К содержанию
РецензированоRU1986

Чўл озуқабоп ўсимлик навлари уруғларининг унувчанлигини баҳолашнинг тезкор усули

БАҲОЛАШНИНГ ТЕЗКОР УСУЛИ

Актуальные проблемы пустынного животноводства, экологии и создания пастбищных агрофитоценозов · 37-59 · 1986

Аннотация

Мақолада чўл озуқабоп ўсимлик тур ва навлари уруғларининг лаборатория шароитидаги унувчанлигини аниқлашнинг тезкор усулини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқот ишлари натижалари келтирилган. Калит сўзлар: чўл, яйлов, ҳосилдорлик, озуқабоп ўсимлик, навлар, уруғлар, унувчанлик, уруғ қобиғи. Summary. The article presents the results of research conducted on the development of a rapid method for determining the fertility of seeds of desert nutritious plant species and varieties in laboratory conditions. Key words: desert, pasture, productivity, a nutritious plant, varieties, seeds, soundness, seed coat. Кириш. Ўзбекистон чўл яйловларининг катта қисмида ўсимлик қопламининг турли даражаларда инқирозга учраганлиги ва ҳосилдорлигининг сезиларли пасайганлиги яйлов чорвачилиги соҳасининг барқарор ривожланишига салбий таъсирини ўтказиб, соҳа самарадорлигининг пасайишига сабаб бўлмоқда. Шу боис, яйловлар инқирозининг олдини олиш, уларнинг ҳосилдорлигини ошириш ҳозирги куннинг долзарб муаммоларидан бири ҳисобланади ва бу борада Ўзбекистонда кўплаб илмий-тадқиқот ишлари амалга оширилиб, самарали илмий-амалий натижаларга эришилмоқда [5]. Ушбу тадқиқотлар натижасида чўл яйловларининг ҳосилдорлигини бир неча бараварга ошириш имконини берувчи озуқабоп ўсимлик турлари аниқланган, уларнинг генофондини ўрганиш натижасида истиқболли селекция манбалари танлаб олинган, уларнинг маҳаллий навлари яратилган ва яйловлар ҳосилдорлигини ошириш технологиялари бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 мартдаги ПҚ-3603 сон «Қоракўлчиликни янада ривожлантиришнинг қўшимча чора- тадбирлари тўғрисида» ги, 2019 йил 16 августдаги ПҚ-4420 сон «Қоракўлчилик тармоғини комплекс ривожлантириш тўғрисида» ги қарорлари ва 2020 йилнинг 2 сентябридаги ПФ- 6059 сон «Ўзбекистон Республикасида ипакчилик ва қоракўлчиликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги фармонларида бу соҳадаги амалга оширилиши ўта муҳим бўлган вазифалар белгилаб берилган: чўл яйловлари ҳосилдорлигини ошириш, озуқабоп экинлар турларини кўпайтириш, уларнинг уруғчилигини ривожлантириш ва уруғ етиштириш ҳажмини кескин ошириш. Ушбу долзарб вазифаларнинг ижросини таъминлашда экиладиган уруғларнинг сифатини тезкор усулларда сертификатлаш муҳим илмий ва амалий аҳамиятларга эга. Чўл – яйлов озуқабоп ўсимликлари ўсимликшунослиги, уруғчилиги ва уруғшунослиги йўналишларидаги тадқиқот ишлари республикамиз учун нисбатан янги ривожланиб келаѐтган соҳа бўлгани учун, ҳали бажарилиши муҳим бўлган, амалий аҳамияти юқори бўлган тадқиқот ишларини зудлик билан амалга ошириш зарурати юзага келди. Ҳозирги кунда чўл озуқабоп ўсимлик уруғларининг экинбоплик сифатларини аниқлашнинг услублари уруғларнинг экинбоплик сифатларини сертификатлаш ваколатига эга уруғчилик инспекцияларида мавжуд эмас. Шу боис, ҳозирги кунда чўл озуқабоп ўсимлик уруғларининг экинбоплик сифатларини сертификатлаш йўлга қўйилмаган, шунга 181 қарамасдан, республикамизнинг айрим ҳудудларида фитомелиоратив тадбирлар амалга оширилмоқда ва сифати ноаниқ уруғлар экилмоқда. Бу ҳолат републикамизда қабул қилинган “Уруғчилик тўғрисида” ги қонун талабларига зид амалиѐтдир. Тадқиқотлар манбаи сифатида қора саксовул, изен, терескен, чўғон ва қуйровуқ навлари уруғлари олинди. Тадқиқотлар мақсади. Тадқиқотлардан кўзланган асосий мақсад уруғларнинг лаборатория шароитидаги унувчанлигини баҳолашнинг тезкор усулини ишлаб чиқиш, ундиришнинг оптимал шароитларини аниқлаш, унувчанликни ўрганишнинг оптимал муддатларини белгилашдан иборатдир. Тадқиқот усуллари. Тадқиқотларни амалга оширишда қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилиги ва уруғшунослигида умум қабул қилинган услублардан фойдаланилди [2;3]. Олинган натижаларни биостатистик таҳлил қилишда Б.А.Доспехов (1979) услубларидан фойдаланилди [1]. Тадқиқот натижалари. Айрим тадқиқотчиларнинг маълум қилишича, чўл олзуқабоп ўсимлик турлари уруғларининг қобиқларида униб чиқиш ва майсаларнинг ўсишини тормозловчи ингибиторлар деб аталувчи биологик фаол моддалар мавжуд [4]. Шу боис, лабораторияда унувчанлигини ўрганиш учун олинган уруғ намуналари уруғ қобиқларидан ажратилди. Бунда уруғлар қўл кафтида ишқаланди ва уруғмуртаклар фракцияси пневматик лаборатория уруғ тозалаш асбоби ѐрдамида ажратиб олинди. Назорат учун олинган уруғлар эса уруғ қобиқларидан ажратилмай, тўғридан – тўғри Петри ликопчаларида ундириб кўрилди. Ундириш ҳарорати ўзгарувчан, кунузи 8 соат - 18-22оС, кечаси -16 соат – 11-12оС. Уруғларни ундиришда таглик сифатида сўрғич қоғоздан фойдаланилди. Уруғларни ундиришда ТСМ-80 русмли термостатдан фойдаланилди. Тажриба натижалари 1-жадвалда келтирилган. 1-жадвал Уруғ қобиғидан ажратилган уруғларнинг лаборатория шароитидаги унувчанлиги, % Уруғ қобиқли Қобиқсиз Униш давомийлиги, Тур ва навлар n уруғларнинг уруғлар кун унувчанлиги унувчан- Назорат Тажриба лиги Қора саксовул “Нортуя” 50 80,4±3,4 84,2±2,8 16 7 Изен “Нурота” 50 74,6±3,8 76,3±1,8 16 7 Чўғон “Жайхун” 50 42,2±3,2 44,6±2,6 16 7 Қуйровуқ “Первенец 50 52,8±4,5 52,1±2,8 16 7 Карнаба” Терескен “Тўлқин” 50

Доказательный фрагмент

«Мақолада чўл озуқабоп ўсимлик тур ва навлари уруғларининг лаборатория шароитидаги унувчанлигини аниқлашнинг тезкор усулини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқот ишлари натижалари келтирилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Мақолада чўл озуқабоп ўсимлик тур ва навлари уруғларининг лаборатория шароитидаги унувчанлигини аниқлашнинг тезкор усулини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқот ишлари натижалари келтирилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
desert, pasture, productivity, a nutritious plant, varieties, seeds, soundness, навлар,, унувчанлик,, уруғ қобиғи., яйлов,, чўл,, уруғлар,, ҳосилдорлик,, озуқабоп ўсимлик,
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники