American Journal of Agriculture and Horticulture InnovationsGINNING ENTERPRISES, Ungarov Azizbek Abdumo‘Min O‘G‘Li +22022
“Қарнаб” тажриба даласида барпо этилган экинзорларнинг маҳсулдорлик кўрсаткичлари
МАҲСУЛДОРЛИК КЎРСАТКИЧЛАРИ
Актуальные проблемы пустынного животноводства, экологии и создания пастбищных агрофитоценозов · 2000
Аннотация
Мақолада гипсли чўл шароитида барпо этилган истиқболли чўл озуқабоп ўсимликларининг пичан ҳосилдорлиги ва уларнинг об-ҳаво шароитларига боғлиқлиги баён қилинган. Калит сўзлар: Чўл озуқабоп ўсимликлари, гипсл чўл, яйлов, буталар, ярим буталар, ўтлар, пичан ҳосилдорлиги. Annotation. The article describes the hay productivity of promising desert forage plants established in gypsum desert conditions and their dependence on weather conditions. Key words: desert forage plants, gypsum desert, grassland, shrubs, semi-shrubs, grasses, hay productivity. Мавзунинг долзарблиги. Республикамиз ҳудуди ер майдонинг 20,6 млн гектари табиий яйловлар зиммасига тўғри келиб, улар асосан қурғоқчил минтақаларда жойлашган. Қурғоқчил ҳудудлар денгиз сатҳидан 300-400 м баландликда жойлашган чўллардан бошланиб 500-1200 м ва ундан баланд бўлган адирларни қамраб олади. Табиий яйловларга ҳос ўта муҳим ноёб хусусиятулардаги ўсимликларнинг ҳар йили қайта тикланиши ва тегишли озуқа заҳираси тўплашидир. Бироқ кейинги йилларда қурғоқчилик ва чўлланиш бутун дунё миқёсида тез суръатлар билан ортиб бормоқда. Яйлов чорвачилиги Республикамиз озиқ-овқат ҳавфсизлигини таъминловчи муҳим соҳалардан биридир. Жумладан чўл ва адир яйловлари қоракўлчилик, туячилик, эчкичиликда йил давомида фойдаланилади ва чорва молларининг озуқага бўлган йиллик эҳтиёжининг 95 фоизи ушбуяйловлар ҳисобидан қондирилади. Шу боисдан, қурғоқчиликка ва шўр тупроқ шароитларига чидамли, серҳосил, қимматли озуқавий хусусиятларга эга истиқболли яйлов озуқабоп ўсимлик турларидан фойдаланиш асосида яйловлар ҳосилдорлигини ошириш, уларнинг таркибий қисмини янги ўсимликлар билан бойитиш ўта долзарб вазифа ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йилнинг 16 августида қабул қилинган ПҚ-4420 сонли “Қоракўлчилик тармоғини комплекс ривожлантириш чора- тадбирлари тўғрисида” ги қарорида таъкидлаб ўтилган чўл-яйлов ўсимликларининг уруғчилик майдонларини 2021 йилгача Республикамизда 8700 гектарга етказиш мақсадида, истиқболли чўл озуқабоп ўсимликлари уруғларига бўлган талабнинг юқорилигини ҳисобга олиб, чўл яйловларида уруғ етиштириш ҳажмини кенгайтириш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йил, 6 июндаги қабул қилган ПҚ-277 сонли “Ерлар деградациясига қарши курашишнинг самарали тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Қарорида яйловлардан оқилона фойдаланишнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш, озуқабоп ўсимликларнинг маҳаллий навларини яратиш, яйлов 168 экинлари уруғчилигининг илмий асосларини ва чўлда интенсив озуқа ишлаб чиқаришнинг адапртив тизимини ишлаб чиқишдек долзарб вазифалар белгилаб берилган. Тадқиқотнинг манбаи ва услублари. Тадқиқотларнинг манбаи бўлиб Қарнабчўлнинг сур-қўнғир ва оч сур-қўнғир тусли тупроқлари, ҚЧЭИТИ чўл озуқабоп ўсимликлари генофондидан танлаб олинган буталар ва ярим буталардан иборат чўл озуқабоп ўсимликлари уруғлари хизмат қилади. Тадқиқотларни олиб боришда қуйидаги услублардан фойдаланилади: ўсимликларнинг фенологиясини ўрганишда И.Н.Бейдеман, (1960) таклиф қилган усулблардан фойдаланилди. Дала тажрибаларини ўтказиш, ўсимликларнинг яшовчанлиги, ўсиши, хашак ҳосилдорлигини ўрганишда “Чўл озуқабоп ўсимликлари интродукцияси ва селекцияси бўйича услубий тавсиялар” дан фойдаланилди. (Раббимов А., Ҳамроева Г. 2016). Фенологик кузатишлар (И.Н.Бейдеман, 1960) таклиф қилган услубдан фойдаланилди, уруғларнинг яшовчанлигини ўрганишда уруғшуносликда умум қабул қилинган (Кулешов, 1963) услубидан фойдаланилиб ўрганилди. Тадқиқотлардан олинган маълумотларнинг биостастик таҳлили (Доспехов, 1985) томонидан тавсия қилинган услублар асосида амалга оширилди. Тадқиқот натижалари ва уларни баҳолаш. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йилнинг 16 августида қабул қилинган ПҚ-4420 сонли “Қоракўлчилик тармоғини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорида таъкидлаб ўтилганидек, чўл-яйлов ўсимликларининг уруғчилик майдонларини 2021 йилгача Республикамизда 8700 гектарга етказишни таъминлаш мақсадида институтимиз томонидан “Сахоба ота” қоракўл насл МЧЖ нинг “Ҳаккар” массивида жойлашган 100 гектар майдонда истиқболли чўл озуқабоп навларининг бирламчи уруғчилик майдонлари ташкил этилган. Илмий адабиётлар маълумотларига кўра Қарнабчўл 500 минг гектар майдонни эгаллаган бўлиб, қоракўлчилик хўжаликлари ривожланган энг йирик регионлардан бири ҳисобланади. “Тутли қоракўл замини” МЧЖ ҳудудида 20 гектар майдонда чўл озуқабоп ўсимликларидан қора саксовул, қуйровуқ, черкез, терескен, чўғон ўсимликлари парваришланмоқда. Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институтига қарашли бўлган Қарнаб тажриба даласи Самарқанд вилояти Нуробод тумани “Тутли қоракўл замини” МЧЖ ҳудудида 20 гектар майдондан, “Сахоба ота қоракўл насл” МЧЖ да 4 гектар майдонда, Қарнаб МЧЖ нинг “Ҳаккар” массивида ҳам 100 гектар майдондан иборат бўлиб, жами 124 гектар ер майдонини ташкил этади. Қарнаб тажриба даласи “Ҳаккар” массиви 100 гектардан иборат уруғчилик майдонларида парваришланаётган чўл озуқабоп ўсимлик навларининг ўсиши ва р
Доказательный фрагмент
«Мақолада гипсли чўл шароитида барпо этилган истиқболли чўл озуқабоп ўсимликларининг пичан ҳосилдорлиги ва уларнинг об-ҳаво шароитларига боғлиқлиги баён қилинган.»
Образец извлечения
Демо-превьюМақолада гипсли чўл шароитида барпо этилган истиқболли чўл озуқабоп ўсимликларининг пичан ҳосилдорлиги ва уларнинг об-ҳаво шароитларига боғлиқлиги баён қилинган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- desert forage plants, gypsum desert, grassland, shrubs, semi-shrubs, grasses, буталар,, ярим буталар,, гипсл чўл,, яйлов,, Чўл озуқабоп ўсимликлари,, ўтлар,, пичан ҳосилдорлиги.
Смежные источники
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025