American Journal of Agriculture and Horticulture InnovationsGINNING ENTERPRISES, Ungarov Azizbek Abdumo‘Min O‘G‘Li +22022
Черкез уруғларининг сифат кўрсаткичлари
ЧЕРКЕЗ УРУҒЛАРИНИНГ СИФАТ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Актуальные проблемы пустынного животноводства, экологии и создания пастбищных агрофитоценозов · 2022
Аннотация
Мақолада истиқболли бута фитомелиорантлардан бири бўлган Палецкий черкези-Salsola paletzkiana Pall. ўсимлиги уруғларининг баъзи сифат кўрсаткичларини ўрганишдан олинган маълумотлар келтирилган. Калит сўзлар: чўл яйловлари,деградация,ҳосилдорлик, озуқа сифати, фитомелиорация, бута ўсимликлар, уруғ, унувчанлик, уруғмуртак, абсолют масса. Summary. In the article, one of the promising shrub phytomeliorants of - Salsolapaletzkiana Pall. The data obtained from the study of some quality indicators of plant seeds are presented. Key words: desert grasslands, degradation, productivity, forage quality, phytoremediation, shrub plants, seed, fertility, seed set, absolute mass. Кириш. Чўл ва ярим чўл яйловлари яйлов чорвачилигининг асосий озуқа манбаи ҳисобланади ва улардан деярли йил давомида фойдаланилади. Кейинги йилларда соҳада яйлов озуқаси танқислиги юзага келиб, чорва ҳайвонларини тўлақонли яйловда озиқлантиришда муаммолар юзага келиб, уларни қўшимча озиқлантириш, бошқа узоқ яйловларга кўчириш каби ҳолатлар тез-тез такрорланиб, соҳани барқарор ривожлантириш имкониятларини чегаралаб қўймоқда. Бу ҳолатнинг юзага келиши албатта глобал иқлим ўзгариши, қурғоқчиликнинг тобора авж олиши ва энг муҳими, яйловларнинг катта қисмида ўсимлик қопламининг инқирози, яъни яйловларнинг деградацияси жараѐнининг жадаллашиб бораѐтганлиги, ўсимлик қопламида биологик хилма-хилликнинг камайиши ва пировард натижада, яйловлар ҳосилдорлигининг ва озуқа сифатининг маълум даражаларда пасайганлиги сабаблидир. Ҳозирги кунда яйловларни фитомелиорациялаш орқали ҳосилдорлигини ошириш муҳим иқтисодий, социал ва экологик аҳамиятларга эга бўлган долзарб вазифалардан бирига айланди. Бунда фитомелиорантлар сифатида чўлнинг стресс омилларига ўта бардошли, қимматли озуқабоплик хусусиятларни ўзида мужассамлаштирган, юқори ҳосилли ва яйловда узоқ йиллар давомида яшаш имкониятига эга ўсимлик турларини танлаш, уларнинг экологик, биологик, хўжаликбоп хусусиятларини чуқур ўрганиш ва маданий шароитларда етиштиришнинг агротехник асосларини ишлаб чиқиш зарурати туғилади. Яйловларни фитомелиорациялашда бута ўсимликларнинг аҳамияти кенг қиррали ва ҳар томонлама 174 муҳим ҳисобланади. Буталар ўз фитоген майдонлари доирасида ўзига хос микроиқлим ҳосил қилиб, ярим бута ва ўтчил турларнинг нисбатан яхши ривожланиб, юқори ҳосил тўплашига имкон яратади [4]. Фитомелиорант сифатида черкез турларининг истиқболли эканлиги кўп йиллик тадқиқотлар натижасида исботланган [2; 5]. Палецкий ва Рихтер черкезлари қимматли озуқабоп ўсимликлар бўлиб, чўлнинг ўта қурғоқчил иқлим шароитларида ўсишга ва юқори пичан ва уруғ ҳосилини тўплаш имкониятига эга ўсимлик турлари ҳисобланади. Черкез турлари қумли чўлларда кенг тарқалган ва кўпчилик ҳолларда ландшафт ҳосил қилувчи ўсимликлар ҳисобланади. Лекин уларни бута ва ярим бута ўсимлик турларидан батамом холи бўлган, инқирозга учраган яйлов ерларида етиштиришнинг илмий асослари ҳали етарлича ишлаб чиқилмаган. Айниқса уруғларининг сифат кўрсаткичларини ўрганиш бўйича илмий маълумотлар деярли учрамайди. Тадқиқотлар мақсади бўлиб Палецкий черкезининг табиий популяцияси ва Қарнабчўлда иқлимлаштирилаѐтган популяцияларида ҳосил бўлган уруғларининг сифат кўрсаткичларини ўрганиш ҳисобланади. Тадқиқот усуллари. Тадқиқотларни олиб боришда уруғчилик ва уруғшуносликда умум қабул қилинган услублардан [1;3] фойдаланилди. Тадқиқот манбалари сифатида Бухоро вилояти, Қоровулбозор туманида тарқалган Палецкий черкези ва Қарнаб тажриба даласида синалаѐтган Қорақалпоғистон республикасининг Мўйноқ туманидан олиб келинган Палецкий черкези 1- Қарнаб репродукцияси уруғлари хизмат қилди. Тадқиқот натижалари. Ҳар иккала популяцияларда 2022-йилда ҳосил бўлган уруғларнинг тозалиги (қўлда терилган технология), уруғ ўлчамлари, 1000 донаси абсолют массаси, уруғларнинг бўлиқлиги (нормал ривожланган уруғмуртакли уруғлар салмоғи) ва уларнинг лаборатория шароитидаги унувчанликлари ўрганилди. Тадқиқотлардан олинган маълумотлар 1-жадвалда келтирилган. Черкез турлари чўл озуқабоп ўсимлик турлари орасида уруғ махсулдорлиги жиҳатидан энг кўп уруғ ҳосил қилувчи ўсимлик ҳисобланади. Черкез ўсимлиги уруғлаш фазасида ейилувчан массасининг 65-70 % ини уруғлар фракцияси ташкил қилади. Одатда черкез уруғлари бошқа турдаги чўл озуқабоп ўсимлик уруғларини йиғиб олишда қўл кучи ѐрдамидан фойдаланилганидек, қўлда йиғиб олинади. Уруғларни қўлда териб олишда уларнинг тозалиги 63-65 % ни ташкил қилди. Черкез уруғлари нисбатан йирик қанотчалар ривожланган уруғ қобиғи билан ҳимояланган бўлиб, ушбу қанотчалар уруғларнинг шамолда узоқ масофаларга тарқалишига хизмат қилади. 1-жадвал Палецкий черкези уруғларининг сифат кўрсаткичлари Уруғ Тоза 1000 донаси Лаборатория диа Бўлиқ- Популяциялар лиги, абсолют шароитидаги метри, лиги,% % массаси, г унувчанлиги, % мм Қорақалпоғистон Республикаси, 65 15,0 19 13,8 16,4±2,3 Мўйноқ тумани, 1- Қарнаб репрод Бухоро вилояти, 63 17,0 21 15,7 14,8±2,8 Қоровулбозор тумани Турли популяцияларда ҳосил бўлган уруғларнинг диаметри турлича: 13,8- 17,7 мм. Ушбу ҳолат 1000 дона
Доказательный фрагмент
«Мақолада истиқболли бута фитомелиорантлардан бири бўлган Палецкий черкези-Salsola paletzkiana Pall.»
Образец извлечения
Демо-превьюМақолада истиқболли бута фитомелиорантлардан бири бўлган Палецкий черкези-Salsola paletzkiana Pall. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- desert grasslands, degradation, productivity, forage quality, phytoremediation, деградация,, унувчанлик,, уруғ,, бута ўсимликлар,, чўл яйловлари,, абсолют масса., озуқа сифати,, ҳосилдорлик,, фитомелиорация,, уруғмуртак,
Смежные источники
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025