўлиши айнан хламидиоз касаллиги туфайлидир. Хламидиоз натижасида қишлоқ хўжалиги ҳайвонларида 50 фоизгача аборт бўлиши аниқланган [1]. Касал ҳайвонларни даволаш ва касалликка қарши курашиш тадбирлари учун катта маблағ сарфланади. Баъзи маълумотларида майда шохли ҳайвонлар орасида АҚШда 18-43,6; Канадада 9-21,6; Голландияда 16-24,8; Францияда 18-57; Англияда 14-46,4; Австралияда 6- 26,2 ва Исроилда 3-34 фоиз хламидиоз тарқалганлиги таъкидланган [2]. Қўзғатувчиси – Chlamydia abortus ovis Chlamydiacea оиласи ва Chlamydiacea psittaci авлодига мансуб. Хламидиялар ҳужайра ичи паразити бўлиб, ўлчами 250-300 nmгача бўлади. Уларнинг ҳужайра девори қалин бўлиб, таркибида DNK вa RNK мавжуд микроорганизмлар ҳисобланади. Хламидия қўзғатувчиси мураккаб антиген тузилишига эга бўлиб, унда 3 та жинсга, турга ва серогуруҳга хос антиген марказлари мавжуддир. Унинг жинсга боғлиқлиги- грам манфий бактериялар сингари ҳужайра девори термостабиллиги туфайли липополисахариддир [3]. Антигенлик жинснинг ўзига хослигини аниқлайдиган боғланувчи эпитоп углеводда жойлашган махсус рецептор ва 3 мономердан иборат олигосахарид молекуласидан иборатлиги билан ифодаланади. Антиген серотиплари турга хос детерминантларни оқсил мембранасида цистеинга бой аминокислотасини махсус локализация қилишидан фарқланади [4]. Организмнинг микроблар билан қарши курашиши иммуноглобулинлар миқдори ва қўзғатувчиларга таъсири билан белгиланди. Қишлоқ хўжалиги ҳайвонларида иммуноглобулин–Е ва иммуноглобулин–D деярли аниқланмаган [7]. Макроглобулинлардан IgM–иммун реакцияларнинг бошланғич босқичида пайдо бўлади. IgG–қон зардобидаги асосий иммуноглобулин бўлиб, унинг иккита Ig–G ва Ig–G 1 2 96 28-iyun 2024-yil. Veterinariya sohasidagi dolzarb muammolar yechimi yosh tadqiqotchilar talqinida | TO‘PLAM – 1/24 турлари мавжуд. Иммуноглобулинлардан ташқари организмнинг асосий ҳужайра элементлари макрофаглар (моноцитлар), шунингдек, фаол Т ва В – лимфоцитлар ҳам организмнинг микроорганизм ва вирусларга қарши чидамлилигини таъминлайди [5]. Касалликни даволашда ишлатиладиган антибиотик воситалар организм тўқима ва ҳужайраларининг морфологик ва патологик ҳолатига салбий таъсир этади. Бундай ферментли ва босқичли реакцияларда поликлонал фаоллашув синдромлари нотўғри ижобий натижаларнинг сабаби бўлишини инобатга олиш керак бўлади. Шу билан бирга ҳайвон организмида индивидуал (онтогонистик) даврда махсус моддалар – суперантигенлар –В лимфоцитлар организмга кириб келган турли бегона антигенларга қарши махсус ҳимояланувчи оқсил табиатли ферментлар ишлаб чиқариши ва жавоб қайтаришини ўзига хос бўлган тарзда рағбатлантиради [8]. Амалда, бу жараёнлар бир вақтнинг ўзида кўплаб патогенларга антиген титрининг ўзига хос бўлмаган тарзда ортиши билан ифодаланади. Антигенларни аниқлашда нотўғри салбий натижалар иммунитет танқислиги ҳолатларига, шунингдек, реакцияни шакллантиришдаги техник хатоларга боғлиқ бўлиши мумкинлиги адабиёт манбаларида келтирилган. Тадқиқотнинг мақсади. Қўйларнинг хламидиозига қарши қўлланиладиган ГОА формол вакцинанинг иммун тизимга таъсирининг барқарорлиги “UNIGEN” МЧЖ ҚК томонидан ишлаб чиқилган IgM ва IgG тест тўпламлари билан, яъни вакцинанинг самарадорлигини аниқлаш ҳамда касаллик аниқланган хўжаликларда қўйларнинг ички аъзоларидаги патоморфологик ўзгаришларни аниқлаш тажрибамизнинг бош мезонидир. Тадқиқот объекти ва услубиятлари. Тадқиқотлар ВИТИнинг Микробиология, Ҳудудий диагностика ва Патоморфология лабораторияларида ҳамда ишлаб чиқариш шароитида Бухоро вилояти Рометан тумани “Бобомурод-Бобошер-Бобоқул” МЧЖ чорвачиликка ихтисослаштирилган хўжаликда олиб борилди. Республикамиз вилоятларида хламидиоз касаллиги бўйича эпизоотик ҳолатни ўрганиш мақсадида хўжаликлардан келтирилган патологик намуналарни патоморфология ва микробиология лабораториялари ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган патоморфологик текширишларда Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманидаги “Эшмамат Алишер” фермер хўжалигидан келтирилган бир бош ва шу тумандаги Узунсой МФЙда жойлашган “Йўлдош Сувонов”нинг шахсий хўжалигига тегишли 4 ойлик аборт бўлган ҳомилада, Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани “М.Ибрагимов” номли Қоракўлчилик МЧЖдан келтирилган бир бош майда

Доказательный фрагмент

«Мақолада қўйлар хламидиозига қарши ГОА формол вакцина қўлланилганда организмда иммун тизим барқарор бўлиши ва хламидиоздаги айрим патоморфологик ўзгаришлар ҳақида маълумотлар келтирилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Мақолада қўйлар хламидиозига қарши ГОА формол вакцина қўлланилганда организмда иммун тизим барқарор бўлиши ва хламидиоздаги айрим патоморфологик ўзгаришлар ҳақида маълумотлар келтирилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
хламидиоз, иммуноглобулин, вакцина, иммунитет, иммунофон, антиген, селекция,, ривожланиш, маҳсулдорлик,, баҳолаш., танлаш, ўсиш,, тирик вазн,, соф зот,, озиқлантириш,, озуқа бирлиги,
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники