К содержанию
РецензированоRU2006

Жундор эчкиларда яқин қариндош урчитишнинг ижобий ва салбий томонлари

И.Я. Эшматов (Научно-исследовательский институт животноводства и птицеводства) · А.А. Асқаров (Научно-исследовательский институт животноводства и птицеводства)

Актуальные проблемы пустынного животноводства, экологии и создания пастбищных агрофитоценозов · 55 · 2006

Аннотация

Мақолада соф зотли ангор эчкиларни урчитиш ва уларнинг авлодларидан самарали фойдаланишда, ҳар бир улоқ билан индивидуал шуғулланиш, уларнинг ота-она авлод аждодлари, ҳамда хўжалик учун фойдали селекция белгиларига қараб танлаш ва саралаш ишларини юритиш масалалари ёритилади. Калит сўзлар: маҳсулдорлик, ўсиш, ривожланиш, бонитировка, насл ўзаги, жинс, така, танлаш, саралаш, озиқлантириш, завод кондицияси. Summary. The article provides data on an individual approach to wool goats when used in production work, as well as selection and selection taking into account parental data and economic selection characteristics, feeding, insemination of wool goats with wool goats and the use of measures for timely natural insemination of infertile goats. Key words: productivity, growth, development, grading, origin, sex, goat, selection, selection, feeding, factory condition. Кириш. Ангор зотли жундор эчкилар селекциясида генофондини сақлаб қолиш ҳамда улар авлодларини асраш ва ўстириш усулларини қўллаш, сурувдаги мажуд линияларни аниқлаш, танлаш ва саралаш, соф зотли урчитишда насллдор таканинг маҳсулдорлик белгиларини баҳолаш билан бирга, жундор эчкилар сифатини яхшилаб жун маҳсулоти етиштиришни кўпайтириш долзарб вазифалардан ҳисобланади. Тадқиқот мақсади. Жундор ангор зотли генофонд эчкиларни кўпайтиришда урчитиш усулларидан фойдаланиб наслли авлодларининг жун маҳсулдорлигининг 280 орттириш. Жундор эчкичилик селекциясида генофонд эчкиларни сақлаб қолиш ҳамда улар авлодларини тўғри асраш ва парваришлаш технологиясига мувофиқлигини таъминлаш, сурув эчкиларидаги мавжуд линияларни аниқлаш, танлаш ва саралаш, соф зотли урчитишда уларни наслли такалари ва она эчкиларининг жун маҳсулдорлиги бўйича ирсий сифат белгиларини юзага чиқариш. Тадқиқот услублари. Ангор зотли такалар, она эчкилар, ёш эркак ва урғочи улоқлар. Зоотехнияда танлаш усулини қўллаш орқали эчкиларнинг жун маҳсулдорлиги баҳоланади. Тадқиқотни ўтказиш жойи ва услублари. Тадқиқотлар Наманган вилоятининг Чуст туманидаги “Чуст дашт оқ сув” фермер хўжалигида жундор ангор зотли эчкиларида баҳолаш услубларига мувофиқ олиб борилди. Тадқиқот натижалари. Ангор зотли эчкилар жун йўналишидаги эчкилар гуруҳига киради. Жундор эчкилар селекциясида урчитиш бир зотга мансуб ангор зотли эркак ва урғочи улоқларни ўзаро жуфтлаштириш демакдир. Хўжалик шароитида соф зотли ангор эчкларни урчитишнинг бир нечта усуллари мавжуд. Соф зотли урчитиш усули орқали жундор ангор зотли эчкиларда қўллаш, ангор зотли эчкиларнинг хўжалик фойдали белгиларини сақлаб қолиш мақсадида хўжаликда эчкиларнинг жундорлик белгиларини асраш билан бирга, ангор зотининг наслини яхшилаш ва насл қийматини такомиллаштириш ҳисобланади. Хўжаликда ангор зотли эчкиларда селекция-наслчилик ишларини юритишда биринчи навбатда зоотехник ҳужжатларни тўғри йўлга қўйиш муҳим ҳисобланади. Жундор ангор зотли эчкиларнинг ота ва она шакллари зотга хос хусусий белгиларига ва наслни авлодларига яхши ўтказиши керак бўлади. Жундор ангор зотли эчкилар қанчалик тарихан эски бўлса, ундай зотлар соф ҳолда урчитилади. Соф зотли урчитиш усули билан зотнинг жундорлик селекция белгилари навбатдаги авлодларида ҳам мустаҳкамланиб боради. Соф ангор зотли урчитишда сурувнинг наслли такалари вақти-вақти билан алмаштирилиб турилиши керак. Жундор ангор зотли эчкилар селекцияси ва наслчилик ишларини яхшилашга эътибор бериш, тармоқдан кўплаб самара олиш мумкинлиги ҳисобга олинади. Сурув эчкиларида соф зотли ангор эчкиларини урчитишда хўжалик шароитида наслли таканинг етишмаслиги оқибатида қариндош урчитиш усулидан фойдаланилади. Жундор эчкиларни урчитишда линиялараро урчитиш усули ҳам қўлланилади, бу усулда қариндошлик инбридинг усули ҳам қўлланилади. Жундор ангор зотли эчкиларда соф зотли эчкининг I-авлод такаси ва урғочиси ёки ота билан I-авлод урғочиси, она билан I-авлод эркаги сараланса, бунга яқин қариндошларни ўзаро урчитиш дейилади. Бундан ташқари, ўртача қариндошлик даражасидаги яъни узоқроқ ва узоқ қариндошлар ҳам урчитилиши эътиборга олинди. Қариндош урчитишнинг афзалликлари ва камчиликлари мавжудлигига ҳам эътибор қаратилади. Қариндош эчкиларни мутассил бир-бирлари билан урчитилиб инбред дипрессияга олиб келиши, яъни эчкилар конституциясини заифлашишига, улар танасининг кичиклашишига, физиологик қобилияти-нинг пасайишига, майиб-мажруҳ ва ҳаётга ноқобил авлодлар пайдо бўлишига ҳам эътибор берилади. Эчкичилик тармоғидаги аксарият олимлар яқин қариндошлар мутассил бир-бири билан урчитилганда, мутация ходисасининг кучайиши кузатган. Ўз даврида Ч.Дарвин ўзининг “Ўсимликлар дунёсида четдан ва ўзидан чангланишнинг таъсири” номли асарида ўз ўзидан чанглашнинг, яъни уруғланишида бир-бирига жуда ўхшаш бўлган гаметалар иштирок этадиган ўсимликлардагина содир бўладиган энг яқин қариндошларининг ўзаро урчитилишининг зарарлигини ҳам таъкидлаган. 281 Назарий томондан қаралганда, инбред депрессия ҳодисаси яширин салбий мутациянинг гомозигота ҳолати кучайиб борган сари, рецессив аллелларнинг йўқолиши ҳисобига ирсият бирмунча бўшашади, яъни гетерозисга

Доказательный фрагмент

«Мақолада соф зотли ангор эчкиларни урчитиш ва уларнинг авлодларидан самарали фойдаланишда, ҳар бир улоқ билан индивидуал шуғулланиш, уларнинг ота-она авлод аждодлари, ҳамда хўжалик учун фойдали селекция белгиларига қа…»

Образец извлечения

Демо-превью

Мақолада соф зотли ангор эчкиларни урчитиш ва уларнинг авлодларидан самарали фойдаланишда, ҳар бир улоқ билан индивидуал шуғулланиш, уларнинг ота-она авлод аждодлари, ҳамда хўжалик учун фойдали селекция белгиларига қа… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
productivity, growth, development, grading, origin, sex, goat, selection, саралаш,, ривожланиш,, танлаш,, насл ўзаги, жинс, така,, озиқлантириш,, бонитировка,, завод кондицияси, ўсиш,, маҳсулдорлик,
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники