К содержанию
РецензированоRU2026

Изен навлари уруғчилик майдонларини барпо қилишнинг агротехник асослари

АГРОТЕХНИК АСОСЛАРИ (экологияси илмий-тадқиқот институти билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатиб, институт)

Актуальные проблемы пустынного животноводства, экологии и создания пастбищных агрофитоценозов · 2026

Аннотация

Мақолада изен навлари уруғчилик майдонларини барпо қилишда ерга ишлов бериш, ўсимликларнинг гектардаги оптимал туп сонлари ва уруғчилик майдонларини парваришлаш агротехник тадбирлари бўйича маълумотлар келтирилган. Калит сўзлар: изен, шудгорлаш, ҳосилдорлик, уруғ сифати, уруғ махсулдорлиги, уруғ ҳосили,уруғ тозалиги, Annotation. The article provides information on tillage, optimal number of plants per hectare, and agrotechnical measures for maintenance of seedbeds in the establishment of seedbeds of izen varieties. Key words: Kochia prostrata, ploughing, productivity, seed quality, seed productivity, seed yield, seed purity. Кириш. Яйловлар мамлакатимиз чўл чорвачилигининг асосий озуқа манбаи бўлиб, улардан йил бўйи фойдаланиш имконияти мавжуд. Аммо, қоракўлчилик яйловларининг ҳозирги ҳолати соҳани барқарор ривожлантириш талабига жавоб бермайди. Чунки, яйловлар ҳосилдорлиги паст, қуруқ масса ҳисобида гектарига 1,5-3,0 центнердан 141 ортмайди. Кўп йиллик кузатишлар шундан далолат берадики, ҳар ўн йилда 3 йил ҳосилдор, 4 йил ўртача ҳосилли ва 3 йил кам ҳосилли йиллар такрорланади [5]. Яйловлар ҳосилдорлиги ва озуқа сифати нафақат йиллар бўйлаб, балки, йил мавсумлари бўйлаб ҳам кескин ўзгариб туради. Масалан, яйловлардаги озуқа миқдори қиш мавсумига келиб 2,5 маротаба камаяди. Озуқа таркибидаги протеин миқдори 20% дан 5,0% гача, оқсил миқдори эса 13% дан 4,0% гача камайиб кетади [6]. 100 кг яйлов озуқаси таркибида баҳорда 80-90 озуқа бирлиги мавжуд бўлса, қиш мавсумида бу кўрсаткич 18,3 дан ортмайди. Ўзбекистон республикаси Президентининг 2022 йилнинг 10-июнидаги ПҚ-277 сонли “Ерлар деградациясига қарши курашишнинг самарали тизимини яратиш чора- тадбирлари тўғрисида” ги қарорида 2022-2025 йилларда деградацияга учраган яйловларни камайтиришнинг прогноз кўрсаткичларида республика бўйича 2517,1 млн. гектар яйловларда фитомелиоратив тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилган. Бу долзарб муаммонинг ижросини таъминлаш учун кўп миқдорда чўл озуқабоп ўсимликлари уруғлари зарур бўлади. Агарда, 1 гектар яйловни фитомелиорациялаш учун камида 10 кг уруғ зарур бўлишини ҳисобга олсак, юқоридаги кўрсатилган майдонларни фитомелиорациялаш учун камида 25 минг тонна уруғ зарур бўлади. Шу боис, республикамизда чўл озуқабоп ўсимлик навларининг уруғчилик майдонларини жадал барпо қилиш долзарб вазифа бўлиб, уруғчилик майдонларида сифатли ва мўл уруғ ҳосилини олишга эришишимиз лозим. Тадқиқот мақсади. Изен навлари уруғчилик майдонларидан сифатли ва мўл уруғ ҳосилини олишни таъминловчи агротехник тадбирларни ишлаб чиқишдан иборат. Тадқиқот услублари. Тадқиқотларда агрономик, биологик, биостатистик ва уруғшуносликда умум қабул қилинган [2, 3, 4] услублардан фойдаланилди. Тадқиқот натижалари таҳлили. Ер танлаш. Уруғчилик майдонларини барпо қилишда биринчи навбатда ер танлашни тўғри амалга ошириш лозим. Яъни, уруғчилик майдони релъефи текис, чорва ҳайвонларидан ҳимоялаш имконияти мавжуд, аҳоли яшайдиган худудга яқин бўлиши мақсадга мувофиқ бўлади. Тупроқни экишга тайёрлаш. Уруғчилик учун танланган ерда тупроққа ишлов бериш, яъни уни 25-30 см чуқурликда шудгорлаш ишини март-апрель ойларида амалга ошириш лозим. Бу вақтда тупроқ етарлича намланган ва шудгорлашнинг сифатли бўлишига эришилади. Махсус тажрибалардан аниқланганки, изен маҳаллий ўғитлар (қўй гўнги) таъсирига ижобий муносабатда, яъни биринчи йилдаёқ ўсимликларнинг бақувват ривожланиши, мўл ва сифатли уруғ хосил қилиши билан жавоб беради. Шу боис, ерни шудгорлашдан олдин тупроққа гўнг солиш мақсадга мувофиқ бўлади. Демак, ноябрь ойига келиб, тайёрланган ерда чизеллаш ёки бороналаш тадбирини амалга ошириш, сўнгра мола босилиши зарур. Чунки, изен уруғлари майда бўлиб, уруғ экиладиган тупроқ юзаси текис бўлса, уругларнинг бир текис униб чиқишини таъминлайди. Тупроққа чуқур ишлов беришнинг бир талай ижобий томонлари мавжуд. Шулардан энг муҳими- намликнинг кўпроқ йиғилиши, майслар илдизларининг чуқур қатламга жадал кириб бориши, бегона ўтларнинг биринчи йилда деярли бўлмаслигидир. Экиш муддати, услуби ва уруғ сарфи меъёрлари. Табиатда изен уруғлари октябрь ойининг иккинчи ўн кунлигида пишиб етилади ва ноябрь ойининг бошида барчаси ерга тўкилиб улгурган бўлади. Изеннинг бу хусусияти узоқ йиллик эволюцион тараққиёти натижасида табиатга мослашиши ва яшаб қолишини таъминлаб келган. Шундай экан, уруғларни экишнинг энг оптимал муддати ноябрь ойи десак тўғри бўлади. Ишлаб чиқариш шароитида ноябрь ойида уруғларни экиб улгуриш анча мураккаб, чунки уруғларни йиғиб олиш, қуритиш ва экишга ҳозирлаш маълум муддат вақт талаб қилади. Изен уруғларини турли муддатларда экиш тажрибалари шуни кўрсатадики, декабрь 142 ойида экилган уруғларда энг юқори унувчанлик, энг юқори майсалар яшовчанлиги ва ривожланиши кузатилди. Уруғчилик майдонларидаги ўсимликларнинг гектардаги туп сони ўта муҳим ҳисобланади. Маълумки, чўл худудларида тупроқ намлиги чегараланган омил ва ундан самарали фойдаланиш ўта муҳим. Гектардаги ўсимликлар туп сони меъёридан кўп бўлса, мавжуд намлик заҳиралари барча ўсимликларнинг сувга бўлган т

Доказательный фрагмент

«Мақолада изен навлари уруғчилик майдонларини барпо қилишда ерга ишлов бериш, ўсимликларнинг гектардаги оптимал туп сонлари ва уруғчилик майдонларини парваришлаш агротехник тадбирлари бўйича маълумотлар келтирилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Мақолада изен навлари уруғчилик майдонларини барпо қилишда ерга ишлов бериш, ўсимликларнинг гектардаги оптимал туп сонлари ва уруғчилик майдонларини парваришлаш агротехник тадбирлари бўйича маълумотлар келтирилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Kochia prostrata, ploughing, productivity, seed quality, seed productivity, шудгорлаш,, уруғ махсулдорлиги,, уруғ сифати,, изен,, ҳосилдорлик,, уруғ ҳосили,, уруғ тозалиги,
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники